Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 10 майга қадар 1-иловада келтирилган ҳудудларда экинларни суғориш учун яроқли сув чиқариш имконияти ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига хулоса тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойдаси бўйича фойда солиғи ставкаси 0 фоиз миқдорида белгиланган;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5969-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилган.

Т

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Асосий майдонга экинларни 15 майга қадар тўлиқ экиш бўйича кунлик графикларни тасдиқлаб, ҳар бир кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари кесимида кунлик мониторинг юритишни йўлга қўйиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2020 йил май

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилган ҳолда 38 минг гектар лалми ва яйлов ерларни ўзлаштириб, озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Йил якунига қадар ҳар бир вилоятда 6 минг бош наслли қорамол тайёрлаш ва етказиб беришни ташкил этиш чораларини кўриш.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида чорвачилик йўналишида 74 та оилавий кооперация фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2020 йил декабрь




2020 йил
сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекчорванасл» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

Балиқчиликда интенсив усулни жорий қилган ҳолда балиқ ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг тоннага етказиш чораларини кўриш.

Ҳар бир ҳудудда битта туманни балиқчиликка ихтисослашган намунали туманга айлантириш чораларини кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари

4.

Ўрмон хўжаликларида 16,5 мингта янги асалари уяларини ташкил қилиб, асал ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўриш.

Асал ишлаб чиқаришни 5 баробарга ошириш ва ҳар бир ҳудуднинг битта туманида асаларичилик кластерини ташкил қилиш, 300 тадан 500 тагача аҳоли хонадонларига 10 тадан 20 тагача асалари уяларини тарқатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Асаларичилари уюшмаси, «Алоқа банк» АТБ

5.

Қуёнчиликни ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда қуёнлар бош сонини 2 баробарга кўпайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил май

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Микрокредитбанк

6.

Жойларда пилла етиштириш ишларини ташкил этиш учун 20 минг нафар малакали мутахассисларни аниқлаб, уларни Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан ишга ёллаш чораларини кўриш.

«Бир хонадонга — бир қути ипак қурти» тамойили асосида ипак қурти уруғи тарқатилишини ташкил этиш.

Аниқ ҳисоб-китоблар асосида 2020 йилда 400 минг қути ипак қурти уруғи боқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан пилла етиштириш мавсумида белгиланган ҳосилни олган ишсиз, кам таъминланган оилаларга, ҳар бир қути ипак қурти учун қўшимча 700 минг сўм қўшиб бериш.

Дала атрофидаги 95 миллион туп якка қатор тутлар жойлашувидан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари, пахта ва ғалла кластерларини пилла боқишга жалб этиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2020 йил май



2020 йил май

2020 йил май

2020 йил май — сентябрь

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Ер майдонлари четларида тутлар экилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Амалий
чора-тадбирлар

2020 йил май

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

8.

Сунъий ҳавзалардан фойдаланиш самарадорлигига қараб ер солиғининг табақалашган ставкаларини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил май

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

9.

Мева-сабзавотчилик кластерларига айланма маблағ учун зарур бўлган 258 миллиард сўм кредит ажратиш чораларини кўриш.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таклифлари асосида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлаб чиқилаётган давлат дастури лойиҳасига жун, пахта ва ипак хом ашёсидан гилам ишлаб чиқариш йўналишини алоҳида компонент сифатида киритиш.

Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлардан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қўшимча мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга автотранспорт воситаларида юк ташиш харажатларини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратиш чораларини кўриш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2020 йил
май

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. Қўчқоров, Молия вазирлиги, тижорат банклари

10.

Пандемия шароитида маҳсулотларни юклаш, чегарадан ўтказишга кўмаклашувчи доимий штаб ташкил этиш.

Мева-сабзавот маҳсулотларига харидор топиш, уларни экспорт қилишларини вилоятлар, туманлар, экспорт қилувчилар кесимида аниқ ҳисоб-китоб қилиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга автотранспорт воситаларида юк ташиш харажатларининг 50 фоизигача Экспортга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш чораларини кўриш.

Амалий
чора-тадбирлар

2020 йил
май

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзоқов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

11.

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган ихтисослашган 55 та туманга бириктирилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда кредит, уруғлик, ўғит, сув, транспорт, экспорт билан боғлиқ масалаларни оператив ҳал этиш.

Ҳар бир маҳаллада ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси бўйича кўчма дўконларни ташкил қилиш.

Асосий, боғ ва токзорлар қатор ораларига ҳамда такрорий майдонларга талаб қилинган уруғликларни олиб келиш ҳамда жойларга етказиш чораларини кўриш.

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда махсус ўғит дўконларини ташкил этиш ва минерал ўғитларнинг тўғридан-тўғри савдосини йўлга қўйиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2020 йил
май

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў. Барноев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Давлат божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси