Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
05.04.2022
20.11.2021
28.06.2019
10.12.2018
13.01.2003
22.06.2000
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
239-сон 22.06.2000
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОЗОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАҲСУЛОТЛАР СОТИШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кейинги вақтларда республикада бозорлар фаолиятини тартибга солувчи зарур меъёрий-ҳуқуқий база яратилди, уларни тартибга келтириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқини таъминлаш, шунингдек, бозорларда савдони ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бироқ шунга қарамай, бозорларда ҳамон сотувчиларнинг фаолияти ва харидорлар учун мақбул шароитлар яратилмаган, олиб-сотарларга қарши кураш олиб борилмаяпти, белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига зарур даражада риоя қилинмаяпти, ноқонуний йиғимлар ундирилишига йўл қўйилмоқда, кўпчилик ҳолларда бозорлар ҳудудида маҳсулотларнинг сифати ва истеъмол хусусиятларини аниқлайдиган лабораториялар мавжуд эмас, бозорларнинг раҳбарларини виждонли ва софдил мутахассислардан танлаш ишлари бўшаштириб юборилган.
Республиканинг бир қанча туманлари ва шаҳарлари ҳокимлари бозорлар фаолиятини такомиллаштиришга, савдо учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга зарур эътибор бермаяптилар, янги савдо ўринлари ташкил этиш ва уларнинг моддий базасини мустаҳкамлашда зарур ташаббус кўрсатмаяптилар.
Буларнинг барчаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан зарур назоратнинг йўқлиги оқибатида келиб чиққан.
Бозорларда савдони ташкил этишни тартибга солиш ва унинг тизимини такомиллаштириш, уларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ушбу маҳсулотларни келтириш, сақлаш ва сотишлари учун уларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар Ҳамза тумани (Муҳаммадхўжаев) ва Самарқанд шаҳар Сиёб тумани (Рафиқов) ҳокимлари бозорлар фаолиятини ташкил этиш ва улар устидан назорат ўрнатиш бўйича қониқарсиз иши учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинсин.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани (Одилов), Жиззах вилояти Зомин тумани (Соибназаров), Бухоро шаҳар (Камолов) ҳокимларига бозорлар ишига раҳбарлик қилиш ишлари бўшаштириб юборилгани учун ҳайфсан эълон қилинсин.
Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов (Тошпўлатов), Чилонзор (Қосимов), Яккасарой (Мирқосимов) туманлари, Қарши (Қораев), Урганч (Юсупов), Оҳангарон (Расулов), Янгийўл (Қорабоев) шаҳарлари ҳокимларига бозорларни назорат қилиш бўшаштириб юборилганлиги ва бозорлар ҳудудида зарур тартиб таъминланмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.
Юқорида санаб ўтилган туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бозорлар ишини тубдан яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилмаган тақдирда уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишгача бўлган жавобгарликнинг қатъий чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Бозорларнинг зарур даражада ишлашини ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик республика шаҳарлари ва туманлари ҳокимлари зиммасига юклансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда бир ой муддатда бозорлар фаолиятидаги мавжуд нуқсонларни, уларнинг акциялари пакетлари амалда жойлаштирилишини, дивидендлар тўланишини, олинган даромадлар шакллантирилиши ва улардан мақсадли фойдаланилишининг тўғрилигини ўрганиб чиқсинлар ҳамда камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгиласинлар;
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича 2000-2001 йилларда ҳар бир бозорнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастурини ишлаб чиқсинлар. Дастурни ишлаб чиқишда ҳар бир деҳқон бозорининг чегарасини аниқ белгилаш, автотранспорт тўхташ жойларини ташкил этиш учун зарур майдонлар ажратилиши, бозорлар ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тушириш ва юклаш учун махсус майдонлар ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келтириш бўйича комплекс пулли хизматлар кўрсатиш масалалари ҳал этилишига алоҳида эътибор берсинлар;
деҳқон бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўсиқсиз келтирилишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ортилган автомашиналар бозорлар ҳудудига кирганлиги учун ҳақ ундирмасинлар;
деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи харид қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан шартномалар тузиш, шу жумладан, фьючерс шартномалари тузиш бўйича ташкил этилган савдо-харид корхоналари ишини фаоллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар;
икки ой муддатда бозорларнинг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказсинлар, унинг натижаларига кўра бозорларнинг номуносиб ва ўз обрўсини тўккан раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан қатъиян равишда бўшатсинлар, бунда уларнинг бозорлар маъмурияти таркибидаги бошқа лавозимларда қолишига йўл қўймасинлар;
бир марталик йиғимни ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириб олувчи турғун пунктларнинг зарур даражада ишлашини таъминласинлар, бунда ҳар 500 сотувчига (савдо ўрнига) битта пункт тўғри келиши, шунингдек, уларнинг касса аппаратлари билан таъминланганлиги назарда тутилсин,
«Ўзавтотранс» корпорацияси ҳудудий ташкилотлари ва «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бош бошқармасининг ҳудудий органлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқон бозорларига етказишнинг мавжуд йўналишларини қайта кўриб чиқсинлар ва зарурият бўлганда бунинг учун қулай бўлган йўловчи ташиш ва юк автотранспортлари қатновининг янги йўналишларини ташкил этсинлар.
Ушбу бандни бажариш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида 2000 йил 15 июлгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бевосита уларни етиштирувчилар томонидан деҳқон бозорларига белгиланган тартибда ташиб келтирилиши ва сотилиши борасида бирон-бир чеклашлар тақиқлансин. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уларни етиштирувчилар томонидан бозор ҳудудига эркин ташиб келтирилишига ва сотилишига тўсқинлик қилувчи бозорларнинг мансабдор шахслари қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилишгача жавоб берадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслар томонидан республика ташқарисига чиқариш божхона органларига маҳсулотни олиб кетувчи шахс паспортини, юкнинг божхона декларациясини ва фитосанитария сертификатини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бозорлар барча даромадларининг, шу жумладан, бир марталик йиғимнинг ва кўрсатилган хизматлар ҳақининг тўлиқ тушиши, шунингдек, даромадлар тегишли қисмининг маҳаллий бюджетларга ўз вақтида ажратилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни ташувчи автотранспорт республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланишини таъминласин. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташиётган автотранспортнинг эркин ҳаракатланишига ноқонуний тўсқинлик қилувчи мансабдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий жавобгарликка тортилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли
қарори
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
бозорлар ҳудудида белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласин;
деҳқон бозорлари ҳудудига келтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва истеъмол хусусиятларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги устидан доимий назоратни ташкил этсин;
бир ой муддатда бозорлардаги барча назорат-ўлчов воситаларини хатлаб чиқсин ҳамда улар ҳузурида ишлаб турган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини аниқлаш бўйича лабораторияларни аттестациядан ўтказсин ва уларнинг технологик жиҳозланганлигини яхшилаш чора-тадбирларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда бозорлар фаолиятини тартибга солувчи нормаларни хатловдан ўтказсинлар, республикада бозорлар ташкил қилишни, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни ва улар фаолиятини тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқсинлар, Ҳукумат қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
22 июнь, 2000 й.,
239-сон
×
×