Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Сумма

(млн. сўмда)*

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш

1.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва қоидаларини қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

тез тиббий ёрдам бригадаларини оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштириш;

аҳоли гавжум туманларда ва тез тиббий ёрдам мобил бригадалари зиммасига иш кўп юкланган соатларда патрулликни ташкил этиш;

санитар авиация шаклида тиббий ёрдам кўрсатиш;

санитар авиация шаклида тиббий хизматлар кўрсатиш учун ҳаво транспортидан (вертолёт, самолётдан) фойдаланиш;

қабул қилинаётган чақирувларни шошилинчлилигига қараб жойлаштириш;

ИИВ ва ФВВнинг тегишли бўлинмалари, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖ шошилинч ёрдам кўрсатиш хизматлари билан ҳамкорлик қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2019 йил

1 январгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),

ИИВ (П. Бобожонов),

ФВВ (А. Кулдашев),

«Ўзбекнефтгаз» АЖ (Б. Ашрафханов),

«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев)

2.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва баённомаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шу жумладан:

юракни ва ўпкани реанимация қилишни;

катталар ва болаларда нафас сиқиши юз берганда шошилинч ёрдам кўрсатишни;

катталар ва болаларда юрак-қон томир фаолияти жиддий бузилганда интенсив терапия алгоритмларини бажариш;

жароҳат олганда касалхонагача шошилинч ёрдам кўрсатишни;

неонатал реанимацияни назарда тутади.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2019 йил

1 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(А. Шадманов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов)

3.

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторларини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ҳамда услубиятларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2019 йил

1 январгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(А. Шадманов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов)

4.

Чақирувлар хусусиятларини, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳажми ва характерини ҳисобга олган ҳолда фельдшерлик бригадалари улушини кўпайтириб, тез тиббий ёрдам хизматларини қайта тузиб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2019 йил

1 декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги (Д. Султанов)

5.

Ёритиш-овоз бериш сигнализацияси ёқилганда тез тиббий ёрдам автотранспорти ўтиб кетиши учун тўсқинлик қилганлик ва халақит берганлик учун халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда йўл ҳаракати иштирокчилари жавобгарлигини кучайтириш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил

1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Олий суд (К. Камилов)

II. Тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини такомиллаштириш

6.

Тез тиббий ёрдам хизмати учун махсус автотранспорт харид қилиш, шу жумладан:

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

а) 2019 йилда:

25 та «С» классга мансуб автомобиль;

ҳаракатланиши қийин бўлган йўллардан юра оладиган 50 та автомобиль;

25 000,0

7 500,0

2019 йил

1 июлгача

50 та «С» классга мансуб автомобиль;

50 000,0

2019

1 октябргача

б) 2020 йилда:

50 та «В» классга мансуб автомобиль

25 000,0

2020 йил

1 мартгача


100 та «В» классга мансуб автомобиль

50 000,0

2020 йил

1 октябргача

в) 2021 йилда:

200 та «В» классга мансуб автомобиль

100 000,0

2021 йил

1 сентябргача

7.

Тез тиббий ёрдам хизмати парамедиклари бригадалари учун 5 дона скутер (электрскутер) харид қилиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

55,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил

1 мартгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

8.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспорт воситаларини зарур эҳтиёт қисмлар (мой, фильтрлар, автошиналар, аккумуляторлар ва ҳоказолар) билан таъминлаш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

24 948,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

9.

Тез тиббий ёрдам хизмати автомобилларини тўлиқ жиҳозлаш учун 2144 та товушли сирена ва 2500 та видеорегистратор харид қилиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

6 000,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил

1 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

10.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспорт воситаларини тиббиёт ускуналари комплектлари (ЭКГ, транспортда ўпкани сунъий вентиляция қилиш воситаси, электр сўргич, дефибриллятор ва ҳоказолар) билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш).

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

47 250,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

11.

Тез тиббий ёрдам хизматининг бригадаларини 1600 та GPS-трекер ва 2500 та планшет билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш).

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

11 500,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил

1 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

12.

Тез тиббий ёрдам хизматининг автотранспорти устидан мониторинг олиб борувчи GPS тизимини жорий этиш. Бу тизим:

тез тиббий ёрдам хизматининг автотранспорти жойлашган жойни;

ёқилғи даражаси датчигидан фойдаланган ҳолда ёқилғи сарфини;

транспорт воситаси юрган масофани;

белгиланган геозоналарга борганини;

тезлик режимига амал қилганини;

ҳайдовчилар фаолиятини назорат қилиш имконини беради.

Хизматлар етказиб берувчилари билан контрактлар тузиш

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

2019 йил

1 апрелгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

III. Тез тиббий ёрдам хизмати тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

тизимини такомиллаштириш

13.

Тез тиббий ёрдам хизмати тиббиёт ходимларининг меҳнатига ушбу хизмат фаолияти самарадорлигини баҳолаш индикаторларига асосланган табақалашган тарзда ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

70 000,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов),

Молия вазирлиги (Д. Султанов)

90 000,0

2020 йил давомида


90 000,0


2021 йил давомида

14.

Тез тиббий ёрдам хизмати врачлари ва ўрта тиббиёт ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, уларни тез ёрдам кўрсатиш халқаро стандартларига (ACLS, PALS, PНTLS) ўқитишни, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган ўқув юртлари негизида ўқитишни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

7 000,0

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов)

15.

Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг малакасини ошириш учун ҳудудларга сафарларни ташкил этиш.

Жадвал режаси

Ижро этувчилар ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 — 2021 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

(А. Шадманов), Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази (В. Аваков)

16.

Тез тиббий ёрдамни ривожлантиришни такомиллаштириш муаммолари бўйича йиллик илмий-амалий конференциялар, семинарлар, маҳорат-дарслари ва телекўприклар ўтказиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

Ижро этувчилар ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2019 — 2021 йиллар давомида

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (А. Хаджибаев) ва унинг ҳудудий филиаллари

Т/р

Индикаторлар гуруҳи

Индикаторлар

Кўрсаткичлар

1.

Моддий-техник ва кадрлар билан таъминланганлик

Махсус автотранспорт билан жиҳозланганлик

Шундан

«А»

класс

«В»

класс

«С»

класс

Алоқа воситалари билан таъминланганлик

Шундан

Радио-алоқа

Телефон алоқаси

(Планшетлар)

GPS-навигация тизими билан таъминланганлик

Дори воситалари билан таъминланганлик

Тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик

Кадрлар билан тўлдирилганлик (тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ)

Врачлар

Фельдшерлар

2.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш оперативлиги

Тез тиббий ёрдам машинаси жўнайдиган ўртача вақт

Беморнинг олдига етиб келишга кетадиган ўртача вақт

Тез тиббий ёрдам бригадасига бир суткада тушадиган ўртача юклама

Асоссиз чақирувлар

3.

Охирги натижа бўйича тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати

Тез тиббий ёрдам келгунига қадар ўлим

Тез тиббий ёрдам бригадаси борлигида ўлим

Такрорий чақирувлар (тез тиббий ёрдам бригадаси айби билан)

Даволаш-профилактика муассасаларининг даъволари ва фуқаролар шикоятлари

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси