Т/р | Чора-тадбирларноми | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва идоралараро ҳамда халқаро ўзаро ҳамкорликни таъминлаш |
1. | Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг таркибий бўлинмалари фаолиятини тартибга солувчи низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (кейинги ўринларда — Департамент). | Буйруқ | 2018 йил 1 июлгача | Департамент |
2. | Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар солиқ (молиявий) тергов органлари раҳбарларининг Мувофиқлаштирувчи Кенгашига аъзо бўлиш масаласини ишлаб чиқиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил 1 июлгача | Бош прокуратура, ТИВ, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
3. | Aфғонистон Ислом Республикаси, Корея Республикаси, Индонезия Республикаси, Тожикистон Республикаси ва бошқа мамлакатларнинг ваколатли органлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, музокаралар олиб бориш ва тегишли битимлар (меморандумлар) имзолашни назарда тутувчи ахборот алмашинувини кенгайтириш. | Ташкилий-амалий чора-тадбирлар | 2018-2019 йиллар | Бош прокуратура, ТИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги |
4. | Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, давлат хавфсизлик хизмати раиси ва ички ишлар вазирининг қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма буйруғини ишлаб чиқиш: иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашда жавобгарлик соҳасини чегаралаш; Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ахборот департаментига Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида маълумот тақдим этиш механизми; Департаментнинг тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тезкор тадбирлар кўрувчи махсус гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби. | Қўшма буйруқ | 2018 йил 1 августгача | Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ |
5. | Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва давлат солиққўмитаси раисининг қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма буйруғини ишлаб чиқиш: солиқҳуқуқбузарликлари ва жиноятчиликка қарши курашда жавобгарлик соҳасини чегаралаш; солиқ тўловчиларни қамраб олиш ва ҳисобга олишнинг тўлиқлигини кенгайтиришда, солиқ тўлашдан бўйин товлаш механизмларини, «яширин иқтисодиёт»ни шакллантириш йўлларини аниқлашда ўзаро ҳамкорлик тартиби. | Қўшма буйруқ | 2018 йил 1 августгача | Бош прокуратура, ДСҚ |
6. | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги маълумотлар базаларини Департаментга тақдим этиш ва мунтазам янгилаб бориш бўйича чора-тадбирлар кўриш, жумладан: «Фуқаронинг биометрик паспорти»; «Яшаш гувоҳномаси (фуқаролиги бўлмаган шахс ёки чет давлат фуқароси учун»; «Фуқаролиги бўлмаган шахснинг йўл ҳужжати»; «Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзуви»; «Вақтинчалик ва доимий прописка, фуқаролиги бўлмаган шахс ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг кўчирмаси»; «Йўқолган биометрик ҳужжатлар ҳақида маълумот». | Қўшма қарор | 2018 йил 1 июлгача | Департамент, ИИВ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
7. | Департаментга «E-kalit» электрон калитлари орқали «Қидириш» тизимига реал вақт режимида кириш имкониятини таъминлаш. | Битим | 2018 йил 1 июлгача | Ахборот технологиялари вазирлиги, Департамент, ИИВ |
8. | Департаментнинг тезкор бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар | 2018 йил 1 августгача | Бош прокуратура, Департамент, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9. | Департаментга юклатилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида сотиб олиниши зарур бўлган техник ва махсус воситалар рўйхатини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил 1 августгача | Бош прокуратура, ИИВ, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
10. | Департамент фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва шарҳларни мунтазам равишда теле - ва радио эшиттиришларни ташкил этиш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Департаментнинг расмий веб-сайтида материаллар ва мақолалар чоп этиш орқали эълон қилиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил 1 августгача | Департамент, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
II. Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни танлаш ҳамда жой-жойига қўйиш тизимини янада такомиллаштириш |
11. | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро тармоқ институти иштирокчиларининг келишуви доирасида молиявий разведка масалалари билан шуғулланувчи Департамент ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил 1 августгача | Бош прокуратура, Департамент, ТИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
12. | Департамент ходимларини молиявий-иқтисодий хавфсизлик, тезкор-қидирув фаолияти, жисмоний ва жанговар тайёргарлик, махсус техник воситалар ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш соҳаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус курсларни беғараз асосда ташкил этишни назарда тутувчи Департамент, Банк-молия академияси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг қўшма буйруқларни ишлаб чиқиш. | Қўшма буйруқ | 2018 йил 1 июлгача | Департамент, Банк-молия академияси, ИИВ академияси |
13. | Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда энг илғор тизимларига эга бўлган хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш орқали иқтисодий жиноятларга қарши курашишнинг долзарб йўналишлари бўйича тажриба алмашишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил 1 сентябргача | Бош прокуратура, ТИВ |
14. | Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи, молия органлари ва ташкилотлари тизимида амалий иш тажрибасига ҳамда таҳлилий фикрлаш, тезкор ва ахборот-таҳлилий иш кўникмаларига эга бўлган мутахассислар орасидан юқори малакали кадрлар билан таъминлаш. | Ташкилий-амалий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 августгача | Департамент, Бош прокуратура |
III. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш |
15. | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги хавфларни миллий баҳолашни йўлга қўйиш ва ўтказиш. | Ташкилий-амалий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 октябргача | Департамент, Марказий банк, Молия вазирлиги, ДХХ, ТИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
16. | Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий тизимни ўзаро баҳолашни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | 2018 йил 1 июлгача | Департамент, ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
17. | Ўзбекистон Республикасининг «Эгмонт» гуруҳида иштирок этиш доирасидаги мажбуриятларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2018 йил 1 августгача | Бош прокуратура, Молия вазирлиги, ТИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
18. | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил 1 ноябргача | Бош прокуратура, Марказий банк, Молия вазирлиги, ДХХ |
19. | Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилишини тартибга солиш ва назорат қилиш чора-тадбирларини такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил 1 августгача | Марказий банк, Департамент, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
20. | Департамент томонидан назорат идоралари билан биргаликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан қўшма текширишларни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил 1 августгача | Марказий банк, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Департамент, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
21. | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш. | Қонун | 2018 йил 1 августгача | Департамент, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
IV. Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш |
22. | Департаментга юклатилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида Департаментнинг ҳудудий бошқармаларига Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг маълумотлар базалари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил 15 июлгача | Департамент, Марказий банк, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ИИВ, ДСҚ, ДБҚ, Давергеодезкадастр қўмитаси |
23. | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга, шунингдек, чет эл валютасининг асоссиз чиқиши хавфи юқори бўлган операцияларга қарши курашиш соҳасидаги шубҳали операциялар тўғрисидаги ҳисоботларни саралаш ва қайта ишлашни автоматлаштириш учун дастурий маҳсулотларни такомиллаштириш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил 1 июлгача | Департамент, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
24. | Департамент томонидан юклатилган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш учун Департаментнинг Маълумотларни қайта ишлаш марказини сервер ва бошқа ускуналар билан таъминлаш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил 1 июлгача | Департамент, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
V. Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг турар жой-маиший шароитларини янада яхшилаш |
25. | Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш: жамғарма маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини Департамент бошлиғига топшириш; ҳар йили ижтимоий кафолатларга (бир марталик тўловлар, йўлланмалар, фоизсиз қарзлар ва бошқалар) жамғарма маблағларининг 10 фоизигача ажратиш; хизмат фаолиятида самарали натижаларга эришган ходимларни 1 дан 10 бараваргача лавозим маоши миқдорида рағбатлантириш; Департаментнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини молиялаштириш. | Қўшма қарор | 2018 йил 1 июлгача | Бош прокуратура, Молия вазирлиги, ДСҚ |
26. | Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларини компьютер ва офис техникаси, замонавий алоқа воситалари (рақамли радиостанциялар, аудио, видеоконференцалоқа, серверлар, алоқа кабеллари ва бошқалар), дастурий таъминот, ахборот хавфсизлигини таъминловчи махсус техник воситалар ва ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозлаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2018-2019 йиллар | Департамент, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |