Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида бизнес юритиш тартиб-таомилларини сезиларли даражада соддалаштириш, инфратузилмани яхшилаш ва молиявий манбаларни кенгайтириш орқали тадбиркорликнинг изчил ўсиши таъминланмоқда.
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давергеодезкадастр қўмитаси) ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ушбу Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига, шу жумладан «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мулкдорларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, ўзига тегишли бўлган мол-мулкка мустақил эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, мулкдорларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонининг бозор қийматида тўлиқ қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдаланилмаётган активларнинг балансда сақловчиси томонидан «йўл харитаси» тақдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд «йўл харитаси»ни тасдиқлаш рад этилган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб қўйиш, жумладан сотиш ёки ижарага бериш учун бўш турган давлат мулки объектини Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бериш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПФ-13-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2023 й., 06/23/13/0051-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон)
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда тадбиркорлик субъектларини давлат харидлари жараёнига кенг жалб этиш орқали барча давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларининг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича самарали чораларни кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш тури ва механизми

Ижро
муддати

Масъул
ижрочилар

Назорат учун масъуллар

I. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш соҳасида

1.

Барча тижорат банклари раҳбарлари хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан мулоқот қилиб, уларни тоифаларга (яхши, стандарт ёки ўрта ва ёрдамга муҳтож) ажратган ҳолда банк хизматлари кўрсатилишини таъминлаш.

Мижозларни таснифлаш натижалари асосида, «яхши» тадбиркорга ишлаб чиқариш қувватини ошириш ёки фаолиятини янада кенгайтириш, «стандарт ёки ўрта» тадбиркорга молиявий кўмак бериш, ёрдамга муҳтож тадбиркорни ҳар томонлама молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат ва график-жадвал асосида банк хизматлари кўрсатилаётган ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан бевосита учрашув-мулоқотлар ташкил қилиш.

2. Учрашув-мулоқотлар мазмуни, ўтказиш жойи ва вақтлари ҳақидаги маълумотни тадбиркорлик субъектларига оммавий ахборот воситалари ва реклама орқали етказиш.

3. Учрашув-мулоқотлар натижалари асосида уларни гуруҳларга (яхши, стандарт ёки ўрта ва ёрдамга муҳтож) ажратиш.

4. Тоифаларга ажратилган хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида учрашув-мулоқотлар асосида туман, шаҳар ва вилоят бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиш юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш.

2019 йил
август

2019 йил
август-сентябрь

Тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(И. Норкулов,

С. Холхўжаев, Б. Захидов)

2.

Кичик бизнес субъектлари жорий фаолиятини кредитлаш механизмини такомиллаштириш.

Кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятини кредитлаш амалиётини танқидий қайта кўриб чиқиб, уни янада соддалаштириш, ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш, биринчи навбатда, қисқа муддатли ва револьвер кредитлар ажратишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда кредит сиёсати ва кредитлаш бўйича ички тартибларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2019 йил
сентябрь

Тижорат
банклари

Марказий банк

(Б. Захидов, С. Холхўжаев)

3.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспортини йўлга қўйиш лойиҳаларини молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан яқин ҳамкорлик қилиш.

1. Агентлик ва тижорат банклари ўртасида ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг хизматларини илгари суриш бўйича ишларни кучайтириш ва унинг фаолияти мазмунини ҳар бир тадбиркорлик субъектига тушунтириш. Тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришда Жамғарма хизматларидан кенг фойдаланиш.

3. Жамғарманинг молиявий хизматлари самарадорлигини таҳлил қилган ҳолда ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжлари асосида Жамғарманинг хизматлари кўламини кенгайтириш.

Агентлик фаолиятини бошлагандан сўнг 10 кун муддатда

Доимий равишда

Доимий равишда

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, тижорат банклари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Усманов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари қошидаги жамоатчилик кенгашлари билан бевосита ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиб бориш.

1. Жамоатчилик кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувларни мунтазам равишда ташкил этиб бориш.

2. Йиғилишларда кўтарилган масалаларни қисқа муддатларда ҳал қилиш чораларини кўриш ва тегишли давлат идораларига таклиф ва тавсиялар киритиш.

Ўзаро келишилган жадваллар асосида

Тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, жамоатчилик кенгашлари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

5.

Тадбиркорларга кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ва турларини кўпайтириш мақсадида туман ва шаҳарларда «банк хизматлари офислари»ни ташкил этиш.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш ва банк филиалларининг иш услубини тубдан ўзгартириш, жумладан ихчам «банк хизматлари офислари»ни ташкил этиш ва бу ишларни Сирдарё ва Андижон вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида амалга ошириш. Бунда:

биринчи навбатда Ховос туманида Миллий банк, Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк, Асака банк ва Қишлоқ қурилиш банклари томонидан жами 7 та «банк хизматлари офислари» фаолиятини йўлга қўйиш;

2019 йил якунига қадар «банк хизматлари офислари» сонини Сирдарё вилоятида 50 тага, Андижон вилоятида 80 тага, шунингдек Тошкент шаҳрида камида 100 тага етказиш чора-тадбирларини кўриш;

тадбиркорлар билан ишлашда айнан «мижозга йўналтирилган» иш услубини жорий этиш, ўз мижозлари билан «бизнес-ҳамкор» сифатида ишлаш тизимни яратиш;

ҳудудларда очиладиган «банк хизматлари офислари»да, биринчи навбатда, маҳаллий аҳоли учун зарур бўлган банк хизматлари турларини мужассамлаштириш.

2019 йил сентябрь — декабрь

Тижорат банклари

Марказий банк

(Б. Захидов)

6.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатиш, шунингдек, уларнинг инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш доирасида яратилган қулайлик ва имкониятларни кенг тарғиб қилиш.

1. Янги банк хизматлари, шу жумладан кредитлар ажратиш шартларини оддий ва равон тарзда баён қилган ҳолда буклетлар, тарқатма материаллар тайёрлаб, барча ҳудудларда тадбиркорлик субъектларига етказиш.

2. Банк хизматлари турлари, тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни телевидениеда махсус кўрсатувлар, республика ва маҳаллий газеталар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш.

Йил давомида доимий

Ўзаро келишилган жадвал асосида

Тижорат банклари,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

МТРК

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

II. Ҳудудларда тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш соҳасида

7.

Тадбиркорлик субъектларининг молиялаштирилган инвестиция лойиҳалари тўлиқ қувват билан ишлаши, шунингдек, улар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли кредитлар ажратиш кўламини кенгайтириш.

Инвестицион кредитлар ҳисобига технология ва асбоб-ускуналар сотиб олиб, бугунги кунда фаолиятини тўлиқ қувватда ташкил қилмаган тадбиркорларга белгиланган тартибда (учрашув-мулоқотлар натижаларига кўра) жорий фаолияти учун қисқа муддатли ва револьвер кредитлар ажратиш тизимини банк амалиётига кенг жорий этиш.

Доимий равишда

Тижорат
банклари

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

8.

Кичик бизнес субъектларига тақдим этилган кредитлар қайтарилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш, кредитлар ўз вақтида қайтарилмаган ҳар бир ҳолат бўйича зарур чоралар кўриш.

1. Кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик юзага келиш сабабларини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни, шунингдек, кредитларни сўндириш бўйича жадвал-режаларни тегишли ҳокимликларга тақдим этиб бориш.

Доимий равишда

Тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев, Б. Захидов)

9.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича инвестиция ва тармоқ дастурларига асосан ажратилган имтиёзли кредитларнинг қайтарилишини тизимли назорат қилиш.

1. Кредитларнинг қайтарилиши ҳолатини таҳлил қилиб, ўз муддатида қарздорлиги сўндирилмаётган ҳар бир тўлов бўйича тегишли ҳокимликларга, сектор раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатиш учун маълумот киритиб бориш.

2. Аввал берилган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши ҳисобига ҳудудларда кредитлар ажратиш имкониятларини янада кенгайтириш.

3. Банклар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатиш.

Ҳар ойнинг 10 санасига қадар Доимий равишда

Тижорат банклари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

10.

Кредитларни ўз муддатида қайтариш бўйича ҳудудлар ва тижорат банклари кесимида тақдим этилган жадвал ижроси тўғрисида маҳаллий ҳокимликлар ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш амалиётини жорий этиш.

1. Маҳаллий ҳокимликлар ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботларни эшитиш жадвалларини тасдиқлаш.

2. Аниқ ҳисоб-китоблар асосида ҳисоботларни тақдим этиш.

2019 йил
август

Ҳар ой якуни бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

тижорат банклари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев, Б. Захидов)

11.

Ажратилган кредитларнинг самарадорлигини ошириш, кредитларнинг муддатида қайтарилишини таъминлаш, тижорат банклари раҳбарларини улар фаолиятининг якунлари бўйича баҳолаш ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш.

1. Кредит олиш учун тақдим этилаётган бизнес-режаларнинг пухта таҳлил қилинишини таъминлаш, ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши, ишлаб чиқариш қувватларини муддатида ишга тушириш ва лойиҳанинг тўлиқ қувват билан ишлаши устидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мониторинг олиб бориш.

2. Тадбиркорларга кредит ажратиш,ажратилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

3. Ушбу механизм асосида банк филиаллари раҳбарлари, бошқаруви аъзолари ва кредит қўмиталари аъзоларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Доимий равишда

2019 йил
август-сентябрь

Тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Марказий банк,

Моли? вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(О. Бўтаев)

III. Тижорат банклари томонидан экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари
фаолиятига молиявий кўмаклашиш соҳасида

12.

Устав капиталида давлат улуши бўлган тижорат банклари томонидан экспортёр корхоналарга хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича банк фоиз маржасининг (спрэдининг) минимал даромадлик даражасини тавсия қилиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан имтиёзли кредитлар олиш учун тавсия этилаётган салоҳиятли экспортёрлар рўйхатини шакллантириш ва тегишли тижорат банкларига тақдим этиш механизмини жорий қилиш.

2. Давлат иштирокидаги тижорат банклари томонидан экспортёр корхоналарга халқаро молия институтларидан ва бошқа мақсадли манбалардан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ажратилаётган кредитлар бўйича банк фоиз маржасини (спрэдини) минимал даромадлилик даражасида (2 фоиз атрофида) белгилаш.

2019 йил
сентябрь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

тижорат банклари,

Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

13.

Тадбиркорлик субъектларига, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига экспорт мақсадларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишлари учун ажратилаётган кредитларни тўлиқ ёки қисман нақд пулда бериш амалиётини жорий этиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектлари фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пул ҳисобига сотиб олувчи тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва тегишли тижорат банкларига тақдим этиш.

2. Тижорат банклари томонидан 90 кунлик муддатга экспорт тушуми ҳисобидан қайтариш шарти билан нақд пулда кредит бериш механизмини жорий этиш ва бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

аввал ажратилган кредитлар бўйича қарздорликнинг, шунингдек, илгари олинган кредитларни қайтариш бўйича муаммоларнинг мавжуд эмаслиги;

нақд пулда кредит олиш учун ариза беришда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудий бошқармалари кафолат хатининг мавжудлиги;

кредит олиш учун юқори ликвидли активларнинг гаровга тақдим этилиши;

аввал ўз вақтида қайтарилмаган кредитларни сўндиришга кўмаклашиши учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига маълумот тақдим этиш.

2019 йил

август-сентябрь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, тижорат банклари,

Давлат божхона қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитаси

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

14.

Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатишда қўлланилаётган тариф ва комиссияларни қайта кўриб чиқиб, минимал даромадлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.

1. Эскпортёр тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатишда, шу жумладан банк ҳисобварақларидан тўловларни амалга оширишда (дебет айланмалар) ҳамда валюта маблағларини сотиб олиш ва сотишда банк комиссиясини 0,2 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатиш.

2. Эскпортёр корхоналарга нақд пул беришда комиссион тўловларни 0,5 фоиздан ошадиган миқдордаги харажатларни қоплаш даражасида ўрнатиш.

3. Экспортёр корхоналарга банк хизматларини кўрсатишда бошқа тариф ва комиссион тўловларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш.

2019 йил

август-сентябрь

Тижорат банклари,

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Республика валюта биржаси

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(Б. Абубакиров)

15.

Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредитларни ажратишда тижорат банклари томонидан «Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг суғурта полисларини қабул қилиш амалиётини кенгайтириш.

Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асака банк томонидан «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси билан биргаликда кредитлар қайтарилиши хатарини суғурталашнинг қуйидаги механизмини жорий этиш:

«Ўзбекинвест» суғурта компанияси Миллий банк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Асака банк билан мақсадли муддатли депозитларни жойлаштириш бўйича тегишли шартнома ёки битимни имзолайди;

тижорат банклари ушбу депозитлар бўйича бозор ставкаларида фоиз тўлайди;

суғурталанаётган кредит миқдори банкларга жойлаштирилган депозит ҳажмидан юқори бўлмаслиги лозим;

тижорат банклари кредит қайтарилмаган ҳолатда ушбу депозитдан суғурталанган миқдор доирасида пулларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

2019 йил

август

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси,

тижорат банклари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзоқов)

16.

Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига банк хизматларидан фойдаланишда яратилган имкониятлар ва шароитлар юзасидан тушунтириш ва маслаҳатлар бериш, шунингдек, уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс ёрдам кўрсатиш.

Барча тижорат банклари томонидан экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ҳал этишда маҳаллий ҳокимликлар, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик тизимини жорий этиш.

Доимий равишда

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари,

тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар,

тегишли вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(Б. Абубакиров)

IV. Илғор ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилган ҳолда тадбиркорлик субъектларига
кўрсатилаётган банк хизматлари кўлами ва сифатини ошириш соҳасида

17.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш («банк-мижоз», «интернет-банкинг», «мобил банк» «СМС-банкинг») тизимларини янада кенгайтириш.

1. Мунтазам равишда тадбиркорлик субъектлари билан банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланишнинг афзалликларини тушунтириш ишларини олиб бориш ва мижозларнинг мазкур тизимлардан фойдаланишини ташкил қилиш.

2. Тадбиркорлик субъектларининг камида 50 фоизини банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари билан қамраб олиш.

Доимий равишда

2019 йил
якунига қадар

Тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(И. Абдугафаров)

18.

Республиканинг барча ҳудудларида «HUMO» тўлов тизими инфратузилмасини яратиш.

1. «HUMO» тўлов тизими инфратузилмаси фаолият кўрсатаётган Тошкент, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

2. Республиканинг бошқа вилоятларида тадбиркорлик субъектларини «HUMO» терминаллари билан тўлиқ таъминлаш ва тўлов инфратузилмасининг бутун мамлакат бўйича барқарор ишлашини ташкил этиш.

Доимий равишда

2019 йил
август — декабрь

Марказий банк,

тижорат
банклари

Марказий банк

(И. Абдугафаров)

19.

Тадбиркорлик субъектлари учун тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш имкониятини яратиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Маълумотларни қайта ишлаш марказини тўлақонли ишга тушириш;

2. Тижорат банкларининг мавжуд автоматлаштирилган банк тизимларини илғор ахборот-коммуникация технологиялар
ва дастурий ечимлар асосида модернизациялаш ва 24/7 режимида кечаю-кундуз ишлашга тайёрлаш.

3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш амалиётини жорий этиш.

2019 йил
якунига қадар

Марказий банк,

тижорат
банклари

Марказий банк

(И. Абдугафаров)

20.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жорий фаолияти учун қисқа муддатли кредитлар (шу жумладан револьвер кредитлар) ва жисмоний шахсларга микроқарзлар ажратишда қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш бўйича скоринг моделини жорий этиш.

1. Барча тижорат банкларида ўз скоринг модели асосида қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини таҳлил қилиш орқали кредитлаш тизимини йўлга қўйиш.

2. «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси» МЧЖ томонидан скоринг моделини жорий қилиш, уни тегишли ташкилотларнинг маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва скоринг таҳлил натижаларидан тижорат банклари кенг фойдаланиши учун имконият яратиш.

2019 йил
август

2019 йил
октябрь

Тижорат банклари,

«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси» МЧЖ

Марказий банк

(О. Бутаев)

21.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жорий фаолияти учун онлайн-кредитлар (шу жумладан револьвер кредитлар) ва жисмоний шахсларга микроқарзларни онлайн ажратишда кредит ахбороти алмашинувининг узлуксизлигини таъминлаш.

1. Тижорат банклари томонидан дастур яратувчилар билан биргаликда банкларнинг дастурий мажмуасига тезкор равишда онлайн кредитлар ажратилишини назарда тутувчи техник ўзгартиришларни киритиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Кредит ахбороти давлат реестри дастурий мажмуасига онлайн кредитлар бўйича узлуксиз ахборот алмашинувини таъминловчи тегишли ўзгартиришларни киритиш.

2019 йил август

Тижорат банклари,

Марказий банк

Марказий банк

(О. Бутаев)

V. Халқаро кредит линияларини жалб этишни кенгайтириш соҳасида

22.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ҳамда чет эл банкларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этиш борасида ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Халқаро молия институтлари ва чет эл банкларининг мавжуд кредит линияларини тадбиркорлик субъектлари учун жозибадорлиги (кредитлаш шартлари қулайлиги ва фоиз ставкалари мақбуллиги) нуқтаи назаридан хатловдан ўтказиш.

2. Тадбиркорлар учун жозибадор бўлмаган кредит линиялари бўйича тегишли халқаро молия институтлари ва чет эл банклари билан кредит линиялари шартларини енгиллаштириш борасида музокаралар олиб бориш.

3. Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар натижаларидан келиб чиқиб, шартлари қулай бўлган кредит линиялари ҳажмини 2019-2020 йилларда 1 млрд долларга етказиш.

2019 йил
сентябрь

2019 йил
сентябр-октябрь

2019-2020 йиллар давомида

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, тижорат банклари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

23.

Жаҳон банки гуруҳи ташкилотлари (ХТТБ, ХТУ), Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтларининг қишлоқ хўжалиги соҳасига оид лойиҳалари доирасида кредит линияларини ривожлантиришни тизимли ва самарали ташкил этиш.

1. Халқаро молия институтларининг кредит линияларини жалб этишни кенгайтириш юзасидан зарур чораларни кўриб бориш.

2. Лойиҳаларни молиялаштиришда лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш.

3. Мавжуд кредит линияларининг самарадорлигини ва юзага келаётган муаммоларни ўрганиб бориш ва муаммоларнинг ечими юзасидан лойиҳа ташаббускорларига ёрдам кўрсатиш.

Доимий равишда

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тижорат банклари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

24.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги ПФ-4399-сон Фармонига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг дастури доирасида тадбиркорлик салоҳиятини янада кенгайтириш, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш борасидаги лойиҳаларини кўпайтириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш.

1. Кредит линиясидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда қайта молиялаш бўйича тижорат банклари билан тегишли қарз шартномаларини имзолаш.

2. Кредитлар ва дастур шартлари тўғрисида Фарғона водийсидаги тадбиркорлик фаолияти субъектларига батафсил маълумотни етказиш.

3. Ишлаб чиқариш лойиҳалари, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни тайёрлашга, бизнес-режасини ишлаб чиқишга ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратиш ва кредитларнинг самарадорлигини таъминлаш.

2019 йил август-сентябрь

Доимий равишда

Доимий равишда

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тижорат банклари,

Андижон, Фарғона
ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

25.

Банклар томонидан хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин бўлган лойиҳалар, уларнинг йўналишлари ва шартлари тўғрисида ҳар бир мижозга тўлиқ маълумот бериб борилишини таъминлаш.

1. Банк филиаллари ходимларининг жалб этилган кредит линиялар тўғрисида (шартлари, талаб этиладиган ҳужжатлар ва ҳ.к.) батафсил маълумотга эга бўлишини таъминлаш.

2. Тижорат банклари томонидан бизнес-лойиҳаларни молиялаштиришда хорижий кредит линиялари маблағларидан фойдаланиш афзалликлари ҳақида тадбиркор ва ишбилармонлар орасида содда, равон ва атрофлича тушунтиришларни бериш бўйича банк ходимларининг масъулиятини кучайтириш.

3. Хорижий кредит линиялари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини кенг миқёсда олиб бориш.

Доимий равишда

Тижорат банклари,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

МТРК

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(С. Холхўжаев)

VI. Банк мижозларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида

26.

Маҳаллий ҳокимлик қарорига асосан мулки бузилаётган қарздорларнинг кредитларини истисно тариқасида реструктуризация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.

2020 йил
февраль

Марказий банк,
тижорат банклари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(О. Бутаев)

27.

Тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича «Тадбиркорнинг алифбоси» ва «Тадбиркорлик мактаби» номли методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича «Тадбиркорнинг алифбоси» ва «Тадбиркорлик мактаби» номли методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, чоп этиш ва тадбиркорлар ўртасида тарқатиш.

2019 йил
ноябрь

Ўзбекистон банклари ассоциацияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари, тижорат банклари

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Ортиқов),

Марказий банк

(О. Бутаев, Б. Захидов)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси «инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун» сўзларидан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 3-банднинг учинчи хатбошисидан «ер участкалари ажратиш,» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидан «уларга ер участкалари ажратиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидан «ер участкалари тақдим этиш,» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
«б» кичик бандидан «ер участкаларини бериш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
«в» кичик бандидаги «ҳар чоракда» сўзлари «ҳар йили 10 июнгача ва 10 декабргача» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг учинчи хатбошисидан «ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни» сўзлари чиқариб ташлансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси