Т/р | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
I. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ошхона ва буфетлари фаолиятини ташкил этиш |
1. | Овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида ошхона ва буфетларни ташкил этиш, жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ равишда молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда манзилли дастурларни тасдиқлаш. | 2016 йил 1 июлгача | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги |
2. | Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхона ва буфетлари учун намунавий таомномаларни (ҳар бир таомнинг тайёрлаш технологиясини кўрсатиб ўтган ҳолда) тасдиқлаш. | 2016 йил август | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
3. | Замонавий тажрибалар асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ошпазларини малака ошириш курсларига жалб этиш чораларини кўриш. | 2016 йил III чорагидан бошлаб доимий | Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ижарачи корхоналар билан ҳамкорликда |
II. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишга доир тарғибот-ташвиқот ишлари |
4. | Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бунда: ўқувчилар учун фойдали таомларни тайёрлаш усулларига, уларни истеъмол қилишнинг ижобий таъсирига; овқатланиш режимига ва уларга амал қилинишига; таркибида зарарли моддалар мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари масалаларига алоҳида эътибор қаратиш. | Жадвал асосида | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
5. | Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Тўғри овқатланиш дарслари» таълим дастурини жорий этиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш: ўқувчиларда саломатликнинг қадри ва уни мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш; ўқувчиларни соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри овқатланиш қоидалари билан таништириш; ўқувчиларнинг ўз соғлиғига ғамхўрлик қилиши билан боғлиқ хулқ-атвор шаклларини ўзлаштиришлари, уларни тўғри овқатланишга доир миллий-маданий анъаналар билан таништириш асосий мавзу сифатида киритилишини таъминлаш. | 2016 йил III чорак | Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
6. | Ўқувчилар, педагог ходимлар, ота-оналар томонидан соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилиниши юзасидан билим ва кўникмаларни янада ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари ўтказиб бориш. | Доимий | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
7. | Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш масаласини «Саломатлик сабоқлари», «Соғлом авлод асослари», «Соғлом оила асослари» дарслари орқали ўқувчилар онгига етказиш чораларини кўриш. | Жадвал асосида | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
8. | Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий семинарлар ўтказиш. | 2016 — 2020 йиллар давомида, ҳар йили сентябрь — декабрда | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |