6. Фуқаролар йиғини штатига кирадиган фуқаролар йиғини раиси ва ходимлари меҳнатига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида лавозим маоши шаклида ҳақ тўланади. Ушбу тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида» 2017 йил 17 июлдаги 500-сон
қарори билан белгиланади.
12. Фуқаролар йиғини раиси ва ходимларининг ваколатлари «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун ва фуқаролар йиғини раиси ҳамда ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга соладиган норматив ҳужжатларда назарда тутилган тартибда тугатилади.