2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар импорти билан шуғулланувчи ташкилотлар дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида халқаро патентланмаган номи ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт;