Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
19.09.2000
05.08.1998
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
336-сон 05.08.1998
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзлари доирасида шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг беш шаҳрида: Олмалиқ, Бухоро, Наманган, Нукус ва Самарқанд шаҳарларида шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлашга Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 500 минг АҚШ доллари миқдорида аванс берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш учун жавоб берувчи ташкилот сифатида белгилансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, авансни қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4. Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича комиссия
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
4-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
асосан ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг
рус тилидаги
матнига қаранг.
5. Комиссияга:
шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ҳамда лойиҳа тайёрланадиган ва амалга ошириладиган шаҳарлар ҳокимликлари томонидан олиб бориладиган ишлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
лойиҳа маблағларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш юклансин.
LexUZ шарҳи
5-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
асосан ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг
рус тилидаги
матнига қаранг.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган)
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси буюртманомалари бўйича лойиҳа қатнашчилари бўлган хорижий мутахассисларни консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда уларга кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси буюртманомалари бўйича лойиҳа қатнашчиларини визалар узайтирилганлиги, Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик ва рўйхатдан ўтказиш узайтирилганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
9-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
асосан ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг
рус тилидаги
матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 5 август,
336-сон
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган)
×
×