I. Илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш |
1. | Илм-фанга лойиҳавий бошқарув тизимини жорий қилиш. | 1. Илм-фан йўналишлари бўйича тематик лойиҳалар портфелини шакллантириш. 2. Ваколатли орган веб-саҳифасида мунтазам эълонларни бериб бориш. 3. Лойиҳаларни техник ва илмий экспертизадан ўтказиш. 4. Молиялаштиришга тавсия этиш. | Белгиланган муддатларда | Илмий лойиҳаларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Инновацион ривожланиш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
2. | Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузуридаги илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг илмий йўналишларини жаҳонда илм-фаннинг ривожланиш тенденциялари талаблари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш. | 1. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузуридаги илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг рўйхатини тузиш. 2. Илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларида тадқиқотлар амалга оширилаётган илмий йўналишларни хатловдан ўтказиш. 3. Тадқиқотлар амалга оширилаётган илмий йўналишларни жаҳонда илм-фаннинг ривожланиш тенденциялари талаблари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг эҳтиёжлари асосида қиёсий таҳлил қилиш. 4. Илмий йўналишларни модернизация қилиш ва ушбу йўналишларда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирларини белгилаш. | 2020 йил ноябрь
2020 йил декабрь
2021 йил январь
2021 йил март
| - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
3. | Маҳаллий илмий салоҳиятнингдавлат илмий-техник экспертизасини ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини мустақил илм-фан аудитини ўтказиш. | 1. Илм-фан аудити учун техник вазифа ва талабномани шакллантириш. 2. Аудит ўтказувчилардан таклиф олиш ва танлаш.
3. Аудитни ҳар 3 йилда ўтказиш ва аудит натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиш.
| 2020 — 2022 йиллар ноябрь 2020 — 2022 йиллар декабрь
2022 йил
сентябрь | Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, илмий ташкилотлар |
4. | Илмий ташкилотларнинг миллий рейтинг тизимини шакллантириш. | 1. Илмий ташкилотлар рейтингини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш. 2. Илмий ташкилотлар рейтингини тузиш ва эълон қилиш. | 2020 йил ноябрь Ҳар йили май ойида эълон қилиш
| - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
5. | Илмий соҳаларнинг технологик имкониятларини баҳолаб борувчи форсайт тадбирларини ўтказиш. | 1. Илм-фан ва илмий фаолият аудити натижаси асосида форсайт учун техник вазифа ва талабномани шакллантириш. 2. Форсайт ўтказувчилардан таклиф олиш ва танлаш. 3. Форсайтни ўтказиш ва натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
| 2020 йил ноябрь 2020 йил декабрь
2021 йил
июнь | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
6. | Илмий ташкилотларнинг бошқарув тизимини ислоҳ қилиш. | 1. Илмий ташкилотлар директорлигига иқтисодий билимга эга бўлган ёш мутахассисни тайинлаш ҳамда бош илмий маслаҳатчи лавозимини киритиш. 2. Янги раҳбарларни тайинлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқитиш. 3. Раҳбарлар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш.
| 2020 йил декабрь
2021 йил январь — март,
мунтазам Ҳар йили бир марта | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
7. | Фан йўналишлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида Фан жамиятларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Етакчи фан йўналишлари ва илмий мактабларни таҳлил қилиш ва рўйхатини шакллантириш. 2. Фан жамиятларини рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини йўлга қўйиш. 3. Йиллик ҳисоботларини эшитиш. | 2020 йил декабрь 2021 йил январь
Йил якунида
| Ижрочи ташкилотлар маблағлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги |
8. | Илм-фан соҳаларидаги устувор йўналишларни танлаб олиш ва фан соҳаларини тизимли босқичма-босқич ислоҳ қилиш. | 1. Математика, биология, кимё ва геология соҳаларида илм-фанни ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таҳлил қилиш. 2. Таҳлиллар натижасига кўра ушбу йўналишларни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. | 2020 йил ноябрь
2020 йил декабрь,
режа асосида | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
9. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий даражали кадрлар тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини тайёрлаш ва лойиҳада шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш: ваколатли давлат органида фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражалари тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) талаб этилмайдиган ҳолатларни белгилаш; Олий аттестация комиссиясининг амалдаги вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиб, унинг фаолиятида самарадорлик, очиқлик ва шаффофликни янада ошириш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини яхшилаш. | 1. Ишчи гуруҳи тузиш. 2. Қарор лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2020 йил декабрь | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Молия вазирлиги |
II. Илм-фан ва илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш |
10. | Илм-фан соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни босқичма-босқич 2030 йилга ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоиз миқдоригача, шу жумладан 2022 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг 0,8 фоиз миқдоригача ошириш. | Илм-фан соҳаси ва илмий-тадқиқот ишларини 2021 — 2023 йилларда молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш ва молиялаштириш манбаларинидиверсификациялашнинг мақсадли параметрларини амалга ошириш. | 2021 — 2023 йиллар | Илм-фан соҳасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
11. | Илмий лойиҳаларни хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари билан тенг шерикликда молиялаштириш кўламини кенгайтириш. | 1. Хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари билан давлат буюртмаси доирасида корхоналар муаммоларини ечимига қаратилган тематик лойиҳалар танловларини ташкил қилиш. 2. Танлов натижаларига кўра тенг шерикликда молиялаштиришни амалга ошириш. | 2020 — 2022 йиллар | Илмий лойиҳаларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари маблағлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
12. | Илм-фан ва илмий фаолиятга хорижий давлатлар донор ташкилотларнинг грантлари, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш. | 1. Лойиҳа паспортларини ишлаб чиқиш.
2. Донор ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш ва келишиш.
3. Тегишли шартномаларга қўл қўйиш ва лойиҳани амалга ошириш устида ишлар олиб бориш.
4. Халқаро илмий фондларни Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказиш. | 2020 йил ноябрь
2020 йил ноябрь
Келишувга асосан
2020 — 2022 йиллар
| - | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Фанлар академияси |
13. | Инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида хорижий етакчи инвестицион компаниялар билан венчур фондларини ташкил қилиш. | 1. Инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга хорижий етакчи инвестицион компанияларни жалб қилиш ва ҳамкорликда венчур фондларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар бажарилиши якунлари бўйича венчур фондларини ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. 3. Венчур фонди ёрдамида илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни амалга ошириш. | 2020 йил ноябрь
2021 йил
май 2021-2022 йиллар
| - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фанлар академияси |
14. | Илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. | 1. Илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш. 2. Ҳудудий дастурларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.
| 2020 йил ноябрь Белгиланган муддатларда | Маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
15. | Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни ўрганиш натижалари асосида қуйидагилар тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштириш, молиялаштириш ва харажатларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом; Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат илмий ташкилотларини базавий молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом. | 1. Ишчи гуруҳи тузиш. 2. Қарор лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2020 йил декабрь | | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
III. Юқори малакали илмий ва муҳандис кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни илмий фаолиятга йўналтириш |
16. | Устувор илмий йўналишлар бўйича илмий кадрларни мақсадли тайёрлаш механизмини жорий этиш. | 1. Фан докторларини тайёрлаш доирасида устувор илмий йўналишларни белгилаш, мазкур йўналишларда илмий кадрларга бўлган эҳтиёж ҳамда уларни тайёрлашда олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг салоҳиятини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижаларига кўра устувор илмий йўналишлар бўйича илмий кадрларни мақсадли тайёрлашга ўтиш. | 2020 йил декабрь
2021 йил
январь | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
17. | Олимларни ижодий ва моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш, илмий ходимларнинг мақомини оширишни назарда тутувчи ижтимоий пакет ишлаб чиқиш. | 1. Олимларни ижодий ва моддий рағбатлантириш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш. 2. Хорижий тажрибалар асосида олимларни ижодий ва моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш, илмий ходимларнинг мақомини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 3. Илм-фанни ривожлантиришда маҳаллий, хорижий илмий ва муҳандис кадрлар иштирокини таъминлаш. | 2020 йил декабрь 2021 йил февраль
2021-2022 йиллар
| - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
18. | Давлат илмий ташкилотларида юқори малакали янги илмий кадрлар тайёрлаш амалиётини жорий қилиш. | 1. Доцент ва профессор унвонини олишда докторантурадан кейинги орттирилган тажриба мавжудлигига оид қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш: кадрлар билан ишлашнинг стратегик бошқарувини жорий этиш; лавозимларнинг янги жадвалини тузиш; рақобатбардош иш ҳақи тўланишини таъминлаш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил март
2021 йил
апрель | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
19. | Мутахассисларни қайта тайёрлаш ва доимий равишда малакасини ошириш. | 1. Инглиз тилини ўрганаётган олимлар учун турли ўқув курсларини ташкил қилиш. 2. Олий таълим муассасалари ва дунёнинг етакчи университетлари ўртасида ўқитувчилар ва талабалар бўйича дастурларни амалга ошириш. 3. Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига иқтидорли ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказларда ўқитиш ва малака оширишига кўмаклашиш, уларнинг халқаро илмий-техник конференцияларда ва илмий лойиҳаларда иштирок этишларини, илмий ишларининг нашр этилишини таъминлаш. 4. Тадқиқотчилар ва олимлар учун профессионал тренинглар ташкил этиш. | 2020 — 2022 йиллар | Ижрочилар маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
20. | Илмий даражали кадрлар тайёрлаш (таянч докторантура ва докторантура) институтини такомиллаштириш ва жаҳон андозаларига мослаштириш. | 1. Етакчи илмий ташкилотлар ва университетларга мустақил илмий даражалар бериш ваколатларини кенгайтириб бориш. 2. Диссертация ҳимояси ва аттестация ўтказиш амалиётини илғор хорижий тажрибалар асосида тубдан ислоҳ қилиш. | 2021 йил январь 2021 йил июнь | - | Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
21. | Илмий даражали кадрлар тайёрлаш (докторантура) институтига квоталар ажратиш ва уни мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. | Илмий даражали кадрлар тайёрлаш (докторантура) институтига квоталар ажратиш ва уни мониторинг қилиш тизимини тўлалигича ваколатли давлат органига юклатиш ва рақамлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил январь | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
22. | Грант лойиҳалари доирасида «фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc)» тайёрлашга буюртма бериш ва уни молиялаштириш. | 1. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида молиялаштирилаётган грант лойиҳалари доирасида қисқа ва узоқ муддатли илмий стажировкаларга юбориш, халқаро илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш. 2. Грант лойиҳалари доирасида фалсафа доктори (PhD) ва фан докторлари (DSc)ни тайёрлашга буюртмаларни шакллантириш ва молиялаштириш. | 2020 — 2022 йиллар
2021 йил
январь, белгиланган муддатларда | Илмий лойиҳаларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
23. | Илмий ташкилотлар салоҳияти ва моддий-техника базасидан фойдаланган ҳолда юқори малакали илмий даражали кадрларни тайёрлашда иштирок этиш. | 1. Илмий ташкилотлар олимларини таълим жараёнларига жалб этиш ва рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш. 2. Тегишли йўналишдаги бакалавр ва магистрларнинг дарс жараёнидаги лаборатория амалиётини ташкил этиш учун олий таълим муассасалари билан келишув имзолаш. | 2020 йил декабрь | - | Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тизимида илмий ташкилотлар бўлган вазирлик, идора ва тармоқ ташкилотлари |
24. | 4та устувор йўналишлар — математика, биология, кимё ва геология соҳаларини устувор ривожлантириш. | 1. Математика, биология, кимё ва геология соҳаларини устувор ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳаларни танловлар асосида шакллантириш. 2. Танловлар натижаларига кўра илмий лойиҳаларни амалга ошириш. | 2020 йил декабрь
2021-2022 йиллар
| Илмий лойиҳаларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар |
25. | Ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаларини тегишли соҳаларда кенг фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Қарор лойиҳасида, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади: мамлакатимиздаги турли илмий ва таълим муассасаларида, музей ҳамда фондларда сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни тизимли ўқиб-ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва илмий муомалага киритиш. ёш тадқиқотчиларни жалб этиш, уларни касбий малакасини ошириш, манбашунос ва матншунос кадрлар тайёрлаш. Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш. | 2020 йил декабрь | Давлат бюджети, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
IV. Илм-фанни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш |
26. | Илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда бутловчи қисмлар билан таъминлаш. | 1. Давлат буюртмаси асосида тасдиқланган илмий лойиҳаларга ажратилган маблағларнинг камида 40 фоизини моддий-техника базага йўналтириш. 2. Замонавий илмий асбоб-ускуналардан иборат лабораториялар ташкил этиш. | 2020 — 2022 йиллар | Илмий лойиҳаларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
27. | Мавжуд илмий фаолият инфратузилмалари (илмий марказлар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари) доирасида миллий илмий лабораториялар тармоғинияратиш. | 1. Илмий ва технологик тараққиётнинг устувор йўналишлари бўйича дастур ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш. 2. Глобал бозорда рақобатбардош илмий маҳсулотлар ва тижорий технологияларни ишлаб чиқиш. 3. Халқаро илмий-технологик ҳамкорликда иштирок этиш ҳамда ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш асосида устувор илмий йўналишлар бўйича илмий кадрлар тайёрлаш. | 2021 йил март 2022 йил ноябрь 2020 — 2022 йиллар
| Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси маблағлари, халқаро грантлар | Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
28. | Илмий ривожланишнинг устувор йўналишлари бўйича жамоавий фойдаланиладиган илмий лабораториялар ҳамда GLP ва GMP жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозланган замонавий лаборатория мажмуаларини босқичма-босқич ташкил этиш. | 1. Илмий ташкилотлар талаб ва эҳтиёжлари муҳокамасига бағишланган форсайт тадбирларини ташкил қилиш. 2. Йўналишлар бўйича таклифлар тайёрлаш ва лабораториялар масъулларини белгилаш. 3. Лабораторияларда бажариладиган лойиҳалар портфелини шакллантириш. 4. Давлат харидлари орқали жиҳозлар сотиб олишга техник шартларни шакллантириш. 5. Асбоб-ускуна сотиб олиш учун инвестициялар жалб қилиш, лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш ва уни натижадорлигини таъминлаш. | 2020 йил декабрь 2021 йил март
2021 йил сентябрь
2021 йил октябрь
2021 йил ноябрь
| Илмий лойиҳаларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро грантлар, ижрочилар маблағлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, тизимида илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар |
29. | Нодавлат лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларини ривожлантириш ҳамда инвестиция дастурлари доирасида қўллаб-қувватлаш. | 1. Таклифлар ишлаб чиқиш ва йўналишларни белгилаш. 2. Конструкторлик ташкилотларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.
3. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича чора-тадбирларлар ишлаб чиқиш.
| 2020 йил ноябрь 2021 йил ноябрь
2022 йил давомида
| - | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
30. | Инновацион фаолият субъектларига хизмат кўрсатувчи янги инфратузилмаларни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш. | 1. Стартап акселераторлар фаолиятини кенгайтириш. 2. Технопарклар ташкил қилишни кенгайтириш.
3. Инновацион полигонлар фаолиятини йўлга қўйиш.
| 2020 йил ноябрь 2021 йил ноябрь
2022 йил давомида
| - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар |
31. | Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий инновацион марказини ташкил этиш. | 1. Марказни ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қарор лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2020 йил ноябрь | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
32. | 2020 — 2024 йилларда мамлакатда биотехнологияларни ривожлантириш. | 1. Республикада биотехнологияларни ривожлантириш мақсадида мавжуд қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш. 2. Биотехнологияларни ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2020 йил ноябрь 2020 йил декабрь
| - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
33. | Стартап фаолият тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантириш. | 1. Стартаплар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш. 2. Илғор хорижий тажриба асосида стартап фаолият тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2020 йил ноябрь
2020 йил декабрь
| - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар |
34. | 2022 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш. | 1. 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таҳлил қилиш асосида келгуси йилларда амалга ошириладиган устувор вазифаларни аниқлаш. 2. 2022 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш учун форсайт тадбирларини ўтказиш. 3. 2022 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш. 4. Стратегияни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2020 йил декабрь
2021 йил давомида
2021 йил
август 2021 йил сентябрь | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
35. | Сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. | 1. Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш. 2. Хорижий тажрибалар асосида сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. 3. Стратегия лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2020 йил ноябрь
2020 йил
декабрь | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
36. | Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш. | 1. Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил октябрь 2021 йил декабрь | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
37. | Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни бажариш, тегишли кўрсаткичларга эришиш, шунингдек чет элдаги илмий ютуқларни Ўзбекистон шароитида қўллаш мақсадида илмий-техник қидирув ва таҳлил тизимини ривожлантириш. | 1. Илмий-техник қидирув ва таҳлил тизимини ривожлантириш учун ишчи гуруҳ тузиш. 2. Илмий-техник қидирув ва таҳлил тизимини ривожлантириш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Хорижий давлатлар, илмий ташкилотлар ва компаниялар билан илмий ҳамкорликни ривожлантириш.
| 2020 йил ноябрь 2020 йил декабрь 2021 йил
январь | Ижрочилар маблағлари | Ташқи ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат хавфсизлик хизмати |
V. Илм-фан тараққиётига кўмаклашадиган замонавий ахборот муҳитини шакллантириш |
38. | Мамлакатнинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган Миллий илмий портални яратиш. | 1. Мамлакатнинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган Миллий илмий портални яратиш. 2. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш учун мурожаатларни автоматик т?рзда топшириш ва рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий қилиш. | 2021 йил март 2021 йил
июнь | Илмий лойиҳаларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
39. | Мамлакатнинг илмий-техник салоҳиятини баҳолаш. | 1. Илм-фан соҳаси ҳолати ва уни янада ривожлантириш тенденцияларини таҳлил қилиш, маҳаллий илмий-техник салоҳиятнинг «кучли» ва «заиф» томонларини аниқлаш ва таҳлил қилиш. 2. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсир қилувчи механизмларини ўрганиш. 3. Таҳлиллар ва ўрганиш натижалари асосида илмий-тадқиқот дастурларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш. | 2020 йил декабрь
2021 йил
май 2021 йил
июль | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
40. | Илмий ва илмий-техникавий ривожланишни прогнозлаш. | 1. Мамлакатимизда ва хорижда илмий тадқиқотлар натижаларига бўлган талабни аниқлаш. 2. Илмий-техникавий ривожланишнинг миллий устувор йўналишларини белгилаш. 3. Мамлакатимиз илм-фанини ва унинг саноат билан ўзаро ҳамкорлигиниривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш. | 2020 йил ноябрь 2020 йил декабрь
2021 йил февраль | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
41. | Нуфузли халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш чораларини кўриш. | 1. Нуфузли халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига киритиш учун салоҳияти юқори бўлган илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари илмий журналларини аниқлаш ва уларни мазкур базаларга киритиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш. 2. Нуфузли халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва профессор-ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотларни хатловдан ўтказиш, рўйхатдан ўтмаган республика илмий ташкилотлари ва олий таълим муассасалари ҳақида маълумотлар киритиш. 3. Олимлар томонидан чоп этиладиган мақолаларнинг соҳаларга тақсимланишидан келиб чиққан ҳолда илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари илмий журналларини нуфузли халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига киритиш учун мақсадли йўналтириш. | 2020 — 2022 йиллар | - | Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, илмий ташкилотлар, тармоқ корхоналари |
42. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлардаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларига ҳамда доцент, профессор, академик илмий унвонларига эга бўлган барча ходимлар томонидан бир йилда камида битта «Web of Science» ва «Scopus» маълумотлар базасига киритилган халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этилишини таъминлаш. | Тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2020 — 2022 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси |
43. | Илмий ташкилотларни тадқиқотларни олиб бориш, маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда рақамли моделлаштириш учун махсус электрон дастурлар билан таъминлаш. | 1. Зарур дастурий таъминотларрўйхатини ва электрон дастурлар комплексини шакллантириш. 2. Тармоқ ташкилотлари ва корхоналарнинг махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан шакллантирилган рўйхат асосида дастурий маҳсулотлар харидини молиялаштириш. 3. Харид қилинган ва институтларга ўрнатилган электрон дастурларни доимий равишда долзарблигини таъминлаш чораларини кўриш — тегишли лицензия ва рухсатномаларни янгилаб бориш. | 2020 йил ноябрдан бошлаб | Илмий ташкилотлар маблағлари | Илмий ташкилотлар, вазирлик ва идоралар, тармоқ корхоналари |
44. | Тармоқ корхоналарида мавжуд техник-технологик муаммолар ечимига тегишли илмий ташкилотларни кенг жалб қилиб бориш билан алоқаларни жадаллаштириш. | 1. Тармоқ корхоналаридаги инновацион бўлимлар фаолиятини такомиллаштириш. 2. Илмий ташкилотлар билан ишларни ташкил этиш, корхонада ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва улар ечимига илмий ташкилотларни жалб қилиш, эришилган илмий-тадқиқот натижаларини жорий этиш каби вазифаларни ўз ичига олган бўлим низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2020 йил ноябрь | - | Хўжалик юритувчи субъектлар, илмий ташкилотлар |