Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
22.07.2002
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
260-сон 22.07.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗАВТОЙЎЛ» ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
«Андижон-Тошкент-Нукус-Қўнғирот» тезюрар автомагистрали қурилишини йўл-қурилиш материаллари, темир-бетон маҳсулотлари ва конструкциялар билан зарур даражада таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Янгиер қурилиш материаллари ва конструкциялари комбинати» давлат корхонаси «Ўзавтойўл» давлат концерни таркибига киритилсин.
2. «Ўзавтойўл» давлат концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда «Янгиер қурилиш материаллари ва конструкциялари комбинати»нинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 249-сон
қарорига
3-илованинг талабларига мувофиқ уни хусусийлаштириш қисми бўйича таклифларни 2003 йил 1 январгача киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 22 июль,
260-сон
×
×