Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддатлари | Масъуллар |
I. Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш |
1. | Қонун ҳужжатларига ISO/IEC 17000 серияси халқаро стандарти ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (кейинги ўринларда ILAC деб аталади) ва Аккредитация бўйича халқаро форуми (кейинги ўринларда IAF деб аталади) талабларига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) мувофиқликни баҳолаш органларнинг аккредитация ва инспекция назорати натижалари бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ўзгартиришлар киритиш. | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси | 2019 йил 1 июлгача | «Ўзстандарт» агентлиги |
2. | ILAC ва IAF томонидан қабул қилинган стандартлар билан бир хил бўлган аккредитация соҳасидаги асос бўлувчи халқаро стандартларни амалга киритиш. | Идоравий ҳужжатлар | 2019 йил 1 июлгача | «Ўзстандарт» агентлиги |
II. Аккредитация маркази фаолиятини такомиллаштириш |
3. | ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талаблари ва тавсияларига мувофиқ Аккредитация марказида сифат менежмент тизимини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш. | Тартибот ҳужжатлари, йўриқномалар ва низомлар | 2019 йил 1 июнгача | Аккредитация маркази |
4. | Аккредитация маркази мутахассислари, аккредитация қилинган объектлар, профессионал институтлар, тартибга солувчи органлар, мустақил экспертлар вакилларидан иборат бўлган лабораториялар ва сертификатлаш органларнинг аккредитацияси бўйича техник қўмиталар ташкил этиш. | Идора ҳужжатлари | 2019 йил 1 июнгача | Аккредитация маркази |
5. | Аккредитация марказини халқаро ихтисослашган ташкилотларга киришга тайёрлаш учун хорижий маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб этиш. | Ҳамкорлик тўғрисида шартнома | 2019-2020 йиллар | «Ўзстандарт» агентлиги |
6. | Аккредитация марказини хорижий тилларни эгаллаган ва халқаро майдонда республиканинг манфаатларини илгари суриш салоҳиятига эга бўлган малакали ва ёш мутахассислар билан таъминлаш. | Меҳнат битими | 2019 йил 1 майгача | Аккредитация маркази |
III. Халқаро ихтисослашган ташкилотларга кириш бўйича тайёргарлик ишлари |
7. | ILAC, IAF ва аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (кейинги ўринларда АРАС деб аталади) талабларига мувофиқ тартибот ва мажбурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. | Идора ҳужжати | 2019 йил 1 июнгача | Аккредитация маркази |
8. | Аккредитация маркази фаолиятини ISO/IEC 17011 талабларига мослигини малакали хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда дастлабки тарзда баҳолаш. | Хорижлик экспертлар ҳисоботи | 2019 йил 1 сентябргача | Аккредитация маркази |
9. | Хорижий аккредитация органлари вакиллари билан мувофиқликни баҳолаш органларининг қўшма сайёр баҳолашларини ўтказиш. | Баҳолаш тўғрисида ҳисобот | 2019 йил 1 сентябргача (жадвал бўйича) | Аккредитация маркази |
10. | Аккредитация миллий тизимининг баҳолаш натижаларини олиш ва аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш. | Хорижлик экспертлар ҳисоботи | 2019 йил 1 ноябргача | Аккредитация маркази |
11. | Аккредитация маркази ходимларини хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига ўқитиш. | Ўқитиш тўғрисида сертификат | 2019 йил апрель — декабрь | Аккредитация маркази |
12. | APAC, ILAC ва IAF тадбирларида Аккредитация маркази вакиллари иштироки ҳамда мазкур ташкилотлар экспертлари томонидан баҳолашни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш. | APAC, ILAC ва IAF тадбирларида иштирок этиш тўғрисида ҳисобот | 2019-2020 йиллар | Аккредитация маркази |
IV. Мувофиқликни баҳолаш миллий органлари фаолияти даражасини ошириш |
13. | Мувофиқликни баҳолаш органларини белгиланган тартибда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари (охирги таҳририда) талабларига мувофиқ баҳолаш. | Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома | Жадвалга мувофиқ 2020 йил 1 февралгача | Аккредитация маркази |
14. | Лабораториялараро таққослаш йўли билан мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар малакасини текширишга доир фаолиятни янада ривожлантириш. | Тадбирлар мажмуаси | 2019 йил 1 майгача | «Ўзстандарт» агентлиги |
15. | Халқаро стандартларга (ISO, IEC, EN, Codex Alimentarius) мос келадиган синашнинг (ўлчашнинг) замонавий усулларини амалиётга жорий этиш. | Идора ҳужжатлари | 2019-2020 йиллар | «Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мувофиқликни баҳолаш органлари |
16. | Мувофиқликни баҳолаш органлари синов базасини модернизациялаш ва такомиллаштириш. | Чора-тадбирлар комплекси |
17. | Мувофиқликни баҳолаш органлари ходимларини хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари бўйича ўқитиш. | Режа-жадвал, Ўқитиш тўғрисида сертификат | 2019-2020 йиллар | «Ўзстандарт» агентлиги, Аккредитация маркази |
V. Халқаро ихтисослаштирилган ташкилотларга аъзо бўлиш |
18. | APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш. | АРАСга буюртманомани йўллаш | 2019 йил 1 декабргача | Аккредитация маркази |
19. | APAC экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш. | АРАС экспертларининг баҳолаш тўғрисида ҳисоботи | 2020 йил март — июль | Аккредитация маркази |
20. | APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш. | APAC қарори | АРАС Ассамблеяси якуни бўйича | Аккредитация маркази |
21. | Аккредитация марказининг APAC-MRA кўп томонлама битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш. | APAC-MRA битими | 2020 йил ноябрь | Аккредитация маркази |
22. | ILAC ва IAF га тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш. | ILAC ва IAF га буюртманомани йўллаш | APAC-MRA имзолангандан кейин 2 ҳафта муддатда | Аккредитация маркази |
23. | ILAC ва IAF экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш. | ILAC ва IAF экспертларини баҳолаш тўғрисида ҳисобот | ILAC ва IAF билан келишилган холда 3 ой мобайнида | Аккредитация маркази |
24. | ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш | ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш тўғрисидаги қарори | ILAC ва IAF Ассамблеяси якунлари бўйича | Аккредитация маркази |
25. | Аккредитация марказининг ILAC-MRA ва IAF-MLA кўп томонлама ўзаро тан олиш битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш. | ILAC-MRA ва IAF-MLA билан битим имзолаш | тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олгандан кейин бир ой мобайнида | Аккредитация маркази |
26. | ILAC, IAF ва APACнинг тегишли техник қўмиталари ва бошқа бўлинмалари билан иш юзасидан ҳамкорликни таъминлаш. | ILAC, IAF ва APAC га сафарлар уюштириш | доимий асосда | Аккредитация маркази |