Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2017
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) мувофиқ суд ижрочиси томонидан ижро ҳужжати бўйича ундирилган ижро йиғимини қонунчиликда белгиланган ҳолатларда қайтариш тартибини белгилайди.
7. Давлат солиқ хизмати органи Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясидан ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор нусхасини иловалари билан олган кундан бошлаб беш банк иш куни мобайнида тегишли молия органига ундирилган ижро йиғимининг тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушганлигини тасдиқловчи хулосани, келиб тушиши, ҳақиқатда келиб тушган ва қайтарилиши лозим бўлган маблағларни кўрсатган ҳолда ва Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясидан олинган ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда юборади, бунда хулосанинг нусхаси Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади. Агарда ундирилган ижро йиғимининг тегишли улуши Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ҳақиқатда келиб тушганлиги тасдиқланмаган ҳолатда, давлат солиқ хизмати органининг тегишли хулосаси Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси