Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
28.01.1999
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
38-сон 28.01.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГЕРМАНИЯНИНГ «КФВ» ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ КРЕДИТ ЛИНИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш давлат дастурини ривожлантириш, тижорат банклари ва сармоялар миллий бозори тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Германия федерал ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси учун уч йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 10,5 йил муддатга ажратиладиган кредит линиясини 15 миллион евро (30 млн. Германия маркаси) миқдорига кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилинганлиги;
кичик ва ўрта бизнеснинг инвестиция лойиҳаларини маблағ билан мақсадли таъминлаш учун кўрсатиб ўтилган маблағлар «КфВ» банки томонидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда:
кредит линияси умумий миқдорининг 7,5 миллион евро миқдоридан ортиқ бўлмаган қисми Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан бевосита кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;
кредит линияси умумий миқдорининг камида 7,5 миллион евро миқдоридан кам бўлмаган қисми Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари кейинчалик кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини маблағ билан таъминлашлари учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ушбу банкларга қайта молияланади.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири «КфВ» банки томонидан берилаётган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатини беришга;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси Ташқи иқтисодий фаолият банки билан «КфВ» банки ўртасида тузиладиган Қарз битимини имзолашга вакил қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича «КфВ» банки учун мақбул шаклда юридик хулоса берсин.
4. Молия вазирлиги, Марказий банк Ўзбекистон банклари уюшмаси ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда мазкур кредит линияси маблағларини кичик ва ўрта бизнес субъектларига қайта молиялаш учун тижорат банклари рўйхатини бир ой муддатда аниқласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 28 январь,
38-сон
×
×