«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом талаблари сифатли ва самарали бажарилишини, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатга олиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминласинлар;
2003 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий ҳисобга олишни ташкил этиш ва уни юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномани ишлаб чиқсин ва йўриқнома билан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини таъминласин.