Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2004
Ҳужжат 02.04.1992 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита тузиш тўғрисида» 1992 йил 7 мартдаги Фармонига мувофиқ, шунингдек, давлат органлари ва республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи барча мазҳаблардаги диний ташкилотлар ўртасидаги қалин ҳамкорликни ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш масалаларига раҳбарлик қилиш ва маҳаллий бошқарув органларининг ҳудудларда жойлашган диний ташкилотлар, шунингдек, юқорида кўрсатилган қўмита билан қалин ўзаро алоқаларни таъминлаш вилоят, шаҳар ва район ҳокимининг ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари қўмитасини тузиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг конституцион кафолатлари ва талабларини амалга ошириш, фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, уларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқларини, Қонун олдида барча динларнинг, диний маслаклар ва эътиқодларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари билан диний марказлар ва ташкилотларнинг алоқаларини мустаҳкамлаш ва қалин ҳамкорликларини таъминлаш, уларнинг МДҲ давлатлари ва хорижий мамлакатлар билан алоқаларини мувофиқлаштириш учун тузилган давлат органи ҳисобланади.
диний марказлар, ташкилотлар, диний ўқув юртлари, диний нашриётлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунининг фуқароларнинг динга нисбатан ўз муносабатини белгилаш ва ифодалаш, ҳеч қандай тўсиқсиз динга эътиқод қилиш ва диний маросимларни бажариш, шунингдек, фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, ўзларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқларига кафолат берувчи талабларининг бажарилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотлар тўғрисида, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси ҳақида, шунингдек, виждон эркинлиги масалалари бўйича чет эл қонунлари ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар жамғармасини тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси