Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 21.02.2020
Ҳужжат 21.02.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Иқтисодий судларнинг эътибори молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 28 июндаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2331-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»га 327-сонли қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатлигига қаратилсин.
2. Судлар инобатга олишлари лозимки, юридик шахсларни тугатиш асослари ФКнинг 53-моддасида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлиб, мазкур Пленум қарорида эса фақатгина молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатишга оид ҳуқуқий нормаларни қўллаш бўйича тушунтиришлар берилган.
3. ФК 53-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 1.3-бандига мувофиқ корхоналарни тугатиш учун корхона муассислари (иштирокчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш) ёки иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асос ҳисобланади, ёхуд оилавий корхонада ягона иштирокчи қолган бўлса.
ФК 53-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, Низомда қайд этилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек қонунда белгиланган муддат давомида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деҳқон ва фермер хўжаликларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Низом 3.1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган корхонани тугатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга рўйхатдан ўтказувчи орган мурожаат қилишга ҳақли.
7. Иқтисодий судлар эътибор беришлари лозимки, ИПК 151-моддасининг биринчи, иккинчи қисмларида (биринчи қисмининг 1-банди бундан мустасно) назардан тутилган ҳужжатлардан ташқари, корхонани тугатиш тўғрисидаги аризага, агар у:
Мазкур банд биринчи қисми а) кичик бандининг еттинчи, саккизинчи ҳамда б) кичик бандининг олтинчи, еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар, яъни рўйхатдан ўтказувчи органнинг муассисларга (иштирокчиларга) корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида ёзма таклиф юборганлигини тасдиқловчи далиллар ва муассисларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этганлиги (мавжуд бўлганда) ёхуд муассисларни (иштирокчиларни) аниқлаш мумкин бўлмаганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаса, ариза ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ қайтарилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдирилади.
Мазкур банднинг биринчи қисми а) кичик бандининг иккинчи — олтинчи ҳамда б) кичик бандининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаса, ариза ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ қайтарилади.
8. Низомнинг 3.1-бандига мувофиқ, рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз устав фондини шакллантирмаган корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (иштирокчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.
Низомнинг 5.2-бандига кўра, агар муассислари (иштирокчилари) бедарак бўлган корхонани тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисида матбуотда эълон берилган кундан бошлаб уч ойдан сўнг муассислар (иштирокчилар) келмаса ёки топилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда корхонани тугатиш тўғрисида иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилади.
Ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган тартибга риоя қилинмаганда, ариза ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ қайтарилади, агар ушбу ҳолат ишни кўриш жараёнида аниқланса, ариза ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдирилади.
9. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги ишлар иқтисодий судлар томонидан ИПКда назарда тутилган қоидалар асосида, корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўрилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 4-бандига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаган корхоналарни тугатишга доир ишлар бўйича аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
14. Низомнинг 3.2-бандига мувофиқ корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган иқтисодий суд бу ҳақда корхонани давлат рўйхатидан ўтказган органга, махсус комиссияга, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органига (агар корхона акциядорлик жамияти бўлса) ёзма равишда хабар бериши шарт.
15. Низом 3.1-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ иқтисодий суд томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра, махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
16. ФК 55-моддасининг ўн биринчи қисмига, Низом 3.12-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, корхонанинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг корхонани тугатиш тамомланган, фаолияти эса тугаган ҳисобланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси