Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
16.02.2009
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
44-сон 16.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Бобур» ОАЖ ишлаб чиқариш майдонларида автомобиль саноати инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республика автомобиль саноати учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ташкил этиш ҳамда «Бобур» ОАЖнинг Андижон шаҳридаги ишлатилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Бобур» ОАЖнинг кредиторлари йиғилишида майдони 55 минг кв метр бўлган 2-пардозлаш-бўяш фабрикаси сифатидаги мулкий комплексининг бир қисмини туташ ер участкаси, муҳандислик иншоотлари, коммуникациялари ва асбоб-ускуналари билан бирга 5,6 млрд сўмга «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг «Бобур» ОАЖнинг 2-пардозлаш-бўяш фабрикаси майдонларида 2009 — 2012 йиллар даврида «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ ва «СамАвто» МЧЖ маҳсулотлари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича иловага
*
мувофиқ бешта корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
* Илова
рус тилидаги
матнда берилган.
3. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси:
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда, лойиҳалаштириш институтларини ва хорижий шерикларнинг муҳандислик марказларини жалб этган ҳолда ушбу қарорга мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таъсис ва лойиҳаолди ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини, келишиб олинишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзенгсанлойиҳа» МЧЖ ва тугатувчи бошқарувчи билан биргаликда бир ой муддатда «Бобур» ОАЖ 2-пардозлаш-бўяш фабрикасининг мавжуд асбоб-ускуналарини уларни тўқимачилик тармоғининг бошқа корхоналарида фойдаланиш имконияти юзасидан хатловдан ўтказсин ҳамда унинг якунларига кўра кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарни сотиш ёки белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилсин.
4. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси мол-мулкни ушбу қарорни амалга ошириш доирасида ташкил этиладиган автомобиль саноати корхоналари устав фондига улуш сифатида беришда фойда солиғидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 февраль,
44-сон
×
×