Т/р | Чора-тадбирларнинг номи | Бажарилиш санаси | Ижро ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш |
бошланиши | якунланиши | назоратга масъул | кўриб чиқиш муддати |
1. | Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов) | 2020 йил апрель | 2020 йил апрель | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев, Ж. Қўчқоров) | 2020 йил апрель |
2. | Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида имзоланган қарз битимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик хулосасини олиш ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)га тақдим этиш. Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
| 2020 йил апрель | 2020 йил апрель | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | 2020 йил апрель |
3. | Лойиҳа доирасида тегишли ва масъул бўлган шахслар имзоларининг намунасини тасдиқлаб, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)га тақдим этиш. Масъул: Агентлик (Ш. Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) | 2020 йил апрель | 2020 йил апрель | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) | 2020 йил апрель |
4. | Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш. Масъул:Агентлик (Ш. Шоахмедов) | 2020 йил апрель | 2020 йил апрель | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | 2020 йил май |
5. | Лойиҳа доирасида сублойиҳаларни танлаш, уларни баҳолаш, кредитни қайта молиялаштириш муддатлари, фоиз ставкалари (валюта хатарини инобатга олган ҳолда) ва бошқа шартлар назарда тутилганЯпония халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA) томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул: Агентлик (Ш. Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуратов) | 2020 йил апрель | 2020 йил май | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) | 2020 йил май |
6. | Агентлик, Молия вазирлиги ва Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида алоҳида қайта кредитлаш битимларини имзолаш. Масъул: Агентлик (Ш. Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), иштирок этувчи тижорат банклари | 2020 йил апрель | 2020 йил май | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров)
| 2020 йил май |
7. | Лойиҳанинг техник иқтисодий кўрсаткичларини тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул:Агентлик (Ш. Шоахмедов) | 2020 йил май | 2020 йил май | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | 2020 йил май |
8. | Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) талабларига мувофиқ Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Табиатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий бошқариш тизимини яратиш ва йўлга қўйиш. Масъул: Агентлик (Ш. Шоахмедов), иштирок этувчи тижорат банклари | 2020 йил май | 2020 йил июнь | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | 2020 йил июнь |
9. | Лойиҳа доирасида кредит маблағларига эҳтиёжманд тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб бориш. Кредит маблағларини тақсимлаш ва тадбиркорлар лойиҳаларини танлаб олиш Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланадиган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади. Масъул: Иштирок этувчи тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Агентлик (Ш. Шоахмедов) | 2020 йил май | Лойиҳани амалга ошириш даврида | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | Лойиҳани амалга ошириш даврида |
10. | Тадбиркорлик субъектларига мева-сабзавотчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, мева-сабзавотчилик тармоғида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш воситалари, қишлоқ хўжалиги технологиялари ва ускуналарини ишлаб чиқариш ва/ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитларни тақдим этиш. Масъул: иштирок этувчи тижорат банклари, Агентлик (Ш. Шоахмедов) | 2020 йил июнь | Лойиҳани амалга ошириш даврида | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | Лойиҳани амалга ошириш даврида |
11. | Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан мақсадли ишлатилишини таъминлаш чораларини кўриш. Масъул:иштирок этувчи тижорат банклари, Агентлик (Ш. Шоахмедов) | Лойиҳани амалга ошириш даврида | Лойиҳани амалга ошириш даврида | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | Лойиҳани амалга ошириш даврида |
12. | Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш. Масъул: Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Агентлик (Ш. Шоахмедов), иштирок этувчи тижорат банклари | Лойиҳани амалга ошириш даврида | Лойиҳани амалга ошириш даврида | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | Лойиҳани амалга ошириш даврида |
13. | Лойиҳани амалга ошириш мобайнида белгиланган йиллик ўзлаштириш прогнозларини бажариш, лойиҳани ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, лойиҳанинг бюджет кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш. Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Агентлик (Ш. Шоахмедов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов), Молия вазирлиги (О. Исаков) | Лойиҳани амалга ошириш даврида | Лойиҳани амалга ошириш даврида | Вазирлар Маҳкамаси (Ў. Барноев) | Лойиҳани амалга ошириш даврида |