Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон «
Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2001 йил 27 июлдаги 321-сон «
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги
қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон «
Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2001 йил 27 июлдаги 321-сон «
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибини белгилайди.
6. Мазкур Низомга 1-илованинг «Жойлашган мамлакат доирасида хизмат сафарига жўнатиладиган хорижий муассасалар ходимлари, шунингдек хорижга ишга юбориладиган ходимлар учун; хорижда 60 суткадан ортиқ (61-кундан бошлаб) хизмат сафарида бўладиган ходимлар учун суткалик харажатлар меъёрлари» графасида белгиланган меъёрлар бўйича суткалик харажатлар тўлови:
10. Яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар мазкур Низомга 1-илованинг «Ходимларни турар жой ижараси бўйича харажатлари тўловининг энг юқори меъёри (суткада кўрсатилган суммагача)» графасида белгиланган энг юқори меъёрлар ва мазкур Низомнинг
30-бандига асосан уларга ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшимча тўловлар билан, агарда улар раҳбар томонидан белгиланган бўлса, ушбу харажатлар кейинчалик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарти билан белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади.
13. Мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ суткалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) маблағлар мазкур мақсадлар учун белгиланган меъёрлардан қатъи назар, ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади.
Мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ суткалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга чойшаб ва кийимларни ювдириш ва дазмоллатиш бўйича харажатлар қопланади.
МДҲ мамлакатларига борадиганлар мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган 20 фоиз ва ундан ортиқ устамаси мавжуд шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича «VIP» заллари орқали хизмат кўрсатиш;
30. Ташкилотларнинг раҳбарлари мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар миқдорини мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқига эгадирлар.
37. Ташкилотлар ҳисоб рақамларида мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган хорижий валюта бўлмаган тақдирда хизмат сафари харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хизмат сафари маблағлари бериладиган кундаги курси бўйича АҚШ долларидаги эквиваленти берилишига рухсат этилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори бўлмаган ҳолатда бўнак ҳисоботи мавжуд бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қабул қилинади, ортиқча харажатлар суммаси ташкилотнинг маблағлари (бюджетдан ташқари маблағлари) ҳисобидан қопланади.