Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
01.11.2012
26.01.1995
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
21-сон 26.01.1995
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ- КИТОБЛАРНИ НОРМАЛЛАШТИРИШ, УЛАРНИНГ ЎЗ ВАҚТИДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН МАСЪУЛИЯТНИ ОШИРИШ ВА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА- ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни тезлаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизоми учун масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар қатъиян ҳисоб-китоб, жорий, бюджет ва бошқа счётларда мавжуд бўлган маблағлар доирасида, фақат тўлов топшириқлари, чеклар, аккредитивлар билан амалга оширилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
[
ОКОЗ:
1.
03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.02 Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоб]
Давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар билан, газ, иссиқлиқ ва электр энергияси, нефть маҳсулотлари, алоқа ва автотранспорт хизматлари учун ҳисоб-китоблар доимий тўловлар тарзидаги тўлов топшириқлари воситасида амалга оширилсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақи сифатида тўловчилардан аванс тўловлари тарзида пул маблағлари олган корхоналар ва ташкилотлар маблағлар ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўз мажбуриятларини бажаришга ёки қонунчиликда ва шартномаларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, олинган суммани тўлов топшириқлари билан қайтаришга мажбурдирлар.
4. Давлат ва давлат-акционерлик корхоналари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг меҳнатига ҳақ тўлашни етказиб берилган маҳсулот ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарз миқдорига боғлиқ қилиб қўйиш зарур деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги Марказий банк ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда мазкур масала юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва тўлов интизоми бузилганлиги учун қатъий жарима санкцияларини назарда тутувчи «Маҳсулот ва товарларни етказиб бериш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва кейинчалик Олий Мажлисга киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 26 январь,
21-сон
×
×