1. Мазкур Низом «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган барча архив ҳужжатларининг тўлиқ қамраб олинишини таъминлашга, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг яхлитлигини сақлаб қолишга ва фуқаролар, жамият ва давлатнинг ижтимоий, маданий, илмий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадида архив ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, жамлаш, экспертизадан ўтказиш, ҳисобга олиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона тартибини белгилашга қаратилгандир.
3. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига қонун ҳужжатлари, бошқарув, лойиҳа, конструкторлик, махсус ҳужжатлар, шунингдек уларнинг бошқа моддий жисмлардаги ёзувлари, дастурлар, алгоритмлар ва машина йўналтирилган (механографик) ҳужжатлар, кинофотофоно ҳужжатлар, видеофонограммалар, илмий, адабий, бадиий, мусиқий қўлёзмалар ва бошқа қўлёзмалар, расмлар, кундаликлар, хотираномалар, ёзишмалар ҳамда фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамиятли бўлганлиги учун сақланиши керак бўлган, кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар, давлат мулки бўлган ҳужжатларнинг бошқа тоифалари киради. 5.1 Ўзбекистон Республикасининг давлат архивлари — тегишли йўналишдаги ҳужжатлар билан ишлаш бўйича республика илмий-услубий марказлар, жумладан: Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви ва Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви — давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органлари, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, судлари, Марказий банки ва республиканинг бошқа банклари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмаларининг ҳужжатлари, шунингдек, сақлаш учун илгари қабул қилинган архив фондлари ва архив ҳужжатлари; 5.2 Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари — маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар прокуратуралари ва судлари, уларнинг ҳудудларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг архив ҳужжатлари, шунингдек, сақлаш учун илгари қабул қилинган архив фондлари ва архив ҳужжатлари; 9. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлашни амалга оширадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (иловага мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигида рўйхатдан ўтказадилар, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги билан келишиб олинган идоравий меъёрий ҳужжатлар асосида архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширадилар.
10. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви, прокуратуралар, судлар, банклар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари қоидалари ва йўриқномаларига мувофиқ доимий сақлашга бериш учун Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатлари жамланишини, ҳисобга олинишини, сақланишини, танланишини ва тайёрланишини таъминлайдилар, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари билан келишган ҳолда иш юритиш хизматлари ва идоравий архивлар ишини белгиловчи меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар; архив ҳужжатлари сақланиши учун жавоб берадилар. Ҳужжатларни тайёрлаш ва доимий сақлашга бериш, шунингдек, суғурта нусхаларини тартибга келтириш ва доимий сақлашга топшириш, шунингдек, электрон ҳамда суғурта нусхаларини тайёрлаш, ҳужжатларни ташиш билан боғлиқ барча ишлар топширувчи ва Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви, прокуратуралар, судлар, банклар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар маблағлари ҳисобига бажарилади. 12. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, прокуратуралар, судлар, банклар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилганда, шунингдек уларнинг мулкчилик шакллари ўзгарган ҳолларда улар ўз фаолиятларини амалга оширишда пайдо бўлган архив ҳужжатлари тартибга келтирилган ҳолатда тегишли давлат архивлари билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларга давлат мулк эгалиги сақланган ҳолда ҳуқуқий ворисларга берилади. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви, прокуратуралар, судлар, банклар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва ҳисоб бўйича маълумотларни тақдим этиш муддатларига риоя қилиниши учун белгиланган тартибда жавоб берадилар. нодавлат бирлашмалари (компаниялар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, акциядорлик жамиятлари)даги саноат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, фан, маданият, таълим, ижтимоий соҳа, оммавий ахборот воситаларининг; Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Архивлар тўғрисида»ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг Миллий архив фонди Давлат каталогида давлат ҳисобида туриши;
7. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Архивлар тўғрисида»ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ҳужжатлари давлат ҳисобида ва архив ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган республика давлат архивларида, вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлар бошқа давлат сақлаш жойларида бўлган бўлса, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳар бир архив бўйича Миллий архив фондининг Давлат каталоги давлат ҳисоби маълумотлари асосида «Ўзархив» агентлиги томонидан амалга оширилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида давлатга тегишли ҳужжатларнинг умумий сони кўрсатиб қўйилади.
8. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, туманларнинг ишлаб турган давлат ҳокимияти ва бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Архивлар тўғрисида»ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида давлат ҳисобида турган бўлса, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ушбу ҳужжатлар сақланаётган ҳар бир архив (архив филиаллари) бўйича умумий белгиланган ҳисобга олиш маълумотлари (идоравий сақлашни ташкил этиш тўғрисидаги статистика ҳисоботлари) асосида «Ўзархив» агентлиги органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилади.
9. Агар Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Архивлар тўғрисида»ги 768-I-сонли Қонуни амалга киритилиши вақтида давлатга тегишли бўлмаган ҳужжатлар давлат ҳисобида турган бўлса, уларга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, ҳужжатларнинг турган жойидан қатъи назар, ушбу ҳужжатлар эгасига ёки унинг қонуний вакилига берилади.
_________________________________________________________________ |
(юридик шахснинг номи ёки фуқаронинг фамилияси) |
мулкидаги ҳужжатлар______________________________________________ |
(рўйхатга олинадиган ҳужжатлар номи ва |
_________________________________________________________________ |
ҳужжатдаги варақлар сони ёки давлат ҳисобига олинган рўйхатдан |
_________________________________________________________________ |
ўтказиладиган ҳужжатнинг номи (доимий сақланадиган йиғма жилдлар |
_________________________________________________________________ |
рўйхати, ҳужжатларни идоравий сақлашни ташкил этиш тўғрисидаги |
__________________________________________________________________ |
статистика ҳисоботи ва бошқалар) |
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг таркибий қисми ҳисобланади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш дафтарига _______ йил ________ да __________ тартиб рақами билан ёзиб қўйилди. |
Ҳужжатлар_____________________________________________сақланмоқда |
(сақланиш манзили, сақланиш шароити) |
Рўйхатдан ўтказилган жой __________________________________________ |
(архив муассасасининг номи ва жойлашган ўрни) |
Берилган сана ____________________ йил «________» __________________ |
М.Ў. |
имзо |
_____________________________ |
(Архив муассасаси раҳбари |
имзоси ва ёйилмаси) |
серияси ________________ |
рақами ________________ |
Рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами | Рўйхатдан ўтказиш санаси | Ҳужжат, рўйхат, статистика ҳисоботи ва бошқалар бўйича рўйхатдан ўтказиладиган ҳужжат номи | Ҳужжатлар сони, сақлаш бирлиги, ҳисобга олиш бирлиги | Варақалар сони* | Ҳужжатларнинг эгаси (юридик ёки жисмоний шахс) | Сақланиш жойи (манзили) | Сақланиш шароити | Фойдаланиш шарти | Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси серияси ва рақами | Гувоҳномани олганлик ҳақидаги имзо ва лавозим | изоҳ |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
1. «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳужжатлар сақланишини таъминлаш, ҳисобини олиш, улардан илмий ва амалий мақсадларда фойдаланиш учун республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда
* идоравий архивлар тузилади.
3. Идоравий архив ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, етакчи (бош) ва ўз ташкилотининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигининг қоидалари ва йўриқномаларига ва мазкур Намунавий низомга амал қилади.
11.5. Ҳужжатларни топшириш учун тайёрлайди ва «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда топширади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлаш ҳуқуқи берилган идоравий архивлар бундан мустасно);
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 10-сон, 62-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда; 2004 й., 5-сон, 53-модда; 11-сон, 129-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 27-сон, 251-модда; 2010 й., 42-43-сон, 362-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 29-сон, 693-модда, 34-сон, 893-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 22.10.2018 й., 09/18/837/2076-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 09.10.2020 й., 09/20/634/1361-сон; 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)