Босқичлар | | Субъектлар | | Тадбирлар | | Муддатлар |
| | | | | | |
1-босқич | | Туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари | | Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш. | | Ташаббускорлар мурожаати асосида |
| | |
| | | | | | |
2-босқич | | Туман ҳокимлиги | | Интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ватоморқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ёзма мурожаат қилиш. | | Ташаббускорнинг дастлабки рўйхати шакллантирилгандан сўнг |
| | |
| |
| | | | | | |
3-босқич | | Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси | | 1. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг ташкилотини ёки тижорат банкини аниқлаш. 2. Интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш. | | Икки ой муддатда |
| | |
| | | | | | |
4-босқич | | Туман ҳокимлиги | | Ташаббускорга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун интенсив боғ, токзор барпо этишга 10 гектардан ҳамда иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдонини Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратиш. Истисно ҳолларда ер участкасининг жойлашуви, контур яхлитлиги ва бошқа шароитларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда интенсив боғ ва токзор барпо этиш учун 5 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилиши мумкин. | | 10 кун муддатда |
| | |
| | |
| | | | | | |
5-босқич | | Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси | | Интенсив боғ ва токзор барпо этиш, иссиқхона қуриш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш. | | Лойиҳада белгиланган муддатларда |
| | | | | | |
6-босқич | | Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги | | 1. Лизинг объектини харид қилиш юзасидан шартнома имзолаш. 2. Тижорат банки билан интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона учун кредит ажратиш бўйича битим тузиш. | | 10 кун муддатда |
| | |
| | | | | | |
7-босқич | | Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари | | 1. Лизинг шартномасини имзолаш, лизинг объекти қийматининг 20 фоизданкам бўлмаган миқдорида аванс (бўнак) маблағни лизинг берувчига тўлаб бериш. 2. Ўзаро келишилган шартларда ташаббускорларга интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона сотиб олиш учун кредит ажратиш. | | Шартнома имзолангандан сўнг 15 кун муддатда |
| | |
| | | | | | |
8-босқич | | Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси | | Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорга қабул қилиш — топшириш далолатномаси асосида топшириш. | | 10 кун муддатда |
| | |
| |
| | | | | | |
9-босқич | | Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси | | 1. Лизинг тўловлари тўлиқ тўлаб бўлингандан сўнг интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ташаббускорга ўтказиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш; 2. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаган ер майдонига бўлган ҳуқуқни ташаббускор номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилиш. | | 5 кун муддатда |
| | |
| | | | | | |
10-босқич | | Туман ҳокимлиги | | 1. Ташаббускорларни (лизинг олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказиш. 2. Деҳқон хўжалигига интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинишини таъминлаш. | | 10 кун муддатда |
| | |