Т/р | Амалга ошириладиган тадбирлар | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари бўйича бошқарув тизимини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчиликни ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш |
1. | Ўзбекистоннинг миллий спорт тури мақомини белгилаш мақсадида Ўзбекистон миллий спорт турлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш. | 2019 йил март | - | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
2. | Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари бўйича федерация, уюшма ва ассоциациялари фаолияти тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш, уларнинг асосий вазифалари ва фаолиятини ривожлантириш тартибини белгилаш. | 2019 йил апрель | - | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
II. Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича илмий-услубий қўлланмалар билан таъминлаш ва тиббий хизматлар кўрсатиш даражасини юксалтириш |
3. | Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича ўқув дастурлари, шу жумладан илмий ва услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва нашр этиш. Тренерлар, спортчилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш, ўсиб келаётган авлоднинг миллий спорт турларига ва халқ ўйинларига нисбатан қизиқишларини ошириш. | 2019-2020 йиллар | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
4. | Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича Республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ўтказиш. | Режа асосида, доимий | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
5. | Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳакамларини тиббий диспансер назоратидан ўтказиш ва уларнинг мунтазам равишда ҳар 6 ойда камида бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаш. | Режа асосида, доимий | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
III. Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш |
6. | Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари кафедрасини ташкил этиш, бунда: жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Ўзбекистоннинг маданий қадриятларини халқаро майдонда тақдим этувчи муносиб, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш; жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Ўзбекистоннинг маданий меросини сақлаб қолиш ва келажакда янада ривожлантириш. Шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, олимпия захиралари коллежлари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб интернатлари бўлимларни ташкил этиш. | 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
7. | Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича кадрлар захираси (тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқалар)ни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. | 2019 йил март ойидан бошлаб | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
IV. Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича оммавий-жисмоний тадбирлар ташкил этиш |
8. | Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейларнинг спорт иншоотларидан, спорт залларидан асосий дарс машғулотларидан бўш вақтларида самарали фойдаланиш. Мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий ҳаракатларини шакллантириш ва ривожлантириш (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва ҳ.к.), умумий ривожлантирувчи ва айрим сафланиш машқларини шакллантириш. Спорт таълим муассасаларида спорт турлари бўйича ўтказиладиган ўқув машғулотлари жараёнида ҳаракатли халқ ўйинларини кенг жорий этиш. Ҳар бир таълим муассасасида ўқувчиларнинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари билан шуғулланишлари учун спорт тўгараклари ва секцияларини ташкил этиш. | 2019 йил март ойидан бошлаб | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
9. | Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича ҳудудий босқичлардан иборат бўлган Республика чемпионатлари, кубоклари, турнирлари ва фестивалларини ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни аниқлаш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш. | Режа асосида, доимий | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» ЖТСЖ, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
10. | Вазирлик ва идоралар, ташкилотлар ҳамда маҳаллалар (аёллар учун алоҳида дастур асосида) ўртасида Ўзбекистон миллий спорт турлари ва ҳаракатли ўйинлари бўйича мусобақалар ташкил этиш ва уларни оммавий равишда юқори савияда ўтказиш. | Ҳар йили апрель-май ойларида | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
V. Оммавий ахборот воситаларида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини кенг ёритиш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ишларининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш |
11. | Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича барча ташкилий тадбирларни ахборот сифатида ижтимоий тармоқлар орқали жойлаштириш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, мақолалар яратиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. | 2019 йилдан бошлаб доимий | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
12. | Аҳолининг барча қатламлари ўртасида Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича энг фаол иштирокчиларига муносиб эътибор қаратиш мақсадида «Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари тарғиботчиси» номинациясини таъсис этиш. | 2019 йилдан бошлаб | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
13. | Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича оммабоп бадиий китоблар яратиш ва чоп этиш. | 2019 йил апрель | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
VI. Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича иқтидорларни аниқлаш ва миллий терма жамоалари захирасини шакллантириш |
14. | Аҳолининг барча қатламлари ўртасида Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича ўтказилган спорт мусобақалари, фестивалларида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда фаол ҳаракатга эга бўлган иқтидорларни танлаб олиш (селекция), уларни спорт мактабларининг малакали мураббийлари раҳбарлигида тарбияланишга жалб этиш. | 2019 йилдан бошлаб | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» ЖТСЖ маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги |
15. | Спорт таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича республика спорт мусобақаларини ўтказиш орқали энг кучли спортчиларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш чораларини кўриш. | 2019 йилдан бошлаб доимий | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» ЖТСЖ, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
VII. Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг халқаро майдондаги ривожини таъминлаш |
16. | Ўзбекистон халқи анъаналари ва маданиятини намоён этиш, миллий спорт турларини сақлаш ва ривожлантириш, миллатлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида халқаро спорт фестивалларида Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мамлакатимиз вакилларининг иштирокини таъминлаш ва кўргазмали чиқишлари намойиши орқали миллий спорт турларимизни дунё мамлакатларига танитиш. | Режа асосида, доимий | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |
17. | Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари, кубоклари, халқаро турнирлари ва фестивалларида миллий терма жамоаларимиз иштирокини таъминлаш, хорижий давлатларда миллий спорт турларимиз федерациялари ташкил этилишига эришиш. | 2020 — 2024 йиллар давомида | Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, миллий спорт турлари бўйича федерациялари (уюшмалари) |