1. | Юқумли ва паразитар касалликлар. |
2. | Нафас аъзоларининг сил касаллиги. |
3. | Бошқа аъзолар ва тизимларнинг сил касаллиги. |
4. | Захм ва асосан жинсий йўл билан юқадиган, бошқа аниқланган касалликлар. |
5. | Микозлар. |
6. | Ўсмалар. |
7. | Хавфли ўсмалар (лимфа, қон яратувчи ва уларга турдош тўқималарнинг ўсмалари бундан истисно). |
8. | Лимфа, қон яратувчи ва уларга турдош тўқималарнинг хавфли ўсмалари. |
9. | Хавфсиз ўсмалар (бош ва орқа мия ўсмалари бундан истисно), in situ ўсмалар. |
10. | Қон, қон яратувчи аъзоларнинг касалликлари ва иммун механизмини (тизимини) жалб қилувчи алоҳида бузилишлар. |
11. | Эндокрин тизимининг касалликлари, озиқланиш ва моддалар алмашинувининг бузилишлари. |
12. | Руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари. |
13. | Органик руҳий бузилишлар. |
14. | Эндоген психозлар: шизофрения, шизотипик бузилишлар, шизоаффектив, васвасали, ўткир ва ўткинчи психотик бузилишлар ва аффектив бузилишлар (кайфият бузилишлари). |
15. | Симптоматик ва бошқа экзоген этиологияли руҳий бузилишлар. |
16. | Стресс билан боғлиқ невротик ва соматик шаклдаги бузилишлар. |
17. | Шахс бузилишлари. |
18. | Руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари. |
19. | Ақлий қолоқлик (заифлик). |
20. | Асаб тизими касалликлари. |
21. | Эпилепсия ва эпилептик тутқаноқлар. |
22. | Марказий асаб тизимининг яллиғланишлари, миелинсизлантирувчи касалликлари ва уларнинг асоратлари. |
23. | Кўпроқ марказий асаб тизимини зарарловчи тизимли атрофиялар, экстрапирамидал, бошқа асаб тизимининг дегенератив касалликлар, асаб-мушак синапс ва мушак касалликлари, болаларнинг церебрал фалажи, асаб тизимининг туғма аномалиялари (ривожланишнинг нуқсонлари), бош ва орқа мия ўсмалари. |
24. | Бош ва орқа мияларнинг томир касалликлари. |
25. | Бош ва орқа мия жароҳатланишлари ва уларнинг асоратлари. Ташқи таъсир омилларидан бўлган марказий асаб тизимининг зараланиши асоратлари. |
26. | Периферик нервлари касалликлари. |
27. | Периферик нервлар жароҳати ва асоратлари. |
28. | Ўткир касаллик, сурункали касалликнинг ҳуружидан, жароҳат ва жарроҳлик йўли билан даволанишдан кейинги марказий ва периферик асаб тизимлари фаолиятининг вақтинча бузилишлари. |
29. | Қовоқларнинг касалликлари ва шикастланиш оқибатлари. |
30. | Конъюнктива, кўз ёши йўллари, кўз косасининг касалликлари, жароҳатлар ва куйиш оқибатлари. |
31. | Кўзнинг склераси, шоҳ пардаси, томирли пардаси, гавҳари, шишасимон танаси, тўр пардаси, кўрув нервининг касалликлари, жароҳатлар ва куйишларнинг асоратлари. |
32. | Кўз тўр пардасининг кўчиши. |
33. | Глаукома. |
34. | Кўз мушаклари касалликлари, икки кўзнинг ҳамкорликда баробар кўриш фаолиятини бузилиши. |
35. | Рефракция ва аккомодациянинг бузилишлари. |
36. | Кўрлик, кўриш ўткирлигининг пасайиши, ранг ажратиш аномалиялари. |
37. | Ўткир касаллик, сурункали касалликнинг ҳуружлари, жароҳат ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги кўриш аъзолари фаолиятининг вақтинча бузилишлари. |
38. | Қулоқ ва сўрғичсимон ўсиқнинг касалликлари. |
39. | Ташқи қулоқ (шу жумладан туғма) касалликлари. |
40. | Ўрта қулоқ ва сўрғичсимон ўсиқнинг касалликлари. |
41. | Организм вестибуляр қобилиятининг бузилиши. |
42. | Карлик, карсоқовлик, эшитиш қобилиятининг пасайиши. |
43. | Ўткир касаллик, сурункали касаллик ҳуружлари, жароҳат ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги қўлоқ ва сўрғичсимон ўсиқ фаолиятининг вақтинча бузилишлари. |
44. | Қон айланиш тизими касалликлари. |
45. | Ревматизм, юракнинг бошқа ревматик ва ревматик бўлмаган (шу жумладан туғма) касалликлари. |
46. | Гипертония (ҳафақонлик) касаллиги. |
47. | Юракнинг ишемик касаллиги. |
48. | Аорта, периферик йирик артерия, вена ва лимфа томирлари касалликлари, ривожланишнинг туғма аномалиялари ва шикастланишлар асоратлари. |
49. | Геморрой (бавосил). |
50. | Нейроциркулятор астения. |
51. | Ўткир касаллик, сурункали касаллик ҳуружи, жароҳат ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги қон айланиш тизими фаолиятининг вақтинча бузилишлари. |
52. | Нафас аъзолари касалликлари. |
53. | Бурун бўшлиғи, бурунниинг ёндош бўшлиқлари ва ҳиқилдоқ касалликлари. |
54. | Ҳиқилдоқ ва трахеянинг бўйин қисми касалликлари ва шикастланишлари. |
55. | Нафас олиш аъзоларининг бошқа касалликлари (шу жумдан туғма). |
56. | Бронхиал астма. |
57. | Ўткир касаллик, сурункали касаллик ҳуружи, жароҳат, жарроҳлик амалиётидан кейинги нафас аъзолари фаолиятининг вақтинча бузилишлари. |
58. | Тишларнинг ривожланиши ва чиқиш илдизидаги бузилишлар, тишнинг қаттиқ тўқималари ва юмшоқ қисми касалликлари. |
59. | Периапикал тўқималар, милклар ва пародонт, сўлак безлари, оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималари, тилнинг (шу жумладан туғма) касалликлари. |
60. | Юз-жағ аномалиялари, нуқсонлари, шакл ўзгаришлари, жароҳат асоратлари, бошқа касалликлар ва тишларнинг таянч воситаларидаги ўзгаришлар, жағларнинг касалликлари. |
61. | Қизилўнгач, ичакларнинг (ўн икки бармоқли ичакдан ташқари) ва қоринпарданинг (шу жумладан туғма) касалликлари. |
62. | Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги. |
63. | Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг бошқа касалликлари, жигарнинг, ўт қопининг, ўт ажратиш йўллари ва меъда ости безининг касалликлари. |
64. | Чурралар. |
65. | Ўткир касаллик, сурункали касалликларининг ҳуружлари ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятининг вақтинча бузилишлари. |
66. | Тери ва тери ости қавати сурункали, тизимли касалликлари. |
67. | Терининг ва тери ости қаватининг ўткир касалликлари асоратлари ва сурункали касалликларининг қайталанишидан кейин фаолиятнинг бузилиши. |
68. | Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималарнинг касалликлари. |
69. | Юқумли, яллиғланиш, аутоиммун ва бошқа сабаблардан келиб чиққан артритлар ва артропатиялар, бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари. |
70. | Суяклар, йирик бўғимлар, тоғайларнинг жарроҳлик касалликлари ва зарарланиши. |
71. | Умуртқанинг касалликлари ва уларнинг асоратлари. |
72. | Кафтнинг, бармоқларнинг шакл ўзгаришлари ва умуман йўқлиги. |
73. | Яссиоёқлилик, оёқ панжасининг бошқа шакл ўзгаришлари ва бармоқларининг нуқсонлари. |
74. | Оёқ-қўлнинг фаолиятини ўзгартирувчи ва (ёки) хизмат кийимлар, оёқ кийимлар кийишни ва камарлар тақишни қийинлаштирувчи туғма ва орттирилган шакл ўзгаришлари. |
75. | Оёқ ёки қўлнинг йўқлиги. |
76. | Жинсий ва сийдик чиқариш аъзолари касалликлари. |
77. | Буйракларнинг сурункали касалликлари. |
78. | Буйрак ва сийдик тоши касаллиги. |
79. | Сийдик чиқариш йўлларида сийдик чиқаришининг бузилиши (гидронефроз), пиелонефрит (иккиламчи), буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг бошқа касалликлари, қовуқнинг яллиғланиши ва бошқа касалликлари, таносил касалликларига алоқаси бўлмаган уретрит, сийдик чиқариш йўлининг торайиши ва унинг бошқа касалликлари. |
80. | Эркакларнинг жинсий аъзолари касалликлари (шу жумладан туғма бўлган). |
81. | Аёлларнинг жинсий аъзолари сурункали яллиғланишлар билан кечадиган касалликлари. |
82. | Эндометриоз. |
83. | Генитал пролапс, сийдикни тутаолмаслик, оқмалар, аёллар жинсий аъзоларининг бошқа яллиғланишсиз кечадиган касалликлари (шу жумладан туғма бўлган). |
84. | Ҳайз кўриш фаолиятининг бузилишлари. |
85. | Ўткир касаллик, сурункали касалликнинг ҳуружи ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги сийдик чиқариш ва жинсий аъзоларнинг фаолиятининг вақтинча бузилишлари. |
86. | Ҳомиладорлик, туғишдан кейинги давр ва унинг асоратлари. |
87. | Жароҳатлар, заҳарланишлар ва бошқа ташқи омиллар таъсири оқибатлари. |
88. | Бош суякларининг жароҳат ва жарроҳлик амалиётидан кейинги нуқсонлари. |
89. | Умуртқа поғонаси, гавда, оёқ ва қўллар суяклари синиқларининг асоратлари (чаноқ суяклари, курак, ўмров, тўш, қовурғалар, елка, тирсак ва билак, сон суяги бўйинчаси ва сон, кичик ва катта болдир, тизза қопқоғи суяги ва бошқа суякларининг синиқлари). |
90. | Кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, ва чаноқ ички аъзоларининг жароҳатлари (жароҳат туфайли юзага келган пневмо- ва гемоторакс, юрак, ўпка, меъда ичак йўли, жигар, талоқ, буйраклар, чаноқ аъзолари, қорин бўшлиғининг бошқа аъзолари жароҳатлари, кўп тармоқли оғир жароҳатлар), юқорида қайд этилган аъзоларнинг касалликлари туфайли ўтказилган жарроҳлик амалиётлари асоратлари. |
91. | Тери ва тери ости қавати тўқималарининг жароҳатлари асоратлари. |
92. | Дори, тиббий ва биологик воситалар билан заҳарланиш, тиббиётга даҳли бўлмаган моддаларнинг токсик таъсири, ташқи омилларнинг таъсири (радиация, паст ёки юқори ҳарорат ва ёруғлик, ҳавонинг ёки сувнинг ортиқча босими ва бошқалар). |
93. | Суяк-мушак тизимининг, бириктирувчи тўқиманинг, тери ва тери ости қаватининг касалликларидан даволанишдан кейин, жароҳатлар, заҳарланишлар ва ташқи омилларнинг бошқа таъсирларидан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилишлари. |
94. | Жисмоний ривожланиш етишмовчилиги. |
95. | Сийдик тутолмаслик (энурез). |
96. | Нутқнинг бузилиши. |