Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5643-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, чет эл инвестициялари кенг жалб этилишини таъминлаш ҳамда республиканинг ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот порталида республика ҳудудлари экспорт салоҳияти, истеъмол бозорлари ҳажми бўйича статистик ҳисоботлар, санитар ва фитосанитар талаблар, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларига киришнинг бошқа шартлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган эркин фойдаланиш имконини берувчи электрон каталогнинг чоп этилишини;