Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

Ҳужжат 08.10.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Самарқанд вилоятида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда фойдаланилмаётган тегишли ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларининг бир ой муддатда Самарқанд вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин, шунингдек, давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлисларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни бюджет хамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорлиги, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг улушини бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтириш ҳисобидан ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Самарқанд вилояти ҳокимлиги тасарруфига бериш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Самарқанд вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича қарорнинг 2-иловасига мувофиқ бўлиниш чегарасигача Самарқанд вилояти КСЗларининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Самарканд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Самарқанд вилояти КСЗда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш учун тармоқ жадвалларини тасдиқласинлар ва уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси