Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органига тақдим этиш ва кўриб чиқиш

3-боб. Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4-боб. Дастлабки ахборотни тақдим этиш талаб этилмайдиган ҳолатлар

5-боб. Божхона органларининг дастлабки ахборотдан фойдаланиш

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органларига тақдим этиш ва кўриб чиқиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Юк ташувларини амалга ошираётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар тўғрисида божхона органларига тақдим этиладиган дастлабки ахборот таркиби

3-ИЛОВА
Темир йўл транспортида ташилаётган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, экипаж аъзолари ва уларнинг багажлари тўғрисида божхона органларига олдиндан тақдим этиладиган дастлабки ахборот таркиби

4-ИЛОВА
Авиа транспортда ташилаётган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, экипаж аъзолари ва уларнинг багажлари тўғрисида божхона органларига олдиндан тақдим этиладиган дастлабки ахборот таркиби

I. Дастлабки ахборотни тақдим қилувчи шахс ҳақидаги маълумот

II. Умумий маълумотлар

III. Ташувчи

IV. Товарга тегишли йўл-юк ҳужжатлари

V. Товар ҳақидаги маълумотлар

VI. Транспорт бўйича маълумотлар

VII. Йўловчилар, экипаж аъзолари ва уларнинг багажларини ташишда тақдим этиладиган маълумотлар

5-ИЛОВА
Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида божхона органларига тақдим этиладиган дастлабки ахборот таркиби *

I. Дастлабки ахборотни тақдим қилувчи шахс ҳақидаги маълумот

II. Умумий маълумотлар

III. Товарга тегишли йўл-юк ҳужжатлари

IV. Товар ҳақидаги маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш самарадорлигини таъминлаш, уларни расмийлаштиришдаги божхона тартиботларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1057-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 09/20/1057/4261-сон — 2020 йил 2 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддатларда божхона органларига тақдим этилишига жавобгар ҳисобланадилар.
Дастлабки ахборотни тақдим этиш мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ Интернет тармоғи орқали тақдим этилади. Ушбу дастлабки ахборотдан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими доирасида фойдаланишлари мумкин.
Ушбу Низомга 2 — 5-иловалар талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тақдим этилган дастлабки ахборот божхона органларининг ахборот тизимида автоматик тарзда рад этилиб, тақдим этилган деб ҳисобланмайди.
ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатларда дастлабки ахборотни тақдим этмаслик;
тақдим этилган дастлабки ахборот рад этилганда, мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддатларда ҳамда 2 — 5-иловаларга мувофиқлаштирган ҳолда қайта тақдим этиш;

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Тақдим этиш муддатлари

Ижро муддати


1-босқич

Дастлабки ахборотни тақдим этувчи шахслар дастлабки ахборотни тақдим этиш дастурида рўйхатдан ўтадилар

темир йўл транспортида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ёки жамият томонидан белгиланган масъул шахслар;

автомобиль транспортида — божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини амалда олиб ўтувчи шахслар (ҳайдовчи);

ҳаво транспортида — божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган ҳаво транспорти тегишли бўлган авиакомпания ёки улар томонидан белгиланган масъул шахслар;

Дастлабки ахборотни тақдим этиш мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ Интернет тармоғи орқали тақдим этилади.

Темир йўл ва хаво транспортида олиб киришга мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида дастлабки ахборот алоҳида ташкил этилган телекоммуникация тармоқлар орқали тақдим этилиши мумкин.

Авто:

божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин

Товар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари амалда кириб келгунга қадар

Темир йўл:

божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин

Ҳаво транспорти: узоқ ёки ўрта магистрал парвозни амалга оширишда — ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин; яқин магистрал парвозларни амалга оширишда — ҳаво транспортининг учиш вақтида.


2-босқич

Давлат божхона хизмати органи

Товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги дастлабки ахборотни автоматик равишда Интернет тармоғи орқали қабул қилинишини таъминлайди.

Божхона органига тақдим этилган дастлабки ахборот ДБҚ ЯААТдаги реал вақт режимида формат-мантиқий назоратдан ижобий ўтгандан сўнг автоматик тарзда ахборот тақдим этувчи шахсларга идентификацион код берган ҳолда руйхатдан ўтказилади.

Тақдим этилган дастлабки ахборотдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилган товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажлари тўғрисида маълумот олиш ва таҳлил қилиш;

б) хавфларни бошқариш тизимини қўллашда;

в) товарлар, транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари божхона ҳудудига кириб келгунга қадар божхона назорати шакллари, уларнинг қўлланилиш ҳажмини танлаш ҳамда тегишли чоралар кўриш бўйича дастлабки қарорларни қабул қилишда;

г) божхона операциялари амалга оширилишини тезлаштириш ва божхона назорати ўтказилишини оптималлаштиришда;

д) юкни етказиб бериш назорат ҳужжатларини электрон шакллантиришда.

Дастлабки ахборот Интернеттармоқлари орқали божхона ахборот тизимига келиб тушганда

(1 ва 2-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарорига асосан илова билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси