Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси

2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш саноати ва бошқа саноат тармоқлари ўртасида кооперацияни амалга ошириш тавсия этилаётган маҳсулотлар рўйхати

3-ИЛОВА
2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури

4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни жадаллаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби

5-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бириктириладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорини амалга ошириш бўйича батафсил амалий тадбирлар режаси

Ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланаётган инвестиция лойиҳалари техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга, истисно тариқасида, тендер ўтказмаган ҳолда саралаш танлови асосида лойиҳа институтлари ва инжиниринг компанияларини жалб қилишга рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 мартдаги ПҚ-103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 07/23/103/0180-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 6-бандида назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
мазкур қарорнинг 6-бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун 2019 йил учун 60 миллиард сўм, кейинги йилларда эса талабга мувофиқ зарур маблағларни йўналтирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)

Т/р

Лойиҳа номи

Қуввати ва яратиладиган иш ўрни

Лойиҳа қиймати

Амалга ошириш шакли ва механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Металл буюмларни қуйиш замонавий цехини ишга тушириш» лойиҳаси

қуввати ― 30 минг тонна

иш ўрни ― 250 та

42,0 млн.
АҚШ долл.

1. Лойиҳанинг бизнес-режасини (ТИА) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(Отажонов),

«Асака» АТБ (Сайдуллаев)

2. Бош пудратчи ва лойиҳа ташкилотини белгилаш, улар билан шартнома тузиш, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил сентябрь

3. Лойиҳани молиялаштириш учун Германиянинг «AKA bank»идан кредит линиясини жалб қилиш.

2019 йил

октябрь

4. Молиялаштиришни очиш вақурилиш ишларини бошлаш.

2019 йил

ноябрь

5. Объектни фойдаланишга топшириш:

­1-босқич (7 минг тонна);

2020 йил октябрь

2-босқич (23 минг тонна).

2021 йил декабрь

2.

«Пластик қисмларини ишлаб
чиқаришни ўзлаштириш» лойиҳаси

қуввати ― 12 минг дона машинокомплект

иш ўрни ― 110 та

6,65 млн. АҚШ долл.

1. Молиялаштириш манбасини аниқлаш, лойиҳанинг бизнес-режасини (ТИА) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

сентябрь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(Отажонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Умурзаков)

2. Бош пудратчи ва лойиҳа ташкилотини белгилаш, улар билан шартнома тузиш, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

октябрь

3. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш

2020 йил
январь

4. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил декабрь

3.

«Трансмиссия валлари ва шестерняларини ўзлаштириш» лойиҳаси

қуввати ― 12 минг дона машинокомплект

иш ўрни ― 85 та

19,0 млн.
АҚШ долл.

1. Молиялаштириш манбасини аниқлаш, лойиҳанинг бизнес-режасини (ТИА) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

декабрь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

(Отажонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Умурзаков)

2. Бош пудратчи ва лойиҳа ташкилотини белгилаш, улар билан шартнома тузиш, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2020 йил

февраль

3. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2020 йил
апрель

4. Объектни фойдаланишга топшириш.

2021 йил
апрель

4.

«Ўзи юрар қишлоқ хўжалиги техникаларига кабиналарни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» лойиҳаси

қуввати ― 12 минг дона машинокомплект

иш ўрни ― 60 та

3,9 млн.
АҚШ долл.

1. Молиялаштириш манбасини аниқлаш, лойиҳанинг бизнес-режасини (ТИА) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

декабрь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(Отажонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Умурзаков)

2. Бош пудратчи ва лойиҳа ташкилотини белгилаш, улар билан шартнома тузиш, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2020 йил

январь

3. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2020 йил
март

4. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил декабрь

5.

«Ғилдирак дискларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш» лойиҳаси

қуввати ― 100 минг дона

иш ўрни ― 42 та

3,35 млн.
АҚШ долл.

1. Молиялаштириш манбасини аниқлаш, лойиҳанинг бизнес-режасини (ТИА) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

декабрь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

(Отажонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Умурзаков)

2. Бош пудратчи ва лойиҳа ташкилотини белгилаш, улар билан шартнома тузиш, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2020 йил

январь

3. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш.

2020 йил
март

4. Объектни фойдаланишга топшириш.

2020 йил декабрь

Т/р

Тармоқ номи

Бутловчи ва эҳтиёт қисмлар номи

I. Металлпрокат ва қуйма деталлар

1.

«Ўзметкомбинат» АЖ,

«Тошкент труба заводи» ҚК,

«Қуюв-механика заводи» ШК

Пўлат туника прокати

Профиль прокати

Доира прокати

Катанка

Алюмин қуйилмаси

II. Пластмасса деталлари

2.

«Ўзавтосаноат» АЖ

Қолипланган деталлар

Қуйма деталлар

III. Резинотехника маҳсулотлари

3.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

Шиналар

Пол тўшамалари ва бошқалар

IV. Ойна ва ташқи ёритиш чироқлари

4.

«Ўзавтосаноат» АЖ

Тобланган ойна

Кўзгулар

Ташқи ёритгичлар

Огоҳлантирувчи чироқлар

V. Гидравлика ва совутиш тизими

5.

«Ўзавтосаноат» АЖ

Гидроюритгичлар

Юқори босим рукавалари

Гидроцилиндрлар

Гидротақсимлагичлар

Радиаторлар

VI. Электртехника қисмлари

6.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзавтосаноат» АЖ

Электрконнекторлари

Электр жиҳозлар

Электржгутлар

VII. Ёқилғи тизими ва фильтрлар

7.

«Ўзавтосаноат» АЖ

Насослар

Патрубкалар

Қувурлар

Ёқилғи баки

Овоз пасайтиргич

Фильтрлар

Т/р

Чора-тадбирлар

Муддати

Бажарилиши устидан назорат

бошланиши

якунланиши

назорат учун масъул

кўриб чиқиш муддати

I. Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш фаолиятини янада ривожлантириш

1.

Етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолдақишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини 2025 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъуллар: Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов)

ҳар ой

2.

Техника турларини оптималлаштириш ва ички бозор учун республиканинг табиий-иқлим шароитига мос бюджетбоп чопиқ, ҳайдов ва универсал техника турларни яратиш учун хорижий инжиниринг компаниясини жалб этиш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2019 йил

1 август

2019 йил

1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

ҳар ойнинг
15 санаси

3.

Боғдорчилик, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик учун зарур қишлоқ хўжалиги техникаларига бўлган ички ва ташқи бозордаги эҳтиёжни ўрганиб, талаб юқори бўлган моделларни ишлаб чиқиш бўйича инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

2019 йил

1 август

2020 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси

(Н. Отажонов, Э. Ганиев)

2019 йил
1 октябрь,
1 декабрь,
2020 йил

1 февраль

4.

Қишлоқ хўжалиги учунреспубликада ишлаб чиқарилмайдиган кичик механизация техникаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Хўжаев)

2019 йил
1 август

2020 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов)

ҳар чорак

5.

Янги ўзлаштирилиши режалаштирилган 1,1 миллион гектар ер майдонлари учун талаб этиладиган техника турлари ва ҳажмларини аниқ белгилаган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

2019 йил

1 август

2020 йил

1 январь

Вазирлар Маҳкамаси

(Н. Отажонов)

2019 йил
1 ноябрь,
2020 йил

1 январь

II. Қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш ва маҳсулот таннархини арзонлаштириш

6.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш даражасини 2021 йилда 60 фоизга етказиш бўйича салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш чораларини кўриш.

Масъуллар: Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Э. Ганиев)

ҳар ой

7.

Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини технологик қайта жиҳозлаш бўйича 5 та инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторларни жалб қилган ҳолда уларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Э. Ганиев)

2019 йил
1 ноябрь

8.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг 7 та қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва 3 та оромгоҳлардаги улушини реализация қилишни жадаллаштириш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов),Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ҳайдаров)

2019 йил
1 август

2020 йил
1 январь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов)

2020 йил
1 январь

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги ПҚ-4268-сон қарори билан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг сотилиши белгиланган масъулияти чекланган жамиятлардаги улушини «Е-IJRO аукцион» платформаси орқали аукцион савдоларига жамиятларнинг фаолиятини сақлаб қолиш шарти билан сотувга қўйиш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов),Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ҳайдаров)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов)

2019 йил
1 сентябрь

10.

«Ўзагросаноатхолдинг» АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг «ребрендинг»ини ўтказиш ва янги миллий «бренд»ни яратиш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Хўжаев)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов)

2019 йил
1 декабрь

11.

Ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги техникаларига бўлган эҳтиёжни ўрганиб, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов),Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов)

2019 йил
1 ноябрь

12.

Республика тупроқ-иқлим шароити ва халқаро стандартлар талабларини инобатга олган ҳолда импорт қилинадиган ва янги ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникалари учун ўрнатилган амалдаги техник талабларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Масъуллар: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов)

2019 йил
1 сентябрь

13.

Қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат марказининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва лаборатория ускуналарини янгилаш чораларини кўриш.

Масъуллар: Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров)

2019 йил
1 октябрь

14.

Импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги техникалари турлари ва миқдорларини чуқур таҳлил қилган ҳолда божхона тарифларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Молия вазирлиги
(Д. Султанов), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов)

2019 йил
1 сентябрь

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров, Э. Ганиев)

2019 йил

1 декабрь

15.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари фаолиятида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш мақсадида хорижий консалтинг компаниясини жалб қилиш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров)

2019 йил
1 ноябрь

16.

Электротехника саноати, автосаноат корхоналари ва саноатнинг бошқа тармоқлари билан биргаликда тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш чораларини кўриш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов), «Ўзавтосаноат» АЖ (Ш. Умурзоқов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (О. Темиров)

2019 йил
1 август

2020 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов, А. Султонов)

ҳар чорак

17.

Ҳудудларда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизими корхоналарининг сервис марказларини ташкил этиш, шунингдек, машина трактор паркларини замонавий кўчма автоустахона билан таъминлаш юзасидан «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), «Ўзагросервис» АЖ (Р. Хаитов)

2019 йил
1 август

2020 йил
1 январь

Вазирлар Маҳкамаси
(Н. Отажонов)

ҳар чорак

III. Қишлоқ хўжалиги техникалари соҳасини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш

18.

Қишлоқ хўжалиги техникалари харидларини лизингга бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида 50 миллион АҚШ долларини ўзлаштириш чора-тадбирларини кўриш.

Масъуллар: Молия вазирлиги (Т. Ишметов), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил
1 сентябрь

19.

Қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш тизимини танқидий кўриб чиқиб, фермерларни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашнинг барқарор молиявий механизмларини, мавжуд ва янги ташкил этиладиган лизинг компаниялари орасида соғлом рақобат муҳитини яратишга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

Масъуллар: Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) «Ўзагролизинг» АЖ
(М. Юсупов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил
1 октябрь

20.

«ВТБ банк»нинг (Россия) 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит линиясини маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг ва кредитга беришни молиялаштириш учун жалб қилиш.

Масъул: Асакабанк (Н. Сайдуллаев)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

ҳар ой

21.

Хорижий тижорат банкларининг 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит линиясини жалб қилиб, лизинг ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг ва кредитга олиш учун ажратиш.

Масъул: Агробанк (Р. Маматқулов)

2019 йил
1 август

2020 йил
1 январь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

ҳар ой

22.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишга 2019-2020 йилларда жалб қилинадиган имтиёзли кредит линияларидан 60 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини банкларга ажратиш.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

2019 йил

1 август

2020 йил

1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

ҳар ой

23.

Локализация даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун 15 фоиз субсидия бериш тизимини жорий этиш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 60 миллиард сўм ажратиш.

Масъуллар: Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил
1 сентябрь

24.

Қишлоқ хўжалиги техникалари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар экспортида транспорт харажатларининг 80 фоизини компенсация қилиш тизимини жорий этиш.

Масъуллар: Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров)

2019 йил
1 сентябрь

IV. Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ривожлантириш

25.

Олий таълим муассасаларининг «қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» йўналиши бўйича иқтидорли бакалавр (магистр) талабаларнинг 20 нафарини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўқиш (малака ошириш) учун юбориш.

Масъуллар: «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

2019 йил
1 август

2020 йил
1 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдухакимов)

ҳар чорак

26.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизими корхоналарида мавжуд бўш раҳбарлик лавозимларига хорижий олий таълим муассасасини тугатган ёки илмий даражага эга мутахассислар орасидан кўрик танлов ўтказиш йўли билан номзодларни тавсия этиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(У. Салимов)

2019 йил
1 сентябрь

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдухакимов)

2019 йил
1 ноябрь

27.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланиш учун уларга биттадан туманни бириктириб, техникалардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий туманларга айлантириш чораларини қўриш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдухакимов, А. Ваҳобов)

2019 йил
1 ноябрь

28.

«Технолог» АЖда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг «Транспорт воситалари», «Йўл қурилиш машиналари» кафедралари филиалларини ташкил этиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдухакимов)

2019 йил
1 октябрь

29.

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи» АЖда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «Қишлоқ хўжалик машиналари», «Тракторлар ва автомобиллар», «Гидромелоратив ишларни механизациялаш» кафедралари филиалларини, Тошкент давлат техника университетининг «Технологик машиналар ва жиҳозлар», «Қуймакорлик технологиялари», «Ер усти транспорт тизимлари», «Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси» кафедралари филиалларини, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг «Экология ва ички ёнув двигателлари» кафедраси филиалини ташкил этиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдухакимов)

2019 йил
1 октябрь

30.

«Агрегат заводи» АЖда Тошкент давлат техника университетининг «Машинасозлик технологиялари», «Металларга босим билан ишлов бериш» кафедралари филиалларини, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг «Машинасозлик технологияси» кафедраси, «Мехатроника ва автоматика» ўқув маркази филиалларини ташкил этиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ
(У. Салимов)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдухакимов)

2019 йил
1 октябрь

31.

Ҳар бир вилоятда биттадан касб-ҳунар коллежи негизида қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган ва малакасини оширадиган ўқув марказини ташкил этиш.

Масъуллар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Ш. Кудбиев)

2019 йил
1 август

2019 йил
1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдухакимов)

2019 йил
1 октябрь

V. Қишлоқ хўжалиги техникалари соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва кенг ёритиб бориш

32.

Соҳада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев)

2019 йил
1 август

2020 йил
1 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Арипов)

ҳар ойда
икки марта

33.

Соҳада яратилаётган имтиёзлар, амалга оширилаётган ишлар ва юз бераётган янгиликларни оммавий ахборот воситалари орқали тизимли равишда кенг ёритиб бориш.

Масъуллар: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ (У. Салимов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев)

2019 йил
1 август

2020 йил
1 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси
(А. Арипов)

ҳар ой

1.

Н.С. Отажонов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

У.Д. Каримов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири

4.

А.С. Назаров

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари

5.

Б.Қ. Рўзибоев

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Д.Ш. Султонов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

7.

Ш.А. Вафоев

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

8.

А.И. Сулаймонов

«Ўзагролизинг» АЖ бошқаруви раиси

9.

Ш.Б. Умурзаков

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси

10.

М.Т. Тошболтаев

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари

11.

Ў.П. Умурзоқов

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори

12.

С.М. Туробжонов

Тошкент давлат техника университети ректори

13.

Ў.Р. Саломов

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори

14.

М.Р. Бойқуватов

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ директори

15.

Б.Т. Кадиров

«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ директори

16.

Ш.Ш. Нурматов

«Агрегат заводи» АЖ директори

17.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Олий таълим муассасаси номи

Туман номи

Бириктирилган касб-ҳунар коллежи

Ўқувчи ўрни

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали

Нукус тумани

Қутанкўл агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

600

Андижон вилояти

2.

Андижон машинасозлик институти

Шаҳрихон тумани

Шаҳрихон қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи

900

Бухоро вилояти

3.

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти

Ғиждувон тумани

Ғиждувон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

720

Жиззах вилояти

4.

Жиззах политехника институти

Ғаллаорол тумани

Ғаллаорол туман Гулистон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

720

Қашқадарё вилояти

5.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

Қарши тумани

Бешкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

750

Навоий вилояти

6.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети

Хатирчи тумани

Хатирчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

585

Наманган вилояти

7.

Наманган муҳандислик-технология институти

Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

1050

Самарқанд вилояти

8.

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти

Жомбой тумани

Жомбой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

900

Сирдарё вилояти

9.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети

Сирдарё тумани

Малик агросаноат касб-ҳунар коллежи

720

Сурхондарё вилояти

10.

Термиз муҳандислик-технология институти

Қумқўрғон тумани

Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

782

Тошкент вилояти

11.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети

Зангиота тумани

Зангиота туман агросаноат касб-ҳунар коллежи

615

Хоразм вилояти

12.

Тошкент давлат аграр университети
Нукус филиали

Урганч тумани

Урганч туман «Ғойбу» қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

675

Фарғона вилояти

13.

Фарғона политехника институти

Қува тумани

Қува қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

1112

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Қарор бандлари

Бажариш муддати

Назорат учун масъуллар

Ишчи гуруҳдан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасидан

1.

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини 2021 йилда 60 фоизга етказиш бўйича ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигиуч ой муддатда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ва ушбу лойиҳаларни 2021 йил якунига қадар ишга тушириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

Ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланаётган инвестиция лойиҳалари техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга, истисно тариқасида, тендер ўтказмаган ҳолда саралаш танлови асосида лойиҳа институтлари ва инжиниринг компанияларини жалб қилишга рухсат берилсин.

Тармоқ жадвалларини тасдиқлаш ― 2019 йил 15 августга қадар


Лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтларини аниқлаш ― 2019 йил 10 сентябрга қадар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига
ҳар чоракда маълумот киритиш

У. Каримов,

Ш. Вафаев

Р. Гулямов,

Н. Отажонов

2.

2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Асака» АТБнинг «Металл буюмларни қуйиш замонавий цехини ишга тушириш» лойиҳасини амалга оширишга хорижий тижорат банклари кредит линияларини жалб қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ:

икки ой муддатда мазкур лойиҳанинг техник иқтисодий асослари етакчи лойиҳа институтлари ва инжиниринг компанияларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилишини;

лойиҳанинг 2020 йил октябрь ойига қадар фойдаланишга топширилишини;

«Асака» АТБ билан биргаликда мазкур лойиҳанинг лойиҳа ҳужжатлари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминласин.

Лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтларини аниқлаш ― 2019 йил 1 октябрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
ҳар ойда маълумот киритиш

У. Каримов

Р. Гулямов,

Н. Отажонов

3.

3. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни жадаллаштириш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳи деб юритилади) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (Н.С. Отажонов):

мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;

мазкур қарор ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар 15 кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишлар бўйича ҳар чоракда маълумот киритиш

Н. Отажонов,

У. Каримов,

Ж. Ходжаев

А. Арипов

4.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда етакчи хорижий консалтинг компаниясини жалб этган ҳолда, жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини 2025 йилга қадар ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин:

ишлаб чиқарилаётган мавжуд техника турларини оптималлаштириш ва янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг бюджет моделини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари учун янги миллий «бренд»ни яратиш;

боғдорчилик, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишида техника турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва умумий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган экспорт улушини ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш ва тайёр маҳсулот экспортини ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан 2022 йилда 20 фоизга, 2025 йилда эса 30 фоизга етказиш;

замонавий корпоратив бошқариш усулларини, хусусан «ЕRP» автоматлаштирилган ҳисобга олиш, «GMS» ишлаб чиқаришни бошқариш ва «BIQ» сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги учун кичик механизация техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

машина-трактор паркларининг мавжуд техникалари ва бўш турган ер майдонларини оптималлаштириш ҳамда уларни асосан таъмирлаш ва сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослаштириш.

2019 йил 1 ноябрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Н. Отажонов,

У. Каримов,

Ж. Ходжаев,

Ш. Вафоев,

А. Назаров

А. Арипов

5.

5. Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

2019 ― 2021 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан кам бўлмаган ҳолда республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганида техника нархининг 15 фоизи миқдорида субсидия бериш;

комбайнларни хорижда хизмат кўрсатиш (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларининг 80 фоизини компенсацияқилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Д. Султонов,

У. Каримов

А. Арипов,
Ж. Қўчқоров

6.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 6-бандида назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

2019 йил 1 сентябрга қадар

У. Каримов

Н. Отажонов

7.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:

маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникалари харидларини кредитлаш ва уларни лизингга бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида миллий валютада тижорат банкларига 50 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағларни жойлаштирсин ва самарали ўзлаштириш чораларини кўрсин;

мазкур қарорнинг 6-бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун 2019 йил учун 60 миллиард сўм, кейинги йилларда эса талабга мувофиқ зарур маблағларни йўналтирсин.

2019 йил 1 сентябрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига
ҳар ойда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Д. Султонов,
Ж. Ходжаев,
А. Сулайманов

А. Арипов,
Ж. Қўчқоров

8.

8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

2019-2020 йилларда имтиёзли кредит линиялари ҳисобидан эквиваленти 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги миллий валютанинг тижорат банклари орасида уларнинг буюртманомалари асосида маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишни молиялаштириш учун ажратилишини;

икки ой муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига зарур техникаларни лизинг орқали етказиб бериш тизимини такомиллаштириш юзасидан паст фоизли хорижий кредит ресурсларини жалб қилган ҳолда аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда барча лизинг корхоналари учун тенг рақобат муҳити яратилиши таъминлансин.

2019 йил 1 октябрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Ш. Вафаев,

Д. Султонов

Э. Ганиев

9.

9. «Асака» АТБ ва «Агробанк» АТБнинг маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг ва кредитга олишни молиялаштириш учун 60 миллион АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2019 йил 25 сентябрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига
ҳар чоракда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Д. Султанов

Р. Гулямов,

Ж. Қўчқоров

10.

10. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бириктириладиган касб-ҳунар коллежлари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур касб-ҳунар коллежларида:

қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича ходимлар малакасин? о?ириш ва қайта тайёрлаш марказлари иш берувчиларнинг буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ташкил этилади. Бунда ходим аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга қабул қилинган бўлиши лозим;

кадрлар тайёрлаш касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида амалга оширилади;

мазкур қарор билан касб-ҳунар коллежларига бириктирилган олий таълим муассасалари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари билан ҳамкорликда тегишли касб-ҳунар коллежларига методик ёрдам кўрсатилишини ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида келгуси фаолиятини давом эттириш юзасидан касбга йўналтириш ишларини тизимли равишда ташкил этади;

кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан манфаатдор иш берувчилар билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш орқали шакллантиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига
ҳар ойда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Н. Отажонов,
Ў. Умурзоқов,
С. Туробжонов

А. Абдувахитов,
А. Абдухакимов

11.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг соҳага оид тегишли кафедралари филиалларини «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналарида ташкил этиш;

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналарида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига сиртқи ва кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш;

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналарининг раҳбарлик лавозимларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этиладиган хорижий олий таълим муассасасини тугатган ёки илмий даражага эга номзодлар орасидан танлов йўли билан лавозимга тайинлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига мувофиқ «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналарида лавозимга тайинланган профессор-ўқитувчиларнинг олий таълим муассасасидаги иш жойи ва ўртача ойлик иш ҳақини 2 йил давомида сақлаб қолиш.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ўзининг таркибига кирувчи корхоналарда талабалар дарс машғулотлари ҳамда амалиёт ўтказиш учун аудиторияларнинг ташкил этилиши ва уларнинг дарсдан бўш вақтларида ишлашига шароит яратилишини таъминласин.

2019 йил 25 августга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Н. Отажонов,
Ў. Умурзоқов,
С. Туробжонов,

Ў. Саломов

А. Абдухакимов,

А. Абдувахитов

12.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ билан биргаликда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида кадрлар буюртмачилари таклифлари ва илғор хорижий тажриба асосида ўқув режа ва фан дастурларини қайта кўриб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан биргаликда икки томонлама диплом бериладиган қўшма дастурлар асосида қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин.

2019 йил 1 сентябрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Н. Отажонов,
Ў. Умурзоқов,
С. Туробжонов,

Ў. Саломов

А. Абдухакимов,

А. Абдувахитов

13.

13. 2019 йил 1 сентябрдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қишлоқ хўжалигини механизациялаш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервиси йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан:

ҳар йили магистр, докторант, профессор-ўқитувчи, илмий ходим ва соҳа муҳандис техник ходимлари етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўқиш ва малака ошириш учун юборилади;

икки томонлама диплом бериладиган қўшма дастур асосида таҳсил олаётган иқтидорли бакалавр талабаларнинг хорижий олий таълим муассасасидаги ўқиш тўлов контракти тўлаб берилади.

2020 йил 1 январга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда батафсил амалий тадбирлар режаси бўйича маълумот киритиш

У. Каримов,
Д. Султонов

Э. Ганиев,
Н. Отажонов

14.

14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда импорт қилинадиган ва янги ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникалари учун ўрнатилган техник талабларни республиканинг тупроқ-иқлим шароити ва халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

2019 йил 1 сентябрга қадар

Ж. Ходжаев,
У. Каримов

Н. Отажонов

15.

15. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ:

а) тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилган ҳолда:

2020 йил 1 мартга қадар ички ва ташқи бозорларда дилерлик тармоғини кенгайтириш;

маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи зарур техникалар билан жиҳозланган ва кўчма хизмат кўрсатувчи бешта минтақавий сервис марказларини 2019 йил охиригача, қолган ҳудудларда 2021 йил 1 январга қадар ташкил этсин;

б) 2020 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг жалб этган ҳолда «AgroMashExpo» қишлоқ хўжалиги техникалари халқаро кўргазма-савдосини ҳар йили икки маротаба ўтказиш амалиётини жорий этсин;

в) «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини таъминлайдиган намунавий тажриба дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

г) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


2020 йил 1 мартга қадар


2019 йил 25 декабрга қадар



2020 йил 15 мартга қадар



2020 йил 1 мартга қадар



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда амалий тадбирлар режаси бўйича батафсил маълумот киритиш

Н. Отажонов,
У. Каримов

А. Арипов,
Р. Гулямов

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси