Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун ҳудудий футбол федерациялари президентлари ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек масъул ижрочилар — республика вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
3. Ўзбекистон олий лига профессионал футбол клублари томонидан 3-иловага* мувофиқ республика корхоналари ва ташкилотлари билан бош ҳомийлик тўғрисида битимлар тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
 LexUZ шарҳи
Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатиМолиялаштириш манбалариМасъул бажарувчилар
I. Республика шаҳарларида фаолият кўрсатаётган стадионларнинг, профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар мактаблари спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, реконструкция қилиш, янги стадионлар қуриш, уларни зарур ускуналар ва тегишли инфратузилма билан таъминлаш
1.«Динамо» стадионини реконструкция қилиш (Самарқанд шаҳри)2011 йил сентябрьҲомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлариСамарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси
2.«Бухоро» стадионини реконструкция қилиш (Бухоро шаҳри)2012 йил мартҲомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлариБухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси
3.«Фарғона» стадионини реконструкция қилиш (Фарғона шаҳри)2012 йил мартҲомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлариФарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси
4.«Марказий» стадионини реконструкция қилиш (Наманган шаҳри)2012 йил мартҲомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлариНаманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси
5.«Локомотив» стадионини қуриш (Тошкент шаҳри)2011 йил сентябрь«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси
6.«Бунёдкор» стадионини қуриш (Тошкент шаҳри)2011 йил сентябрьҲомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлариТошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси, «Ўзтрансгаз» АК
7.Бекобод шаҳрида стадион қуриш2013 йил март«Ўзметкомбинат» АИЧБ, ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари«Ўзметкомбинат» АИЧБ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси
8.Олмалиқ шаҳрида стадион қуриш2013 йил март«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ, ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари«Олмалиқ кон- металлургия комбинати» ОАЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси
9.«Пахтакор» футбол клуби ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш (Тошкент шаҳри)2011 йил сентябрьҲомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари, Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармасиЎзбекистон Футбол федерацияси, Андижон, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
10.«Навбаҳор» футбол клуби ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш (Наманган шаҳри)2011 йил сентябрь
11.«Андижон» футбол клуби ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш2011 йил декабрь
12.«Динамо» футбол клуби ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш (Пастдарғом тумани)2011 йил март
13.Профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабларини зарур анжомлар ва ускуналар билан жиҳозлаш, тегишли инфратузилмани яратиш.Жадвал бўйичаЎзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармасиЎзбекистон Футбол федерацияси
14.Профессионал футбол клублари стадионлари ва инфратузилмасини тегишли ҳолатга келтириш ҳамда уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашДоимийҲомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлариҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Футбол федерацияси
15.Футбол бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машқ машғулотлари ва ўйинларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Футбол федерацияси буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «Жар» спорт-соғломлаштириш комплексининг футбол стадиони, машқ майдони ва биносини ижара тўловисиз фойдаланишга беришЎзбекистон Футбол федерациясининг тақвим режаси бўйичаЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси
16.Илмий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда футболчилар, мураббийлар ва ҳакамларнинг жисмоний ҳолати ва маънавий-руҳий тайёрлиги устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги «Futbol-MED» шўъба корхонасини энг янги замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш.ДоимийЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
II. Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш ҳамда футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари иши самарадорлигини ошириш
17.Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари иши самарадорлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда уларнинг негизида ўсмирлар ва ёшлар жамоаларига номзодлар, шунингдек профессионал клублар ва Ўзбекистон терма жамоалари учун захира тайёрлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.Ўқув йили якунлари бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институ??, мактаблар дирекциялари
18.Қарши шаҳрида футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил қилиш.2011 йил июньҲомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлариҚашқадарё вилояти ва Қарши шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Футбол федерацияси
19.Республиканинг барча минтақаларидан ёш иқтидорли футболчиларни танлаш ва улар селекциясининг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш2011 йил февральЎзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти
20.Олимпия захиралари коллежлари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича республика турнирини ташкил этиш ва ўтказишҲар йили — жадвал бўйичаМаданият ва спорт ишлари вазирлиги, ҳудудий футбол федерациялари маблағлариЖисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Футбол федерацияси, ҳудудий футбол федерациялари
21.Республика умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида футбол бўйича турнирлар ташкил этиш ва ўтказишҲудудий футбол федерациялари тақвим жадвали бўйичаМаҳаллий бюджетлар ва таълим муассасалари маблағлариХалқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ҳудудий футбол федерациялари, Ўзбекистон Футбол федерацияси,
III. Малакали тренерлар, ҳакамлар, спорт врачлари ва бошқа футбол мутахассисларини тайёрлаш
22.Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги «Futbol-MED» шўъба корхонасида футболчи ва тренерларни функционал текширишдан ўтказиш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқиш.Ҳар йили — жадвал бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси
23.Миллий, олимпия, ёшлар ва аёллар терма жамоаларининг техник директори ва маслаҳатчи тренерлари лавозимига хорижий мутахассисларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишИшлаб чиқиш — 2011 йил июль, амалга ошириш — доимийЎзбекистон Футбол федерацияси ва Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси
24.Болалар ва ўсмирлар футболи тренерлари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари, профессионал клублар тренерлари учун «С», «В», «А» сертификатлари дастури бўйича Осиё футбол конфедерациясининг халқаро тренерлик курсларини ўтказишОсиё футбол конфедерациясининг (ОФК) тақвим режаси бўйичаОсиё футбол конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактаби
25.ФИФА инструкторларини жалб этган ҳолда «PRO» дипломи ва «FUTURO III» Халқаро футбол федерациялари уюшмаси дастурлари бўйича халқаро тренерлик курслари ўтказишХалқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) тақвим режаси бўйичаХалқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактаби
26.Халқаро футбол федерациялари уюшмаси, Европа футбол уюшмалари иттифоқи ва Осиё футбол конфедерацияси мутахассисларини таклиф этган ҳолда футболчиларни жисмоний томондан тайёрлаш бўйича инструкторлар учун курслар ўтказишЎзбекистон Футбол федерацияси тақвим режаси бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактаби
27.Тренерлар штабларини шакллантириш бўйича Ўзбекистон терма жамоалари фаолияти устидан назоратни таъминлаш, Ўзбекистон терма жамоаларини тайёрлаш марказининг кадрлар таркибини мустаҳкамлаш мақсадида техник директор ва маслаҳатчи тренерлар лавозимига хорижий мутахассисларни таклиф этишДоимийЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси
28.Профессионал футбол клублари, футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва профессионал клублар ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабларининг тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш.Жадвал бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий футбол федерациялари
29.Профессионал футбол клублари, профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ва терма жамоалар тренерлари ҳамда бошқа мутахассисларининг етакчи хорижий футбол клубларида, Футбол академиялари ва терма жамоаларида тажриба орттиришларини ташкил этиш.Ўзбекистон Футбол федерацияси тақвим режаси бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси ва Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси
30.Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактабида ўқитиш мақсадида ёш истиқболли ҳакамларни танлаш тартибини такомиллаштириш.ДоимийЎзбекистон Футбол федерацияси
31.Осиё ва Европадан етакчи мутахассисларни таклиф этган ҳолда футбол бўйича ҳакамлар ва инспектор ҳакамлар малакасини ошириш курсларини ўтказиш.Ўзбекистон Футбол федерацияси тақвим режаси бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси
32.Ўзбекистон Футбол федерацияси, Осиё футбол конфедерацияси, Халқаро футбол федерациялари уюшмаси талабларига мувофиқ профессионал футбол клублари, футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ходимларининг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аттестация асосида назорат қилиш.ДоимийЎзбекистон Футбол федерацияси, ҳудудий футбол федерациялари
33.Ҳакамлар бригадаларини энг янги сўзлашув-алоқа воситалари ва замонавий техника билан таъминлаш (баҳсли вазиятларни ?е?кор ҳал этиш ва футбол ўйинларига ҳакамликни таҳлил қилиш мақсадида).2012 йил январь ойидан бошлабЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси
34.Етакчи хорижий мутахассисларни таклиф этган ҳолда футбол бўйича ҳар йилги илмий-амалий конференциялар ўтказиш.Ўзбекистон Футбол федерацияси тақвим режаси бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактаби
IV. Мамлакатимиз футболи тўғрисидаги ахборотларни етказиш ва тарғиб қилишни янада такомиллаштириш, малакали журналистлар, шарҳловчилар, режиссёр ва телеоператор кадрларни тайёрлаш
35.Мактаб-интернатлари, болалар ва ўсмирлар мактаблари, профессионал футбол клублари ва Ўзбекистон терма жамоаларининг спорт белгиларини (рамзи, ўйинчилар формалари ва шу кабиларни) яратиш, шунингдек, уларни амалга ошириш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.2011 йил 1 март — эскизлар ва тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлашЎзбекистон Футбол федерацияси ва профессионал футбол клублари маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, профессионал футбол клублари
36.Давлат тилида, рус ва инглиз тилларида «Ўзбекистон футболи» — («Футбол Узбекистана») журналини таъсис этиш.2011 йил I чорагиБажарувчилар маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва бошқалар
37.Етакчи оммавий ахборот воситалари ва босма нашрлар билан биргаликда мамлакатда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни, ушбу йўналишда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.2011 йил I чорак — ишлаб чиқиш, амалга ошириш — жадвал бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, ЎзА, ЎзМТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, ҳудудий футбол федерациялари
38.Ўзбекистон футболини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган таниқли спортчилар ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларидан иборат бўлган материалларни мунтазам чоп этишни таъминлаш, улар билан суҳбатлар ва мусобақалар ташкил этиш, шунингдек Ўзбекистон Футбол федерацияси, Профессионал футбол лигаси фаолиятини доимий равишда ёритиш.2011 йил I чорак — ишлаб чиқиш, амалга ошириш — жадвал бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, ЎзА, газеталар ва «Ўзбекистон футболи» — («Футбол Узбекистана») журнали таҳририятлари, ҳудудий футбол федерациялари
39.Газеталар, журналлар ва Интернет-сайтларда миллий футболимиз ютуқлари ва камчиликларига, унинг истиқболларига бағишланган футбол мавзуидаги материалларни чоп этиш, «Футбол-жасурлар ўйини», «Футболимиз қаҳрамонлари», «Футболимиз фахрийлари», «Истеъдодли футболчилар», «Футболимиз юлдузлари», «Футболимиз келажаги» каби махсус рукнлар ташкил этиш, ёш авлодни соғлом турмуш тарзи ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган таҳлилий мақолалар чоп этиш.ДоимийЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, ҳудудий футбол федерациялари, ЎзА, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, газета-журналлар таҳририятлари, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
40.Спорт интернет-журналистикасини қўллаб-қувватлаш, ватанимиз футболини тарғиб қилишга ихтисослашган фаолият кўрсатиб турган ва янгидан очилаётган веб-сайтларни моддий рағбатлантириш.ДоимийЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
41.Мактаблар, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, маҳаллалар, қишлоқлар ва овуллар стадионларида ўтказилаётган футбол турнирларини болалар ва ёшлар ўртасида тарғиб қилиш.Турнирлар жадвали бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон МТРК
42.«Спорт» телеканали ва «Машъал» радиоканалининг таҳлилий кўрсатувлари ва эшиттиришлари мавзулари ва сифатини таниқли футболчилар, болалар спорти тренерлари ва мутахассислари, етакчи ҳакамлар, шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари иштирокида тубдан яхшилаш.2011 йил I чораги — таклифлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш — жадвал бўйичаЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон МТРК, Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
43.Олий лига футбол клублари стадионларида радио ва телешарҳловчилар учун замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этиш, футбол ўйинлари телевидение ва Интернет орқали тўғридан-тўғри узатилишини таъминлаш. Биринчи лигада ва вилоят биринчиликларида қатнашаётган жамоалар стадионларида ҳам шундай шароитларни босқичма-босқич яратиб бориш.2011 йил I чораги — таклифлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш — жадвал бўйичаБажарувчилар, маҳаллий бюджетлар ва ҳомийлар маблағлариҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ЎзМТРК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, ЎзА, Ўзбекистон Футбол федерацияси
44.Футбол соҳасига ихтисослашаётган профессионал журналист ва репортёр кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш.2011 йил 1 чорагиЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
45.Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетларида спорт журналистикаси бўйича кадрларни қайта тайёрлаш махсус курсларини ташкил этиш2011 йил I чорагиЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўз?екистон Футбол федерацияси
46.Тошкент ахборот технологиялари университети негизида телеузатишлар бўйича телеоператор ва режиссёрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.2011 йил I чорагиЎзбекистон Футбол федерацияси маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети
47.Журналистлар ўртасида спорт тадбирлари, шу жумладан, футбол турнирлари ташкил этиш, ғолиб жамоалар ва энг яхши ўйинчиларни рағбатлантириш.Ҳар йилиБажарувчилар маблағлариЎзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзМТРК, ЎзА

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси