№ | Тадбирлар номи | Бажариш муддати | Бажариш учун масъуллар |
I. Бадиий ва илмий тадбирлар |
1. | Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш | 2002 йил ноябрь | Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги |
2. | Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказиш | 2002 йил ноябрь | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Нукус шаҳри ҳокимлиги |
II. Ноширлик фаолияти |
3. | Нукус шаҳрининг 70 йиллиги муносабати билан китоб-альбом нашр этиш | 2002 йил сентябрь | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, «Шарқ» компанияси |
4. | Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишлаб почта маркалари, хат жилдлар, буклетлар, таклифномалар, блокнот ва тақдимлар босиб чиқариш | 2002 йил июнь | Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Давлат матбуот қўмитаси |
5. | Нукус шаҳрининг тарихи, маданияти, иқтисодиёти ҳақида китоблар ва рисолалар нашр этиш | 2002 йил сентябрь | Давлат матбуот қўмитаси |
6. | Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференциянинг маърузалари тезисларини нашрга тайёрлаш | 2002 йил август | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими |
III. Эсдалик буюмлари тайёрлаш |
7. | Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган кўкрак нишонлари тайёрлаш | 2002 йил август | «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси |
8. | Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишлаб миллий эсдалик совғалари тайёрлаш | 2002 йил сентябрь | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси |
IV. Оммавий-маърифий тадбирлар |
9. | Оммавий ахборот воситаларида Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ кўрсатувлар туркуми, дастурлар ташкил этиш | 2002 йил давомида | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, «Ўзтелерадио» компанияси. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги |
10. | Нукус шаҳрининг 70 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хорижий оммавий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш | 2002 йил давомида | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги |
V. Ташкилий масалалар |
11. | Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ташкилий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш | 2002 йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги |
12. | Нукус шаҳрининг 70 йиллиги рамзини тайёрлаш | 2002 йил май | Бадиий академия |
13. | Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция қатнашчиларига таклифномалар жўнатиш | 2002 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Нукус шаҳри ҳокимлиги |
14.
| Қуйидагиларни ташкилий қўмитанинг тасдиқлаши учун киритиш: | 2002 йил август | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими |
конференцияга таклиф этиладиган қатнашчилар рўйхати; |
қабул маросими иштирокчилари рўйхати; |
расмий делегация иштирокчилари рўйхати; |
оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати; |
кутиб олиш ва кузатиш тартиби; |
конференция қатнашчиларининг Нукус шаҳрида бўлиши дастури; |
эсдалик совғалар рўйхати |
15. | Конференция иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш, авиапочта, транспорт воситаларига буюртма бериш | 2002 йил сентябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси |
16. | Нукус шаҳрида ўтадиган тантанали тадбирлар дастури ва сценарийсини ишлаб чиқиш | 2002 йил июнь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги |