Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/551/0875-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ҳамда мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар тарифларни тасдиқлаш бўйича лойиҳаларни тегишли тармоқларга мутасаддилик қиладиган вазирликлар ва/ёки идоралар билан келишилгандан кейин Комиссияга киритади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўрнатиладиган турли истеъмолчилар гуруҳлари учун электр энергияси тарифлари бўйича электр энергияси тарифларини тасдиқлаш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилганидан кейин электр энергиясини ягона харидори томонидан киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I босқич

Товарларининг (хизматларининг) нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган ташкилотлар

1. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарларга (хизматларга) янги нархларни (тарифларни) белгилаш учун ҳисоб-китоб материалларини тайёрлаш.

2. Товарнинг (хизматнинг) янги нархини тегишли тармоққа мутасаддилик қиладиган вазирлик (идора) билан келишиш.

3. Мутасадди вазирлик (идора) билан келишилган материалларни янги нархлар (тарифлар) лойиҳасига таҳлилий маълумотнома билан биргаликда Ишчи органга тақдим қилиш.

Зарурат туғилганда

II босқич

Ишчи орган

(Молия вазирлиги)

1. Ҳисоб-китоб материалларини кўриб чиқиш.

2. Камчиликлари бўлган тақдирда, пухта ишлаб чиқиш учун материлларни қайтариш.

3. Қарор қабул қилиш, йиғилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқиладиган материалларни тайёрлаш ва янги нархларни тасдиқлаш лойиҳасини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритиш.

5 кун мобайнида

25 кун мобайнида

III босқич

Идоралараро тариф комиссияси

Комиссиянинг янги нархларни (тарифларни) тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини кабул қилиш.

5 кун мобайнида

IV босқич

Ишчи орган

(Молия вазирлиги)

Комиссиянинг қабул қилган қарорини тегишли вазирлик ва идораларга тарқатиш.

1 кун мобайнида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси