Босқичлар | | Субъектлар | | Тадбирлар | | Бажариш муддати |
| | | | | | |
1-босқич | | Туман (шаҳар) хокимликлари, Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Туман (шаҳар) ирригация бўлими | | Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади. | | Йилига икки марта: 1 ноябрь ва 1 майга қадар |
| | | | | | |
2-босқич | | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | | Туманлар (шаҳар) манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади. | | Йилига икки марта: 1 декабрь ва 1 июнга қадар |
| | | | | | |
3-босқич | | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши | | Ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. | | Йилига икки марта: 15 декабрь ва 15 июнга қадар |
| | | | | | |
4-босқич | | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши | | Манзилли дастурни оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади. | | Йилига икки марта: 1 январь ва 1 июлга қадар |
| | | | | | |
5-босқич | | Талабгор | | Вертикал суғориш қудуқлари бурғуланиб ишга туширилганидан сўнг, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиб ўрнатилганидан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига зарур ҳужжатларни тақдим этади. | | Ихтиёрий равишда |
| | | | | | |
6-босқич | | Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши | | Талабгорлар томонидан тўлиқ тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим қилади. | | Талабгор мурожаати тушган кундан бошлаб 3 иш кунида |
| | | | | | |
7-босқич | | Ҳудудий фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши | | Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳига тақдим этади. | | 3 иш кунида |
| | | | | | |
8-босқич | | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи | | Тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш юзасидан талабгорлар кесимида буюртманомаларни расмийлаштиради ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади. | | 3 иш кунида |
| | | | | | |
9-босқич | | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши | | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи тақдим этган буюртманомаларни кўриб чиқади ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда буюртманомаларни расмийлаштиради. Буюртманомаларни: 2022 — 2025 йилларда Молия вазирлигига; 2026 йилдан бошлаб — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун мазкур жамғармага тақдим қилади. | | 3 иш кунида |
| | | | | | |
10-босқич | | Молия вазирлиги | | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2022 — 2025 йилларда киритилган буюртманомалар асосида зарур маблағларни Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиб беради. | | 3 иш кунида |
| | | | | | |
11-босқич | | Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси | | Молия вазирлигидан 2022 — 2025 йилларда келиб тушган маблағларни ғазна ҳисобварағи орқали талабгорларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради. | | 3 иш кунида |
| | | | | | |