Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 243-моддасида назарда тутилган даромадларни легаллаштириш тариқасидаги жиноятнинг предмети бу жиноий фаолият натижасида топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳисобланади. Қонун мазмунига кўра, ушбу пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк уларни легаллаштиришдан олдин қасддан содир этилган ижтимоий-хавфли қилмиш (бундан буён матнда асосий жиноят деб юритилади) орқали топилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. ЖК 243-моддаси мазмунига кўра, даромадларни легаллаштириш деганда, айбдор томонидан жиноий фаолиятдан олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишига уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёки алмаштириш, шунингдек, уларнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш йўли билан қонуний тус берилиши тушунилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар жиноий йўл билан топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишига қонуний тус бериш мақсадида, мулк билан фақат номигагина битим тузилган бўлиб, амалда у бўйича мулкни ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) назарда тутилмаган бўлса, ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноят айбдор ва бошқа шахс ўртасида шартнома расмийлаштирилган пайтдан (масалан, пул маблағлари жиноий йўл билан топилганлигини яшириш учун тузилган хизматларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги шартнома имзоланган пайтдан) бошлаб тугалланган ҳисобланади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖПК 84-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, ишнинг асосий жиноят бўйича тугатиш тўғрисидаги дастлабки тергов органи қарори ёки суднинг ажримига, башарти жиноят иши материалларида асосий жиноят ҳодисаси ва жиноят таркиби борлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлса.
6. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, жиноий фаолият натижасида орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка нисбатан мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки тугатишга қаратилган ҳаракатларни содир этишда иштирок этган шахснинг ҳаракатларини квалификация қилиш масаласини ҳал этишда, ҳар бир ҳолатда бу шахс мазкур мол-мулк жиноий фаолият натижасида орттирилганлигини аниқ билган-билмаганлиги аниқланиши шарт. Масалан, агар шахс жиноий фаолият натижасида топилган мулкни легаллаштиришни хоҳлаб олди-сотди шартномаси тузган бўлса ва олувчи сотувчида мазкур мулкка қонуний тус бериш мақсади борлигини англаган ҳолда бу мулкни сотиб олса, олувчининг ҳаракатлари даромадларни легаллаштиришга кўмаклашиш сифатида ЖК 28, 243-моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳукм кейинчалик мулкни олди-сотди шартномаси фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Нотариус томонидан мансаб ваколатларидан пул маблағлари ёки бошқа мулкни легаллаштиришга қаратилган битимни ўзи била туриб тасдиқлаш учун фойдаланилиши даромадларни легаллаштиришга кўмаклашиш сифатида (ЖК 28, 243-моддалари) билан, бунга асослар бўлганда эса, Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи бошқа моддалари билан ҳам билан квалификация қилинади,
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, даромадларни легаллаштиришдан олинган мулк ЖПК 211-моддаси 5-бандига кўра, ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноят предмети ҳисобланади ва Фуқаролик кодекси 204-моддасига асосан жисмоний ёки юридик шахсга асосий жиноят натижасида етказилган моддий зарар қоплангандан сўнг конфискация қилиниши керак.
Агар шахсни ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айблашга доир ишни кўриш чоғида пул маблағлари ёки мулкнинг муайян қисми жиноий йўл билан орттирилмаганлиги аниқланса, улар ЖПК 211-моддаси 4-бандига асосан қонуний эгасига қайтарилиши лозим,
Шу билан бирга, ЖК 243-моддаси диспозициясида даромадларни легаллаштириш учун жиноий жавобгарлик келиб чиқадиган миқдор белгиланмаганлигини, мазкур модданинг санкцияси эса, фақат озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони назарда тутишини инобатга олиб, судлар, инсонпарварлик ва одиллик принципларига амал қилиб жазо мутаносиблигини ЖК саккизинчи бўлимида берилган миқдорлар (анча, кўп, жуда кўп миқдор)га доир тушунчаларга таянган ҳолда белгилашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси