Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
13.01.1999
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
14-сон 13.01.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУЮҚ ХЛОР, ХЛОР МАҲСУЛОТЛАРИ ВА КАУСТИК СОДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада импорт ўрнини босувчи суюқ хлор, хлорид кислота ва каустик сода ишлаб чиқариш қувватларини яратиш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамасининг «1998 — 2002 йилларда Ўзбекистон кимё саноати корхоналарини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисида» 1998 йил 25 мартдаги 129-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмасида йилига 17 минг тонна суюқ хлор, 12,6 минг тонна хлорид кислота, 6,7 минг тонна натрий гипохлориди ва 26 минг тонна каустик сода ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзкимёсаноат» уюшмасига техник ҳужжатларни тайёрлаш, асбоб-ускуналар, материаллар етказиб бериш, суюқ хлор, хлорид кислота, натрий гипохлориди ва каустик сода ишлаб чиқариш бўйича технология асбоб-ускуналарини шеф-монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш устидан техник раҳбарликни амалга ошириш юзасидан «Лурги Анлагенбау Хемниц ГмбХ» (Германия) фирмаси билан, қувватларни фойдаланишга топшириш муддати контракт кучга киргандан сўнг 20 ой бўлган, контракт тузишга рухсат берилсин.
3. Қуйидагилар:
суюқ хлор, хлор маҳсулотлари ва каустик сода ишлаб чиқариш қурилишининг бош буюртмачиси этиб — «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмаси;
мазкур ишлаб чиқариш қурилишининг бош пудратчиси этиб — субпудратчиларни жалб қилган ҳолда Навоий қурилиш бошқармаси;
бош лойиҳачиси этиб — «Ўзкимёлойиҳа» илмий-тадқиқот институти;
лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш, объектни монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари 1-иловага
*
мувофиқ белгилансин.
* Илова берилмайди.
4. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳанинг валюта қисмини маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг 85 фоизи — Берлинер Банкининг «Гермес» жамияти суғуртаси остида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, 7 йил муддатга бериладиган 43010 минг Германия маркаси миқдоридаги кредит линияси доирасида;
контракт қийматининг 15 фоизи — Берлинер Банкининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан молиялаштириладиган, икки йил муддатга бериладиган 7590 минг Германия маркаси миқдоридаги кредит линияси доирасида амалга оширилади.
Кредитлар кредит битими билан белгиланган муддатларда «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ўз манбалари ҳисобига қайтарилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур лойиҳани маблағ билан таъминлаш юзасидан икки ой муддатда Берлинер Банк билан кредит битими тузсин.
8. Молия вазири мазкур лойиҳа учун жалб қилинаётган валюта ва сўмдаги кредитлар юзасидан Берлинер Банкка, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини беришга вакил қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик хулосаларни расмийлаштирсин.
10. Белгилансинки, «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмаси учун кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш даврида фойдадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиққа тортиладиган база мазкур лойиҳа бўйича олинадиган кредитни узишга йўналтириладиган харажатлар миқдорига камаяди.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 13 январь,
14-сон
×
×