Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
02.07.2004
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
308-сон 02.07.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг мамлакатимиз маданий ва маънавий ҳаётида, адабиёт ва санъатимизни ривожлантириш, ёш ижодкорларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш ва тарбиялашда тутган алоҳида ўрнини эътиборга олиб, миллий ва умуминсоний қадриятларни, халқимизнинг бой тарихий-илмий, адабий меросини, жаҳон адабиёти ва маданияти ютуқларини тарғиб этиш ҳамда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишда ижодкор зиёлиларнинг салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш борасидаги фаолиятини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Газета муассислари — Маданият ишлари вазирлиги (Ф. Зокиров), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (А. Орипов), ношир — «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси (Б. Алимов) таҳририятнинг моддий-техник аҳволини яхшилаш, ижодий жамоасини ёш, иқтидорли кучлар билан мустаҳкамлаш ва ходимлар учун зарур иш шароити яратишга қаратилган тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Шоабдураҳмонов) Матбуотчилар кўчаси, 32-уйда жойлашган таҳририят хизмат хоналарини жорий таъмирлашни амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) 2004 йилда газета таҳририятига босмахона қоғози, компьютерлар ва бошқа техник жиҳозлар олиш ва ходимларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 60 млн сўм маблағ ажратсин.
4. Газета таҳририятига ижодий ходимлар ва муаллифларга қалам ҳақини шартнома асосида ҳамда келишилган нархларда иш ҳақи фондига ажратиладиган маблағлар доирасида тўлашга рухсат берилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 2 июль,
308-сон
×
×