Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 29.05.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 1-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 35-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) ёки унинг ҳудудий органи» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Давлат активларини бошқариш агентлиги деб юритилади) ёки унинг ҳудудий бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 451-банднинг иккинчи хатбошисидан «ва асосий муҳри» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
г) 47-банддаги «эмитентнинг раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзолари билан тасдиқланган, эмитентнинг асосий муҳри босилган ҳужжат нусхаси тақдим этилади» деган сўзлар «эмитентнинг раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзолари билан тасдиқланган ҳужжат нусхаси тақдим этилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 57-банднинг «б» кичик бандидаги «органларида» деган сўз «бошқармаларида» деган сўз билан алмаштирилсин;
е) 58-банднинг учинчи хатбошисидаги «органларига» деган сўз «бошқармаларига» деган сўз билан алмаштирилсин;
ж) 60-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
з) 61-банддаги «Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи» деган сўзлар «Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
к) 81-банднинг иккинчи хатбошисидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
с) 3, 6, 7 ва 8-иловалардан «Муҳр» деган сўз чиқариб ташлансин;
у) 10-иловадан «М.Ж.» қисқартмаси ва «Муҳр» деган сўз чиқариб ташлансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси