Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи

Тадбирлар

Муддати

Масъуллар

Изоҳ

1

2

3

4

1.

Ғалабанинг 50 йиллигини нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш

1994 й.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва муассасалар, жамоат ташкилотлари

2.

Ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказиш («Туркистон» саройи)

1995 й.,

май

Ташкилий қўмита, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Мудофаа вазирлиги

3.

Ғалабанинг 50 йиллигига бағишлаб ҳарбий парад ўтказиш

1995 й.,

май

Мудофаа вазирлиги

4.

Ғалабанинг 50 йиллиги олдидан тантанали йиғилишлар ўтказиш

1995 й.,

апрель-

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

Фронтда ҳалок бўлган ўзбекистонлик жангчиларнинг қабрларини аниқлаш, саришталаш юзасидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва чет давлатларнинг ҳукумат раҳбарларига ва Фахрийлар ташкилотларига мурожаатнома қабул қилиш

1994

1995 йй.

Ташқи ишлар вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Мудофаа вазирлиги

6.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабада ўзбекистонликлар кўрсатган жасоратнинг тарихий аҳамияти мавзуида илмий конференция ва жойларда лекторларнинг чиқишларини уюштириш

1995 й.,

апрель

Ўзбекистон Фанлар академияси, Фахрийлар ташкилотлари уюшмасининг кенгаши, ҳокимликлар, Мудофаа вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи

7.

Москвадаги «Поклонная гора» тепалигида бунёд этилаётган халқларнинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги қаҳрамонлиги ва жасоратини акс эттирувчи мемориал комплексда ўзбекистонлик жангчиларнинг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ўз ифодасини топиши борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш

1994 й

Мудофаа вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

8.

Мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, ҳунар-техника билим юртлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳарбий билим юртларида, қисмларда фашизм устидан қозонилган Ғалабада Ўзбекистоннинг тутган ўрни, унинг фарзандлари кўрсатган жасорати, Ғалабанинг тарихий аҳамияти ҳақида махсус дарслар ўтказиш

1994-

1995

йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Мудофаа вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи

9.

Республика театрларида, маданият уйларида, кутубхоналарда, кинотеатрларда фашизм устидан қозонилган Ғалабада ўзбекистонликлар кўрсатган жасоратларни намойиш этувчи, Ғалабанинг тарихий аҳамиятини очиб берувчи саҳна асарлари, китобхонлар конференциялари, ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойишини ташкил этиш

1994-

1995

йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Ўздавкинокомпания, Рассомлар уюшмаси

10.

Алишер Навоий номидаги миллий боғда театрлаштирилган томошалар ташкил этиш

1995 й.,

май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги

11.

Республика вилояти марказларида «Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига» бағишланган театрлаштирилган томошалар ташкил этиш

1995 й.,

май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Маданият ишлари вазирлиги

12.

Ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан байрам рамзи туширилган эсдалик совғалари, сувенирлар ва нишонлар, халқ истеъмол моллари, чинни буюмларини чиқариш

1994-

1995

йиллар.

«Маҳаллий саноат», Ўзбекбирлашув, «Ўзбекенгилсаноат,» «Ўзбексавдо»

13.

Фашизм устидан қозонилган Ғалабада фронт ва фронт ортида жасорат кўрсатган фахрийларга совға-саломлар бериш ва уларни моддий-маънавий рағбатлантириш чораларини белгилаш

1995 й.,

апрель-

май

ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фахрийлар Кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси

14.

Оммавий ахборот воситаларида Ғалабанинг тарихий аҳамияти, ўзбек халқи вакиллари кўрсатган жасоратни тарғиб этувчи энг яхши публицистик асар, кўрсатув ва эшиттириш учун танлов эълон қилиш

1994-

1995

йиллар.

Ўз.А, «Ўзтелерадиокомпания» ва бошқа оммавий ахборот воситалари

15.

Хотира китобини нашр этиш

1994-

1995

йиллар,

апрель

Ўздавматбуотқўм, Фахрийлар кенгаши

16.

1941 — 1945 йиллардаги урушда қозонилган Ғалабанинг 50 йиллиги медалини топшириш тартиби ва низомини ишлаб чиқиш ҳамда тақдим этиладиганларнинг рўйхатини тузиш ва медалларга буюртма бериш

1994 й.

Мудофаа вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Ижтимоий таъминот вазирлиги, ҳокимликлар, вазирликлар

17.

Ҳокимликлар ҳамда вазирликлар, идора ва муассасаларнинг буюртмаси асосида Ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган плакатлар,буклетлар, китобчалар, календарлар, марка ва бошқа матбаа маҳсулотларини чиқариш

1994-

1995

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фахрийлар кенгаши,Ўздавматбуоткум, Алоқа вазирлиги

18.

Жойларда Ғалабанинг 50 йиллигини ўтказиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш

1994 й.

Ҳокимликлар, Мудофаа вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси

19.

Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, уруш фахрийларига, фронт ортида меҳнат қилганларга ёрдам берадиган махсус ҳисоб очиш

1994 й.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, ҳокимликлар, Марказий банк, Фахрийлар кенгаши

20.

Ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан уруш ногиронларини санаторий ва дам олиш уйларида бепул даволашни, уруш қатнашчиларини эса имтиёзли йўлланмалар билан таъминлашни ҳамда уларни ташкилотларга бириктириш ишларини ташкил қилиш

1994-

1995

йиллар

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти, ҳокимликлар, корхона ва муассасалар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

21.

Уруш ногиронларини протез анжомлар ҳамда аравачалар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш

1995 й.,

апрель

Ижтимоий таъминот, Молия вазирликлари, хайрия жамғармалари, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти

22.

Уруш фахрийларининг транспорт, коммунал харажатларини ва санаторийларда дам олиш имтиёзларини қайта кўриб чиқиш

1994 й.,

III чорак

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги

23.

Ёрдамга муҳтож ва қаровчисиз қолган уруш фахрийларини аниқлаш,уларнинг таъминотини назоратга олишни ташкил қилиш

1994-

1995

йиллар

Ижтимоий таъминот вазирлиги, ҳокимликлар, Республика Қизил ярим ой жамияти

24.

Уруш фахрийларининг уй-жой шароитини, озиқ-овқат билан таъминлаш ишларини такомиллаштириш борасидаги ишларни ташкил қилиш

1994 й.

IV чорак

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти, «Ўзбексавдо». Ўзбекбирлашув

25.

Уруш қатнашчилари учун якка тартибда уй-жой қурилишига ажратилган ер майдонларини ўзлаштириш муддати ҳокимликлар томонидан чекланмаслиги ва уларни қурилиш материаллари билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш

1994 й

Ҳокимликлар, Адлия вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» концерни

26.

1941 — 1945 йиллардаги урушда қозонилган Ғалабанинг 50 йиллиги юбилей медалининг Низомига кўра тақдирланадиган ҳар бир уруш қатнашчиси ва фронт ортида меҳнат қилганларнинг ҳамда «Жасорат» ва «Шуҳрат» медаллари билан мукофотланадиганларнинг аниқ ҳисобини ва рўйхатини тайёрлаш

1995 й.,

январь

Мудофаа вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Фахрийлар кенгаши, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

27.

Урушдан қайтиб келмаган шаҳид кетганларни ва урушдан кейин оламдан ўтганларни хотирлаш, уларнинг номларини абадийлаштириш билан боғлиқ ташкилий ишларни ўтказиш

1995 й.,

май

Ҳокимликлар, Диний ишлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Фахрийлар кенгаши

28.

Рассомлар уюшмасининг кўргазмалар залида «Тасвирий санъат орқали 1941 — 1945 йиллардаги фашизмга қарши Ўзбекистон халқининг кураши ва меҳнати ифодаси» мавзуида кўргазма ўтказиш

1995 й.,

май

Маданият ишлари вазирлиги, Рассомлар уюшмаси, Вилоят ҳокимликлари

29.

Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига бағишланган фильмлар, пьесалар, асарлар учун танлов эълон қилишни ва ўтказишни ташкил этиш

1994-

1995

йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, ёзувчилар, рассомлар ва бошқа уюшмалар, Давкинокомпания, Давтелерадиокомпания

30.

Уруш даврида Ўзбекистонда барпо этилган ишлаб чиқариш муассасалари, корхоналари ҳузурида кичик музейлар ташкил қилиш ва эшиттиришлар уюштириш

1995 й.,

апрель

Вазирликлар, концернлар, ҳокимликлар, Телерадиокомпания, журналистлар ва ёзувчилар уюшмалари

31.

Республика музейларида «Ўзбекистон халқининг фашизмга қарши курашда кўрсатган жасорати» туркумида экспозициялар ташкил қилиш

1995 й.,

март

Маданият ишлари вазирлиги, ҳокимликлар, Фанлар академияси

32.

Ғалаба кунига бағишлаб маҳаллаларда спортнинг беш тури бўйича спартакиадалар ўтказиш, шаҳар ва туманларда «Ғалаба кубоги» учун оммавий спорт мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш

1995 й.,

апрель-

май

Давлат спорт қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, ҳокимликлар, Ёшлар Иттифоқи «Ватанпарвар» Республика ташкилоти

33.

Телевидение, радио, миллий ахборот агентлиги,газета ва журналлар таҳририятлари томонидан Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарликнинг бориши ҳамда унинг ўтказилишини кенг ёритиш

1994-

1995

йиллар

Ўздавтелерадиокомпания. Миллий ахборот агентлиги, Ўздавматбуотқўм

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси