Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
06.02.2001
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
69-сон 06.02.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш ҳамда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Осиё тараққиёт банки директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига кичик ва ўрта корхоналар лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун умумий миқдори 50 млн АҚШ долларига тенг бўлган кредит беришни маъқуллаганлиги;
кредит Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги қарз битимига мувофиқ берилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қайта кредитлаш ҳақидаги битимларга ҳамда Осиё тараққиёт банки ва банклар ўртасидаги лойиҳа битимлари асосида 20 млн АҚШ долларини Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, 15 млн АҚШ долларини «Асака» банкига ва 15 млн АҚШ долларини «Пахта-банк»га қайта кредитлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» банки ва «Пахта-банк» ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш;
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси вазифасини бажарувчига Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа битимини имзолаш;
«Асака» банки раисига «Асака» банки билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа битимини имзолаш;
«Пахта-банк» раисига «Пахта-банк» билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан, битим белгиланган шаклда тақдим этилган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда, юридик хулоса берсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 6 февраль,
69-сон
×
×