Судда низоларни ҳал қилиш юридик шахсларнинг мулкчилик шаклидан, қаерда жойлашганлигидан, кимга бўйсунишидан қатъи назар, фуқароларнинг эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади. Суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ушбу Кодекснинг 20 ва
21-моддаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ва таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиниши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси котибини, таржимонни рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар бўйича ишлар;
52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар;
Ушбу модда биринчи қисмининг 41,
5 ва
51-бандларида кўрсатилган ишлар низо юзага келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси юридик ёки жисмоний шахслар бўлишидан қатъи назар, суд томонидан кўриб чиқилади.
Иқтисодий судлар ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ишларни ушбу Кодекснинг
8,
28 ва
29-бобларида кўрсатилган хусусиятлар билан биргаликда иқтисодий суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ишлар иқтисодий судлар томонидан иқтисодий суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича ушбу Кодекснинг
291-бобида кўрсатилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 4,
7 ва
8-бандларида санаб ўтилган ишлар иқтисодий судлар томонидан фақат, агар арбитраж жойи Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлса, кўриб чиқилади.
Корпоратив низолар бўйича даъволар ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган юридик шахс жойлашган ердаги судга тақдим этилади.
Ушбу Кодекснинг 33 ва
34-моддаларида белгиланган судловга тегишлилик тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин.
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида ариза бериш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Кодексда ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган процессуал ҳаракатлар амалга оширилаётган вақтда судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) суд мажлисининг котиби сифатида қатнашади.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 20 ва
21-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун суд чақирувига биноан келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертиза ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно. Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган судья тўғрисидаги маълумотлар; эксперт тўғрисидаги (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақидаги маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган масалалар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар; текширишларнинг қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолдаги мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Аммо уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
1) ушбу Кодекс 101-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;
2) ушбу Кодекс 101-моддасининг 2 ва
5-бандларида, 102-моддасининг
3 ва
4-бандларида назарда тутилган ҳолларда — иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф қилингунига қадар;
3) ушбу Кодекс 101-моддасининг 3 ва
4-бандларида ва 102-моддасининг
2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;
31) ушбу Кодекс 101-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда;
4) ушбу Кодекс 102-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд томонидан экспертиза хулосаси олингунига қадар тўхтатиб турилади.
Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
Судья ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган асослар бўйича, шунингдек агар билдирилган талаб ушбу Кодекснинг
135-моддасида назарда тутилмаган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.
Аризани қабул қилиш билдирилган талаб ушбу Кодекснинг 135-моддасида назарда тутилмаганлиги асосида рад этилганлиги кредиторнинг ушбу талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.
1) ариза ушбу Кодекснинг 136-моддасида белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда берилган бўлса;
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 6-бандлари асосида қайтариш ҳақида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, ушбу модда биринчи қисмининг
7-банди асосида эса суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақидаги ариза келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай ажрим чиқаради.
Судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда судья даъво аризаси (ариза) ушбу Кодекснинг 149,
150 ва
151-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.
Судья ушбу Кодекс 151-моддаси биринчи қисмининг 1 ва
4-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризасини, агар даъво аризасига давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги ёки даъвогарда мавжуд бўлмаган далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги тегишли илтимосномалар илова қилинган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли.
Судьянинг ушбу Кодекс 151-моддаси биринчи қисмининг 1 ва
4-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.
1) даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса;
11) даъвогар судьянинг ушбу Кодекс 152-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган кўрсатмасини белгиланган муддатда бажармаган бўлса;
Суд ушбу Кодекс 160-моддасининг иккинчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаган қарши даъвони қайтаради.
Тарафлар келмаган тақдирда, судья ушбу Кодекс 163-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширади. Бундай ҳолда судгача мажлис баённомаси тузилмайди.
Ишда иштирок этувчи, аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда янги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади.
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасида фақат мазкур модда иккинчи қисмининг 1 — 4,
6 — 8,
11-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар берган тушунтиришларнинг бошланган ва тугаган вақти, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришлари, музокаралар ва прокурорнинг фикрлари акс эттирилади, шунингдек суд мажлисида ёзиб олиш техник воситаларидан фойдаланганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга тааллуқли бўлган, бошқалари эса уларга тааллуқли бўлмаган тақдирда, барча талаблар даъво ишини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидалари бўйича кўрилиши лозим.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.
Корпоратив низо бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар, шунингдек юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ва унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжат илова қилинади.
Ушбу моддада, шунингдек ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг
155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
Ушбу Кодекс 223-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг
154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилиши керак.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг учинчи қисмида, мазкур модданинг
биринчи,
иккинчи,
тўртинчи ва
бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг
155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ушбу Кодекснинг 226-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак.
Ушбу Кодекс 228-моддасининг иккинчи қисми талабларига риоя этилмаганда, шунингдек ушбу модданинг
олтинчи қисмида назарда тутилган ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг
154-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилади.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг тўртинчи қисмида, ушбу модданинг
биринчи,
иккинчи,
тўртинчи ва
бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаганда, шунингдек ариза олти ойлик муддат ўтгач берилган тақдирда ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг
155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
Иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 231-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун иқтисодий судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 37-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган иқтисодий суднинг иш юритувида бўлса, мазкур ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётган иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдириши мумкин.
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади.
Иқтисодий суднинг ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ чиқарилган ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу Кодекснинг 2321-моддасида кўрсатилган аризалар ёзма шаклда берилади ва арбитраж муҳокамасининг тарафи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак, арбитраж суди томонидан далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисида берилган ариза эса раислик қилувчи арбитр томонидан имзоланиши керак.
Ушбу Кодекснинг 2323-моддасида, ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ариза ушбу Кодекснинг
155-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади.
Ушбу Кодекснинг 2321-моддасида кўрсатилган аризаларга қуйидагилар илова қилинади:
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишларни кўриб чиқиш чоғида суд доимий арбитраж муассасаси арбитрларининг рўйхатига киритилган арбитрлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётган иш билан боғлиқ бўлган иш материалларини талаб қилиб олиши мумкин. Арбитраж муассасаси талаб қилиб олинадиган ҳужжатларни сўров қабул қилинганидан кейинги кундан кечиктирмай иқтисодий судга тақдим этиши шарт.
Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу аризани берган тараф арбитражнинг ҳал қилув қарорини олган санадан эътиборан, «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ илтимоснома берилган тақдирда эса ушбу илтимоснома бўйича арбитраж суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан эътиборан ёки ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида арбитражнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган шахс арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани бериш учун асос бўлган ҳолатларни билган ёки билиши керак бўлган санадан эътиборан уч ой ўтгач берилиши мумкин эмас.
Ушбу Кодекс 2325-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, ушбу Кодекснинг
154-моддасида назарда тутилган қоидаларга кўра арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилиши лозим.
Ушбу Кодекс 37-моддасининг бешинчи қисмида, мазкур модданинг
биринчи,
иккинчи,
тўртинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаган тақдирда, арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг
155-моддасида назарда тутилган қоидаларга кўра аризачига қайтарилади.
2) «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган арбитраж келишувининг тарафларидан бири қайсидир даражада муомалага лаёқатсиз эканлиги далилини;
Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ажрими билан ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суди ишни кўришда ушбу Кодекснинг 255-256-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий судига тақдим этилган, билдирилган талаблар ва эътирозларни асословчи далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Прокурор, юқори турувчи прокурор фақат прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция протести келтиришга ҳақли.
11) апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни ушбу Кодекснинг 263-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки апелляция шикоятига ушбу Кодекс 265-моддасининг
учинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича келтирилган протестга тарафнинг мурожаати кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар суднинг қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
6) ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 2,
3 ва
6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
2) суд мажлисининг баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;
2) кассация шикоятининг (протестининг) шаклига ва мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 286-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки кассация шикоятига (протестига) ушбу Кодекс 288-моддасининг
учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга тарафларнинг мурожаати кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
5) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 2,
3 ва
6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
2) суд мажлисининг баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 202-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган бўлса ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа манбалари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;
ушбу Кодекс 307-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан;
ушбу Кодекс 307-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган суд ҳужжатлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Ушбу Кодекс 307-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди.
2) шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 311-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 313-моддасининг
учинчи ва
тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга ишда иштирок этувчи шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса;
7) шикоят (протест) ушбу Кодекс 309-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолда ҳал қилув қарорини қабул қилган судни четлаб ўтиб юборилган бўлса.
Ушбу Кодекснинг 307 — 313-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан ўрганилади.
1) шикоятни (протестни) ушбу Кодекснинг 316-моддасида назарда тутилган асосларга кўра иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида;
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Кодекснинг 50-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа шахслар, агар улар ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлса, тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
3) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва
6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;
7) ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу бобда тафтиш тартибидаги шикоятларни (протестларни) кўриш учун назарда тутилган тартибда тафтиш инстанцияси суди томонидан кўрилади.
1) ариза ушбу Кодекснинг 328 ва
329-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилган бўлса;
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва
2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2018 й., 02/18/ИПК/0623-сон, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон; 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 24.05.2019 й., 03/19/541/3179-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; 13.01.2021 й., 03/21/663/0013-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 17.05.2022 й., 03/22/769/0421-сон, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон; 27.12.2023 й., 03/23/888/0976-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)