3.7. 3.6.-банд қоидалари дипломатик почтани бир марта ташиш учун тайинланган вақтинчалик курьерларга (ad hoc дипломатик курьерларга) нисбатан ҳам қўлланади, улардаги эслатиб ўтилган дахлсизлик ҳуқуқлари бундай курьер томонидан унга юкланган дипломатик почта белгиланган жойга етказиб берилган вақтда тўхтатилади.
3.16. Ушбу Низомнинг 3.8,
3.9,
3.11,
3.12 ва
3.13-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар дипломатик ваколатхона бошлиғи, дипломатик персонал аъзоларининг улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига, агар оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса, татбиқ этилади.
3.17. Дипломатик ваколатхонанинг маъмурий-техник персонали аъзолари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса ёки Ўзбекистонда доимий яшамаса, 3.1,
3.8,
3.9,
3.10,
3.11-бандларда (
3.11-бандда кўрсатилган имтиёзларнинг дастлабки жойлашиб олиш учун мўлжалланган товарларга нисбатан қўлланишини истисно қилган ҳолда),
3.13 ва
3.15-бандларда (Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан дахлсизлик ҳуқуқининг фақат хизмат вазифаларини бажараётган маъмурий-техник персонал ходимлари томонидан содир этилган хатти-ҳаракатларгагина татбиқ қилиниши истисно қилган холда) назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
4.7. Ушбу Низомнинг 2.5,
2.6,
3.1-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар консуллик муассасасига нисбатан ҳам қўлланади.
4.10. Ушбу Низомнинг дипломатик почта ва дипломатик курьер тўғрисидаги 3.5 ва
3.6-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар консуллик вализасига ва консуллик курьерига нисбатан ҳам қўлланади. Консуллик вализасида расмий фойдаланиш учун мўлжалланган расмий хат-хабарлар, ҳужжатлар ва буюмлардан ташқари бошқа нарсалар бор деб ҳисоблаш учун жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ваколатли органлар иштирокида консуллик вализасини очишни талаб қилишга ҳақлидир. Бундай талабни бажариш рад этилган тақдирда вализа жўнатувчига қайтариб юборилади.