Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикасига эркин келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлиб, қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судларга тушунтирилсинки, ЖК нинг 223-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарлик шахс чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш юзасидан белгиланган тартибни фақат қасддан бузган ҳоллардагина келиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Жиноят кодекси 223-моддасининг биринчи қисми диспозициясига кўра, мазкур жиноят қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига кириш ёки қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтишда ифодаланган бир ёки бир неча ҳаракатлар кўринишида содир этилиши мумкин.
Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш, қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига кириш деганда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг белгиланган ўтказиш пунктлари орқали (Қонуннинг 12-моддаси), бироқ белгиланган ҳужжатларсиз ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган тегишли рухсатномасиз кесиб ўтилиши тушунилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-2142-сонли қарори) муайян тоифадаги шахсларнинг (ҳарбий хизматчилар, давлат сири бўлган маълумотлардан хабардор шахслар ва ҳ.к.ларнинг) чет элга чиқиши учун хорижий давлат билан визасиз режим мавжудлигидан қатъий назар, бошқача тартиб белгиланиши мумкин. Бинобарин, мазкур тоифадаги шахсларнинг виза расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатларга махсус рухсатсиз чиқиши уларнинг ЖК 223-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 223-моддаси бўйича жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштирилмаган ҳолда ёки амал қилиш муддати ўтган хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Ўзбекистон Республикасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари талаб этилмайдиган ҳар қандай хорижий давлатдан бошқа, кириш визаси расмийлаштирилиши талаб этиладиган хорижий давлатга кирган ҳолларда келиб чиқади.
Шу билан бирга, фуқаролар кириш чиқиш Тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлат ҳудудида бўлиши муддати чегараси белгиланмаганлиги сабабли, уларнинг хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган муддатлардан ортиқ бўлишлари маъмурий (МЖТК 226-моддаси) ёки жиноий (ЖК 223-моддаси) жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди.
8. Жиноят кодексининг 223-моддасида назарда тутилган жиноят Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси чизиғи кесиб ўтилган пайтдан бошлаб, Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида эса — чегара назоратидан ўтилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
9. Судларга тушунтирилсинки, агар жиноят Давлат чегарасини ёриб ўтиш йўли билан содир этилган бўлса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 223-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан квалификация қилиниши лозим. Бунда ёриб ўтиш деганда, жумладан, қўриқланадиган Давлат чегарасини чегара постига ёки чегарачилар нарядига ҳужум қилиш, чегара қўшинларининг қонуний фаолиятига бошқача фаол қаршилик кўрсатиш (масалан, Давлат чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ бўйсунмаслик, ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш), Давлат чегарасини қўриқлашга доир техник воситаларни нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш ва ҳ.к. йўли билан кесиб ўтишда ифодаланган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
Агар Давлат чегарасини ёриб ўтиш пайтида айбдор томонидан Давлат чегарасини қўриқловчи шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган ёки у қасддан ўлдирилган бўлса, қилмиш ЖК нинг 223-моддаси ва тегишлича ЖК нинг 104, 97-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қасддан баданга енгил ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати, шунингдек мулкий зиён етказилиши ЖК нинг 223-моддаси иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК нинг 105, 109 ва 173-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 223-моддаси иккинчи қисмининг «г» бандида назарда тутилган жиноят субъекти бўлиб, фақат хорижий мамлакатларга чиқиши махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар бўла оладилар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ 2142-сонли қарорининг 1 ва 2-бандлари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Жиноят кодекси 223-моддаси диспозицияси бланкет норма бўлганлиги туфайли, шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда дастлабки тергов органлари шахс томонидан чет элга чиқиш, Ўзбекистон Республикасига кириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тартибини белгиловчи айнан қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаби бузилганлигини аниқ кўрсатишлари шарт. Суд ҳукмида ҳам мазкур жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахснинг ҳаракатларида ЖК нинг 223-моддасида назарда тутилган белгилардан қайси бири мавжудлиги аниқ кўрсатилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси