Босқичлар | | Субъектлар | | Тадбирлар | | Бажариш муддатлари |
| | |
| | | | | | |
I босқич | | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, қайта ишлаш корхоналари, тайёрловчилар, экспорт қилувчи корхоналар | | Киш-баҳор даврига ғамлаш учун қайта ишлаш корхоналари, тайёрловчилар, шунингдек экспорт қилувчи корхоналар эҳтиёжларини ўрганиш. Эҳтиёжларни вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиш. | | Ҳар йили 1 июлгача |
| | |
| |
| | | | |
II босқич | | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари | | Қуйидагилардан: қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб турган қувватларидан: ҳудудлар аҳолиси сонини ҳисобга олган ҳолда ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини сақлаб туриш учун зарур бўлган ғамлаш ҳажмлар»дан; ташки сотиш бозорлари талаб ва таклифларидан, шунингдек тузилган экспорт контрактларидан келиб чиққан холда, тақдим этилган материаллар асосида мева-сабзавот маҳсулотларига эҳтиёжни биргаликда ишлаб чиқиш. келишиш ва шакллантириш. | | Ҳар йили 20 июлгача |
| | |
| |
| | | | |
III босқич | | Вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ | | Мева-сабзавот маҳсулотларига давлат буюртмасининг дастлабки ҳажмларини турлари, миқдори ва етказиб бериш муддатлари бўйича Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш. | | Ҳар йили 1 августгача |
| | |
| |
| | | | |
IV босқич | | Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | | Таклифларни умумлаштириш хамда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки баланси кўрсаткичларини буюртмачиларга юбориш. | | Ҳар йили 15 августгача |
| | |
| |
| | | | |
V босқич | | Иқтисодиёт вазирлиги | | Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки балансини буюртмачиларга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига. вилоятлар ҳокимликларига Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказишга тайёргарлик кўриш учун юбориш. | | Ҳар йили 15 августгача |
| | |
| |
| | | | |
VI босқич | | Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | | Давлат буюртмаси баланси ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан мева-сабзавот тегишли турларини етиштириш имкониятлари юзасидан келишиш. | | Ҳар йили 20 августгача |
| | |
| |
| | | | |
VII босқич | | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари | | Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси дастлабки баланси ҳажмларини туман ҳокимликларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, агрофирмаларга ва мева-сабзавот маҳсулотларининг бошқа етиштирувчиларига етказиш. | | Ҳар йили 20 августгача |
| | |
| |
| | | | |
VIII босқич | | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари | | Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш, Мева-сабзавот маҳсулотларини йўналишлар бўйича, шу жумладан қайта ишлаш, ғамлаш ва экспорт қилиш учун харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузиш. | | Ҳар йили ярмарка ўтказиш даврида |
| | |
| |
| | | | |
IX босқич | | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагроэкспорт» АЖ, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси | | Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси якунлари бўйича материалларни умумлаштириш хамда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини ишлаб чиқиш учун Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш. | | Ҳар йили ярмарка тугаган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда |
| | |
| |
| | | | |
X босқич | | Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | | Келгуси календарь йил учун мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | | Хар йили ярмарка тугаган кундан бошлаб 20 кундан кечикмай |
| | |
| |
| | | | |
XI босқич | | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари | | Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан холда қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича жойлаштириш. | | Ҳар йили баланс тасдиқлангандан кейин |
| | |
| |
| | | | |
XII босқич | | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ қайта ишлаш корхоналари, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси тайёрлов корхоналари. «Ўзагроэкспорт» АЖ ҳудудий филиаллари | | Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмасини бажариш бўйича тузилган контрактация шартномалари ва экспорт контрактларининг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимларига ахборот тақдим этиш. | | Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасигача |
| | |
| |
| | | | |
XIII босқич | | Туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлимлари | | Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларига тақдим этиш. | | Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача |
| | |
| |
| | | | |
XIV босқич | | Вилоят ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари | | Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш. | | Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 6-санасигача |
| | |
| |
| | | | |
XV босқич | | Иқтисодиёт вазирлиги | | Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги материалларни умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. | | Ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасигача |
| | |