Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 24.09.2020
 LexUZ шарҳи
1. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 200 (1722)-сонида эълон қилинган.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
5. 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил,9-сон, 342-модда; 1993 йил, 6-сон, 268-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси