Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
21.08.2017 2
03.04.2017
19.09.2016
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
291-сон 09.09.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Маъмурий-ҳудудий тузилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент вилоятининг табиий хом ашё, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, шаҳар ва туманлари аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини изчил оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган 2016 — 2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари 1-иловага
*
мувофиқ;
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятининг янги саноат корхоналари қувватларини барпо этиш, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари 2-иловага
*
мувофиқ;
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятида рақобатбардошли, импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар чиқаришни ташкил этишни назарда тутадиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг прогноз параметрлари 3-иловага
*
мувофиқ;
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятида хом ашё базасини янада ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш тадбирларини амалга ошириш йўналишлари рўйхати 4-иловага
*
мувофиқ;
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантиришнинг асосий параметрлари 5-иловага
*
мувофиқ.
* 1 — 5-иловалар
рус тилидаги
матнда берилган.
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг белгиланган муддатларда бажарилиши учун шахсий масъулият Тошкент вилояти ҳокимлиги ва ҳудудий тузилмалар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, йирик корхоналар, тижорат банклари раҳбарлари — масъул бажарувчилар зиммасига юклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда:
ушбу қарорда назарда тутилган параметрлардан келиб чиққан ҳолда, янги саноат объектлари қуриш, саноат корхоналарининг ишлаётган қувватларини модернизациялаш, техник ва технология жиҳатидан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция дастурларининг мақсадли рўйхатларини, хом ашё базасини янада ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш йўли билан озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш бўйича комплекс тадбирларни тасдиқлаш учун бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш доирасида замонавий ускуналарни, ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришни таъминлаш асосида Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ ва Чиноз туманларида индустрлаштириш даражасини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда — саноат корхоналарининг иш юкламасини ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, вилоятнинг ишламай турган саноат корхоналарида, шу жумладан самарасиз фойдаланилаётган, ишламаётган қувватлар ва банкрот корхоналар давлат улушини хорижий инвесторларга сотиш йўли билан камчиликларни бартараф этиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни тиклаш чора-тадбирларини тизимли асосда амалга оширсин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда — ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларининг, молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда, белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда — Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ ва Паркент туманларида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини янада кенгайтириш йўли билан республика бюджетидан олинадиган субвенциялар улушини камайтириш бўйича махсус чора-тадбирларни («йўл хариталарини») ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда — ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ерлар ажратилишини, шунингдек объектлар қурилиши учун «ягона дарча» тамойили бўйича белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қурилиш материаллари ва бошқа саноат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига белгиланган тартибда лицензиялар берилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 сентябрь,
291-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 428-модда; 2017 й., 13-сон, 207-модда, 33-сон, 863-модда)
×
×