Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
17.03.2004
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
128-сон 17.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Наврўз Шарқ халқлари, жумладан, Ўзбекистон халқи учун энг қадимий ва азалий байрамлардан биридир. Баҳор фасли ва табиат уйғонишининг тимсоли, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш бу айёмни орзиқиб кутиш, баланд руҳ ва катта хурсандчилик билан нишонлаш эл-юртимиз учун олийжаноб анъанага айланиб қолган.
Маълумки, Наврўз байрами юртимизда март ойининг учинчи ўн кунлиги бошланишига тўғри келади. Ва шунга асосланиб, мамлакатимизда 21 март куни Наврўз байрами, деб эълон қилинган.
Анъанага кўра, Наврўзга бағишлаб пойтахтимиз Тошкентда, вилоятлар, шаҳар ва туман марказларида байрам маросимлари, халқ сайиллари ва томошалар ўтказилади.
Узоқ ва давомли тарихимиздан маълумки, Наврўз бир кун эмас, бир ой мобайнида байрам қилинади ва жойларда одамлар табиат билан ҳамоҳанг бўлиб, бу айём қувончини кўпчилик билан баҳам кўради.
Халқимизнинг мана шундай байрамларни ҳар қайси воҳа ва водийнинг маҳаллий иқлим ва табиий шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказиши ҳар томонлама эътибор ва қўллаб-қувватлашга муносибдир.
Республика Гидрометереология Бош бошқармасининг маълумотларига кўра, кейинги йилларда умуман иқлим ўзгариши муносабати билан айнан шу мавсумда об-ҳавонинг бузилиб, ёғингарчилик кўп бўлиши кузатилмоқда ва жорий йил ҳам бундан истисно эмас.
Бундай вазият оммавий байрам тадбирларини очиқ майдонларда, истироҳат боғларида халқимизнинг кенг иштирокида ўтказиш учун муайян қийинчиликлар туғдирмоқда.
Наврўз умумхалқ байрамини миллий қадрият ва урф-одатларимиз руҳида кенг нишонлаш, уни ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш, одамларнинг кўнгилли дам олишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Пойтахтимиз Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти Нукус шаҳрида, вилоятлар, шаҳар ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларни об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, март ойининг охиригача ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб топилсин.
2. Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасига байрам муносабати билан марказда ва жойларда белгиланган барча ташкилий-амалий ишларни кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, юксак даражада ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир Ш. Мирзиёевга юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 17 март,
128-сон
×
×