Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2007
 LexUZ шарҳи
Бундай даъволарни кўриб чиқишда хўжалик судлари мазкур маҳсулотни ўз вақтида олиб кетиш (топшириш)нинг тарафлар учун мажбурий қоидалари ёки шартнома билан белгиланган тартибига асосланишлари ва тарафлар ушбу тартибга қандай риоя этганликларини текширишлари лозим. Чунончи маҳсулот (моллар)сотиб олувчи томонидан етказиб берувчининг маҳсулот топширишга тахтлиги ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган муайян муддат мобайнида олиб кетилиши лозим бўлган ҳолларда, етказиб берувчи томонидан мазкур билдириш хати жўнатилган ёки жўнатилмаганини текшириш зарур. Агар шартномада сотиб олувчининг маҳсулотини олиш учун аниқ келиш муддатлари белгиланган бўлса, ёхуд аниқ муддатлар белгиланмаган ва етказиб берувчи томонидан маҳсулот топширишга тахтлиги ҳақида билдириш хати ўз вақтида юборилган, сотиб олувчи (олувчи) эса маҳсулотни олиш учун етказиб берувчининг омборига (базасига) келмаган ҳолларда етказиб берувчи сотиб олувчининг (олувчининг) келмаганлиги фактини исботламаслиги керак.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси