Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
02.04.2003
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
171-сон 02.04.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТОШКЕНТ» ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ УЧУН ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ ҚЎШИМЧА КРЕДИТИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган «Тошкент» халқаро аэропортини замонавийлаштириш лойиҳасини тўлиқ тугаллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Тошкент» аэропортини замонавийлаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган 36 млн АҚШ доллари ва «КфВ» банки (Германия) томонидан ажратилган 12 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ўзлаштирилганлиги;
«Тошкент» аэропортини техник воситалар билан тўлиқ бутлаш мақсадида лойиҳанинг дастлабки концепциясида харид қилиш назарда тутилмаган иккита телескопик йўловчилар трапи ҳамда бирлаштирувчи элементлари ва монтаж қилиш учун мосламалари бўлган 6 кВт қувватли 54 км электр кабеллари сотиб олиш учун қўшимча равишда 2,3 млн АҚШ доллари талаб этилиши;
Европа тикланиш ва тараққиёт банки олдин берилган кредитни 2,3 млн АҚШ доллари суммасига кўпайтиришга розилик берганлиги ва имзоланган Кредит битимига тегишли 4-тузатишни тақдим этганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити суммаси 2,3 млн АҚШ долларига кўпайтирилишига 4-тузатишни имзоласин.
3. Белгилансинки, кредитга хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар Кредит битимига 4-тузатишга мувофиқ «Тошкент» халқаро аэропорти маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган контрактларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилга мўлжалланган инвестиция дастурида «Тошкент» халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасига қўшимча киритсин.
6. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қўшимча кредити доирасида «Тошкент» халқаро аэропортини замонавийлаштириш учун олиб келинаётган материаллар ва асбоб-ускуналар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), истисно тариқасида, озод қилинсин.
7. «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси кўрсатиб ўтилган лойиҳа комплекс суғурта ҳимояланиши чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Тошкент» халқаро аэропортининг буюртманомалари бўйича «Тошкент» аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Тошкент» халқаро аэропортининг буюртманомалари бўйича аэропортни реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини, уларни давлат божи тўлашдан озод этган ҳолда, белгиланган тартибда таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 2 апрель,
171-сон
×
×