Т/р | Баҳолаш объекти | Балл |
1. | Тренинг-машғулот ишлари | жами 100 балл |
Дарсларнинг психологик таҳлиллари учун (ўқув йили давомида): | 30 балл |
34 та ва ундан ортиқ дарсларнинг психологик таҳлили | 30 балл |
21 тадан 33 тагача дарсларнинг психологик таҳлили | 20 балл |
11 тадан 20 тагача дарсларнинг психологик таҳлили | 10 балл |
Тренинг машғулотларини ўтганлиги учун (ўқув йили давомида): | 30 балл |
тўрт ва ундан ортиқ тренинг машғулотлари ўтган бўлса | 30 балл |
уч марта тренинг машғулоти ўтган бўлса | 20 балл |
икки марта тренинг машғулоти ўтган бўлса | 10 балл |
Илғор ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ихтиёрий тренинг машғулотини ўтиш: | 40 балл |
Эксперт гуруҳи томонидан тренинг машғулотлари таҳлил этилади ҳамда илғор ва интерфаол усуллардан тўлиқ фойдаланиб, мақсадга эришилган машғулотга максимал (40) балгача баҳоланади. Ушбу шартлар тўлиқ бажарилмаганда максимал балл қўйилмайди. |
2. | Меҳнат самарадорлиги | жами 100 балл |
Семинарлар (2 та ва ундан ортиқ семинар машғулоти ўтилганда) | 10 балл |
Давра суҳбатлари (3 та ва ундан ортиқ давра суҳбати ўтилганда) | 5 балл |
Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олиб борилган индивидуал ишлар | 10 балл |
Психологик-педагогик ташхис, психокоррекция ва касб-ҳунарга йўналтиришга оид амалга оширилган ишлар | 20 балл |
Конференциялардаги маърузалар билан иштироки, иш фаолиятига киритган янгиликлари | 10 балл |
Муаллифлик иш қўлланмаларининг мавжудлиги | 20 балл |
Малака ва маҳоратини оширганлиги | 10 балл |
Психологик хизмат йўналишидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги | 15 балл |
3. | Мутахассислиги бўйича малака синови | жами 100 балл |
40 та саволдан иборат тест саволларига жавоб берганлиги учун | 100 балл |
ҳар бир саволга берилган тўғри жавоб учун | 2,5 балл |
4. | Хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларни аниқлаш юзасидан ўтказилган суҳбат якунлари | жами 100 балл |
Хорижий тилларни билганлиги учун: | 30 балл |
тинглаб тушунганини оғзаки баён эта олса, оғзаки эркин мулоқот қила олса | 30 балл |
тинглаб тушунса ва тинглаб тушунганини оғзаки баён эта олса | 20 балл |
содда матнларни ўқий олса, ўзи ҳақида маълумот бера олса | 15 балл |
Ахборот-коммуникация технологияларини билганлиги учун: | 30 балл |
Интернет ресурслари, мультимедиа воситалари ва маҳсулотларидан мақсадли фойдалана олса ва офис дастурлари ёрдамида ўқув-методик, кўргазмали материалларни тайёрлай олса | 30 балл |
офис дастурлари (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) ёрдамида ўқув-методик, кўргазмали материалларни тайёрлай олса | 20 балл |
компьютер тузилиши ва имкониятларини билса, офис дастурларидан (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) фойдалана олса | 15 балл |
Ижтимоий-сиёсий билимларни эгаллаганлиги учун: | 40 балл |
жаҳонда ва республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини эркин тарзда таҳлил қила олса | 40 балл |
республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан, сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса ҳамда уларга нисбатан ўз муносабатини билдира олса | 30 балл |
республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеликлардан ва сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлса | 20 балл |