Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 03.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. ЖК 243-моддаси мазмунига кўра, даромадларни легаллаштириш деганда, айбдор томонидан жиноий фаолият натижасида орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ўтказиш, алмаштириш, мулкка айлантириш йўли билан уларнинг келиб чиқишига қонуний тус берилиши, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш тушунилиши лозим. Мулк объекти сифатида бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 169-моддасида назарда тутилган ҳар қандай мулк, шу жумладан, виртуал активлар (криптовалюта ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.
ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноят кўрсатилган молиявий операция ёки битим амалга оширилган пайтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тушунтирилсинки, шахснинг қилмишида ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби бор-йўқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ҳар бир ҳолда легаллаштирилган мулк жиноят натижасида келиб чиққанлиги факти аниқланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, жиноий фаолият натижасида орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка нисбатан мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириш, ўзгартириш ёки тугатишга қаратилган ҳаракатларни содир этишда иштирок этган шахснинг ҳаракатларини квалификация қилиш масаласини ҳал этишда, ҳар бир ҳолатда бу шахс мазкур мол-мулк жиноий фаолият натижасида орттирилганлигини аниқ билган-билмаганлиги аниқланиши шарт. Масалан, агар шахс жиноий фаолият натижасида топилган мулкни легаллаштиришни хоҳлаб олди-сотди шартномаси тузган бўлса ва олувчи сотувчида мазкур мулкка қонуний тус бериш мақсади борлигини англаган ҳолда бу мулкни сотиб олса, олувчининг ҳаракатлари даромадларни легаллаштиришга кўмаклашиш сифатида ЖК 28, 243-моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳукм кейинчалик мулкни олди-сотди шартномаси фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Нотариус томонидан мансаб ваколатларидан пул маблағлари ёки бошқа мулкни легаллаштиришга қаратилган битимни ўзи била туриб тасдиқлаш учун фойдаланилиши даромадларни легаллаштиришга кўмаклашиш сифатида (ЖК 28, 243-моддалари) билан, бунга асослар бўлганда эса, Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи бошқа моддалари билан ҳам билан квалификация қилинади,
7. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, даромадларни легаллаштиришдан олинган мулк ЖПК 211-моддаси 5-бандига кўра, ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноят предмети ҳисобланади ва Фуқаролик кодекси 204-моддасига асосан жисмоний ёки юридик шахсга жиноят натижасида етказилган моддий зарар қоплангандан сўнг конфискация қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар шахсни ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айблашга доир ишни кўриш чоғида пул маблағлари ёки мулкнинг муайян қисми жиноий йўл билан орттирилмаганлиги аниқланса, улар ЖПК 211-моддаси 4-бандига асосан қонуний эгасига қайтарилиши лозим,
Шу билан бирга, ЖК 243-моддаси диспозициясида даромадларни легаллаштириш учун жиноий жавобгарлик келиб чиқадиган миқдор белгиланмаганлигини, мазкур модданинг санкцияси эса, фақат озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони назарда тутишини инобатга олиб, судлар, инсонпарварлик ва одиллик принципларига амал қилиб жазо мутаносиблигини ЖК саккизинчи бўлимида берилган миқдорлар (анча, кўп, жуда кўп миқдор)га доир тушунчаларга таянган ҳолда белгилашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси